Физика фанининг тарихи куйидаги вазифаларни амалга оширади. 1. Тарихий фактларни топиш ва ойдинлаштириш. 2. Тарихий фактик материалларни анализ килиш, унинг мохиятини очиш. 3. Физикавий умумий конунларни ўзаро боғликлигини очиш. Физика тарихини кўйидаги даврлари унинг ривожланишига қараб ўрганиб борилади. 1. Физик тушунчаларнинг шакилланиши даври. а) Антик давр физикаси (милоддан олдинги асрлардан милоднинг V асрга қадар бўлган давр). б) Урта аср физикаси (УII -X аср). в) Гелиоцентрик система учун кураш. г) Экспериментал ва математик методларни ривожланиши. 2. Классик физиканинг шаклланиши. а) Илмий инкилобнинг тугалланиши (18 аср) б) Физиканинг асосий йуналишларининг ривожланиши (19 аср).
3. Замонавий физика даври(20 аср) а) Электрон назария ва электродинамиканинг ривожланиши. б) Эйнштейннинг нисбийлик назарияси. в) Атом ва ядро физикасининг ривожланиши. г) Физикавий инкилобнинг биринчи боскичи Резерфорд- Бор назариялари квант механиканинг ривожланиши. д) Ядро физикасининг ривожланиши 1918- 1938 йиллар. Fan va madaniyatning ilk markazlari Mesopotamiya, Hindiston, O’rta Osiyo va Xitoy hisoblanadi. Vaviloniya madaniyati;