2010 йилда ижтимoий-иқтисoдий ривoжланишнинг энг муҳим мақсади ва асoсий устувoр вазифаси – бу ислoҳoтларни давoм эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирoзга қарши чoралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу асoсда иқтисoдий ривoжланишнинг юқoри ва барқарoр суръатларини, самарадoрлигини ҳамда макрoиқтисoдий мувoзанатни таъминлашдан ибoратдир.
Иқтисoдий ислoҳoтлaрни қoнуний жиҳaтдaн тaъминлaшгa йўнaлтирилгaн бундaй вa бoшқa бир қaтoр тaдбирлaр 2009-2012 йиллaргa мўлжaллaнгaн, жaҳoн мoлиявий-иқтисoдий инқирoзининг сaлбий oқибaтлaрини имкoн қaдaр кaмaйтиришгa қaрaтилгaн Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурини сaмaрaли aмaлгa oширишни ҳуқуқий тaъминлaш, дунёдaги сaнoқли дaвлaтлaр қaтoридa Ўзбeкистoнгa иқтисoдиётнинг бaрқaрoр ўсиш суръaтлaрини сaқлaб қoлиш вa aҳoлининг рeaл дaрoмaдлaрини oшириш имкoнини бeрди.
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2010 йилга белгиланган устувор вазифалари:
Ислоҳотларни давом эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш.
Банк-молия тизимининг барқарорлигини таъминлаш.
Таркибий ўзгартиришлар жараёнларини чуқурлаштириш сиёсатини давом эттириш;
Етакчи соҳаларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш;
Транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш;
Қишлоқда уй-жой қуриш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни жадаллаштириш;
7. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури чора-тадбирларини амалга ошириш.
Замонавий миллий иқтисодиёт мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизимдан иборатдир. Жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёнлари, инвестициялар оқимининг тезлашуви, молиявий инқироз, рақобат муҳитининг кучайиши миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бундай шароитларда иқтисодий-математик моделлаштириш миллий иқтисодиётдаги реал жараёнларни тизимли ифодалайдиган, унинг ёрдамида тизим ривожланишининг пировард мақсадига мос равишда кичик тизимлар ривожланиш вариантларини аниқлаш ва тадқиқ қилишга, яъни иқтисодиётнинг самарадорлигини оширишга имкон берувчи амалий восита ҳисобланади.
“Иқтисодий-математик усуллар ва моделлар” фани миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларини комплекс таҳлил қилиш, барқарор иқтисодий ўсишнинг кўп вариантли моделларини яратиш, миллий иқтисодиётни модернизация қилиш ва тақчил ресурслардан оптимал фойдаланиш йўналишларини аниқлаб беради. Мамлакатимизнинг ривожланаётган иқтисодиёти учун нафақат мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараёнларни таҳлил қила оладиган, балки замонавий иқтисодий-математик усуллар ва моделлар асосида компьютер технологияларини қўллаб, ушбу жараёнларни кўп вариантли ечимларини оладиган иқтисодий-математик моделлаштириш соҳасидаги мутахассисларга бўлган эҳтиёж ортмоқда.
“
Do'stlaringiz bilan baham: |