Буюк давлатчилик шовинизми бошқа миллатлар ва мамлакатлар билан ўзаро маданиятли ҳамкорлик қилишга тайёр эмасликдан келиб чиқади. Унинг ифодачилари ҳарбий империялардир.
4-МАВЗУ: МАФКУРАВИЙ ИМУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ.
Иммунитет – лотинча (immunitatis) сўзидан олинган бўлиб, бирор нарсадан халос, озод ва фориғ бўлиш, қутилишни, муайян касалликни қўзғатувчи вирусга, дардга қаршилик кўрсатиш қобилиятини (масалан, инсон танаси иммунитети) билдиради. “Иммунитет” сўзининг маъноси организмнинг доимий ички барқарорлигини сақлаш унинг турли хусусиятларга ва таъсирларидан ҳимояланиши, қаршилик кўрсатиши, резистентлигини дилдиради. Шунингдек, у дахлсизлик маъносини хам англатади, (масалан, депутатлик иммунитети, дипломатик иммунитети).
Иммунитет турлари - аслида организмни инфекцион агентлар ва бошқа ёт моддалардан ҳимоя қилиш омиллари табиати бўйича учга бўлинади:
1. Филогенетик иммунитет – анатомик ва физиологик белгисига кўра наслдан наслга ўтадиган ҳимоявий резистентлиги. Бунда организм юқумли касалликларга чидамли бўлади.
2. Туғма иммунитет – (турга хос, табиий), нисбатан чидамли, наслдан наслга ўтадиган характерга эга.
3. Орттирилган иммунитет – ҳаёт давомида орттирилган иммунитет. У ўз-ўзидан намоён бўлмайди. Унинг намоён бўлиши учун ички ёки ташқи ғоявий таъсир бўлиши керак.
Апологетика - юнонча apologetikos - ҳимоя қилиш маъносини англатади. Илоҳиётда тафаккур далиллари ёрдамида диний таълимотни ҳимоя қилиш ва оқлаш билан боғлиқ бўлган соҳа. Диннинг моҳиятини ақидалар тизими хусусиятлари, аҳлоқий принциплари, ижтимоий ҳаётдаги роли ва аҳамиятини таҳлил қилиш асосида уни фалсафий материалистик ва генетик танқиддан ҳимоя қилишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўяди.
Мафкуравий иммунитет – маънавий баркамол, иродаси бақувват, иймони бутун шахсни тарбиялашда, ҳар қандай реакцион, бузғунчи характердаги ғоявий ташаббусларга бардош бера оладиган ёшларни тарбиялашда қўл келади. Давлат ва миллатнинг маънавий бирлиги, маънавий соғломлигини ҳимоя қилувчи ғоявий қалқон вазифасини бажаради.
“Мафкуравий иммунитет” тушунчасини биринчи бор Президентимиз Ислом Каримов ишлатган ва унга қуйидагича таъриф берган: (2000 й 8 июнда “Фидокор” газетаси мухбири саволларига жавобларида - “Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир” номли суҳбатида) “Маълумки ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимиз юрагида она Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболари-мизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур” (Каримов И.А. Асарлар. Т.8. 494-бет)
Do'stlaringiz bilan baham: |