1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда бозор муносабатлари шароитида миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари каби мураккаб иқтисодий тизимларни эконометрик моделлаштириш асосларини ўргатишдан, ўрганилаётган жараёнларга иқтисодий-статистик ва эконометрик усулларни қўллашни, иқтисодий динамикани ўрганишда турли хил функциялар, эконометрик моделларни компьютер дастурлари ёрдамида ечиш ва олинган натижаларни иқтисодий таҳлил қилиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишда йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси - талабаларга Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- макро ҳамда тармоқлар даражасида турли иқтисодий вазиятларни таҳлил қилишнинг асосий ёндашувлари; микро ва макро жараёнлар таҳлилида қўлланиладиган эконометрик усуллар ва моделларни ўргатиш;
- ҳолатий, ташкилий-ҳуқуқий ҳамда институционал хусусиятларини инобатга олган ҳолда вазиятларни тўғри моделлаштириш, иқтисодий инфратузилмасини ташкил этиш; иқтисодий кўрсаткичларини компьютер технологиялари асосида эконометрик моделлаштириш ва ва прогнозлашни амалга ошириш йўлларини кўрсатиб бериш;
-мураккаб иқтисодий тизимлар ва жараёнларни эконометрик моделлаштириш тамойилларини, ишлаб чиқариш функциялари, талаб ва таклифнинг эконометрик моделларини ўргатиш;
-технологияларнинг моҳиятини англаб етиш; глобал ахборот ресурс базаларидан самарали фойдаланиш усул ва йўлларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- иқтисодий кўрсаткичларини компьютер технологиялари асосида эконометрик моделлаштириш ва ва прогнозлашни амалга ошириш йўлларини кўрсатиб бериш;
-мураккаб иқтисодий тизимлар ва жараёнларни эконометрик моделлаштириш тамойилларини, ишлаб чиқариш функциялари, талаб ва таклифнинг эконометрик моделларини ўргатиш;
давлат-хусусий шериклик шартларида иқтисодиётни ривожлантириш, крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш, энг истиқболли ва стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш; иқтисодиётни ривожлантриш учун платформалар ташкил этиш; стартапларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўникмаларига эга бўлиши;
ижтимоий-иқтисодий тизимларни тасвирлаш усуллари, микро- ва макроиқтисодий жараёнлар таҳлилида қўлланиладиган эконометрик усуллар ва моделлар, эконометрик моделлаштириш тамойиллари, эконометрик моделлар тузишда ахборот ва компьютер технологияларидан фойдаланиш
иқтисодий тизимларнинг фаолият кўрсатиш самарадорлиги ва унга таъсир қилувчи омилларни, рақобат ва таваккалчилик шароитида оптимал бошқарув қарор қабул қилиш усулларини мураккаб иқтисодий тизимнинг статистик маълумотлари асосида улар ҳолатини таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш, замонавий прогнозлаш усулларини билишлари ва амалда қўллашлари бўйича ҳамда хулосалар чиқариш, моделларидан самарали фойдаланиш малакаларига эга бўлиши керак.
2. Маъруза машғулотлари
1- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |