Мафкуравий профилактика – хилма-хил шаклларда ижтимоий институтлар томонидан амалга ошириладиган ғоявий-тарбиявий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий ишлар мажмуи, яъни таълим-тарбия тизимини қамраб олади.
Мафкуравий иммунитет таркиби:
1. мафкуравий билим;
2. ҳис-туйғу;
3. ирода;
4. кўникма;
5. малакалар
9 - МАВЗУ: МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА ЁШЛАР, МИЛЛИЙ ҒУРУР ВА ОР – НОМУС
Юксак маънавият – келажак пойдевори
Ўзининг ҳаётини, олдига қўйган мақсад-
ларини аниқ тасаввур қиладиган, ўз
келажаги ҳақида қайғурадиган миллат
ҳеч бир даврда миллий ғоя ва миллий
мафкурасиз яшамаган ва яшай олмайди.
Ислом Каримов
Миллий маънавий қадриятлар тушунчаси ва унинг моҳияти.
Миллий ғоя ва маънавий қадриятларнинг узвий боғлиқлиги.
Миллий-маънавий мерос ва қадриятларнинг таркиби.
Миллий қадриятлар – миллий ғоянинг маънавий негизи.
Миллий-маънавий қадриятларни бойитишда миллий ғоянинг ўрни ва роли
Миллий қадриятларни инкор этишнинг миллий ғояга зидлиги.
Маънавиятни юксалтиришда миллий ғоянинг аҳамияти.
Муайян миллат вакиллари учун зарур ва аҳамиятли бўлган манфаати ва мақсадларига хизмат қиладиган маънавий бойликлар, амаллар ва тамойил-лар, ғоялар ва меъёрлар, миллий-маънавий қадриятлар ҳисобланади
Миллий-маънавий қадриятлар “миллийлик”, “маънавият” ва “қадрият” тушунчалари кесишган нуқтада жамланган ижтимоий ҳодисаларни ўз ичига олади.
Миллий қадриятлар миллий ғоя учун маънавий негиздир.
Миллий ғоя қадриятларни бойитиш, янада юксак босқичга кўтариш, одамлар онги ва қалбига миллий қадриятларни сингдириш омили бўлиб ҳисобланади.
Миллий-маънавий қадриятлар кўп асрлик тарихга эга.
6. Миллий-маънавий қадриятлар таркибига қуйидагилар киради:
- тарихий мерос ва тарихий хотира;
- маданий ёдгорликлар, қадимги қўлёзмалар;
- илм-фан ютуқлари, санъат ва адабиёт;
- диний қадриятлар;
- ахлоқий фазилатлар;
- урф-одат, анъана ва маросимлар;
- маърифат, таълим-тарбия ва бошқалар.
7. Миллий хусусиятлар таркибига қуйидагилар киради:
- халқимиз ҳаётида қадим-қадимдан жамоа бўлиб яшаш устунлиги;
- оила, маҳалла, эл-юртнинг муқаддаслиги;
- ота-она, маҳалла-кўй, жамоага юксак ҳурмат;
- она тилига муҳаббат;
- каттага ҳурмат, кичикка иззат;
- аёл зотига эҳтиром;
- сабр-бардош ва меҳнатсеварлик;
- ҳалоллик ва меҳр-оқибат
8. Миллий-маънавий қадриятларни бойитишда миллий ғоя муҳим аҳамиятга эга. Маънавий қадриятларнинг аҳоли кенг қатламлари, айниқса ёш авлоднинг мулкига айланиши ўз-ўзидан содир бўлмайди. Бунинг учун шу миллат тақдири ва истиқболига бефарқ қарамайдиган илғор вакилларнинг саъй-ҳаракати талаб этилади. Моддий ва маънавий бойликлар, агар миллий тарбия тўғри йўлга қўйилмас экан, чанг босган китоблар, нураётган асори-атиқалар, мазах қилинадиган удумлар даражасига тушиб қолади.
9. Миллий қадриятларни инкор этиш миллий ғояга зиддир. Маънавиятни юксалтиришда миллий ғоянинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Меҳнат – инсон фаолиятининг энг муҳим тури, фаровон ҳаёт кечиришнинг асосий шартидир. Таълим инсон тарбиясида муҳим ўринга эга.
10. Ўзбекистонда истиқомат қилаётган кўпмиллатли халққа хос бўлган миллий қадрият – бағрикенглик, ўзаро аҳиллик, маданий-маърифий яқинликдир. Халқимиз шовинизм ва агрессив миллатчиликнинг мутаасиблик, жаҳолат ва ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларини қатиян инкор этади, уларнинг тараққиёт ва барқарорлик, маънавият ва маърифат учун хавфини чуқур англайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |