64-модда. Турар жой зоналари
Турар жой зоналари кўп қаватли уйлар, ўртача ва кам қаватли уйлар, якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун мўлжалланган.
Турар жой зоналари жумласига жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун ажратилган, аҳоли пунктларининг чегаралари доирасида жойлашган ҳудудлар ҳам киради.
Турар жой зоналарида санитария-ҳимоя зоналарини белгилаш талаб этилмайдиган ҳамда фаолияти атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмайдиган (шовқин, тебраниш, магнит майдонлари, радиация таъсири, тупроқ, ҳаво, сувнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлар), алоҳида турган, биргаликда қурилган, биргаликда-қўшимча қилиб қурилган ёки қўшимча қилиб қурилган ижтимоий ва маданий-маиший объектларни, ибодатхоналарни, автомобиль транспорти тураргоҳларини, саноат, коммунал ва омборхона объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Турар жой зоналарида юздан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш корхоналарини, кино-видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинчалик павильонларни, очиқ турдаги ёзги саҳналарни, кинотеатрларни ва рақс майдончаларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди
17 Ижтимоий-амалий зоналар. Ишлаб чиқариш зоналари. 65-модда. Ижтимоий-амалий зоналар
Ижтимоий-амалий зоналар амалий, молиявий, ижтимоий фаоллик марказларини, соғлиқни сақлаш, маданият, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш объектларини, давлат таълим муассасаларини ва нодавлат таълим ташкилотларини, маъмурий, илмий-тадқиқот муассасаларини, ибодатхоналар ва иншоотларни, ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек автомобиль транспорти тураргоҳларини жойлаштириш учун мўлжалланган.
Ижтимоий-амалий зоналарга жойлаштириш учун рухсат этилган объектлар рўйхатига уйлар, меҳмонхоналар, ер ости гаражлари ёки кўп қаватли гаражлар киритилиши мумкин.
66-модда. Ишлаб чиқариш зоналари
Ишлаб чиқариш зоналарида уларнинг иш олиб боришини таъминлайдиган саноат, коммунал, омборхона объектлари, муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар объектлари жойлаштирилади, шунингдек бундай объектларнинг санитария-муҳофаза зоналари белгиланади.
Саноат, коммунал ва омборхона объектларининг санитария-муҳофаза зонасида уйлар, давлат таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш, дам олиш объектлари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт иншоотлари, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун ер участкалари жойлаштирилишига, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирилишига йўл қўйилмайди.
Ишлаб чиқариш зоналарининг ҳудудларини ободонлаштириш шу зоналарда жойлашган объектларнинг мулкдорлари томонидан амалга оширилади.
18 Рекреация зоналари. Қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналар. 68-модда. Рекреация зоналари
Рекреация зоналари туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун мўлжалланган бўлиб, кўкаламзорлар ҳудудлари ва объектлари (шаҳар ўрмонлари, ўрмон-боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, боғлар, сайилгоҳлар), ҳайвонот боғлари, ҳовузлар, пляжлар, соҳилбўйи объектлари ва бошқа объектларни ўз ичига олади.
Рекреация зоналарининг ҳудудларида рекреация-соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган объектлардан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган мавжуд саноат, коммунал, омборхона объектлари қурилишига ва кенгайтирилишига йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |