Фанидан маърузалар матни


Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/162
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#168283
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   162
Bog'liq
makroiqtisodiyot

18.5. Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари. 
Тўлов баланси мувозанатини таъминлаш учун жорий ҳисоблар ва капитал 
ҳаракати қолдиқлари бир-бирини айнан қоплаши зарур бўлади. Марказий Банк 
валюта интервенциясини амалга ошириш чорасини кўрмаса, ва расмий валюта 
заҳиралари миқдорини ўзгартирмаса тўлов баланси ҳисобларини валюта курсининг 
эркин тебраниши ҳисобига ўзаро тартибга солиш амалга оширилади.
Бундай шароитда капитал оқиб келиши сабабли миллий валютанинг 
қимматлашуви, капитал чиқиб кетиши сабабли эса унинг арзонлашуви рўй беради. 
Валюта курсининг эркин тебраниши тўлов балансининг жорий ва капитал 
ҳисобларини автоматик равишда мутаносиблаштириш механизми ҳисобланади. 
Эркин тебранувчи валюта курси тарафдорлари таъкидлашича, тўлов 
балансининг ортиқчалиги ёки тақчиллиги бундай вазиятларда тез орада барҳам 
топади. Валюта курсларининг эркин ҳаракати тўлов балансининг ортиқчалиги ёки 
камомадини йўқотади.. 
Эркин тебранувчи валюта курслари тўлов балансини тенглаштиришда катта 
имкониятларга эга бўлсада, камчиликликлардан холи эмас. Чунончи, бундай валюта 
биринчидан, савдонинг ноаниқлиги ва қисқаришига, иккинчидан, савдо шароитининг 
ёмонлашишига, учинчидан, беқарорликка ва бошқаларга олиб келади. 


Агар Марказий Банк расмий валюта заҳиралари воситасида чет эл валютасини 
сотиб ёки сотиб олиб валюта курсини эркин тебранишига барҳам берса валюта 
курсининг эркин тебраниши воситасида тўлов балансини тартибга солиш зарурати 
йўқолади. 
Бунда тўлов баланси тақчиллиги Марказий Банк расмий заҳираларини 
қисқартириш ҳисобига молиялаштирилиши мумкин. Бундай вазиятда ички бозорда 
чет эл валютаси таклифи ошади. Қайд этилган операция экспортга хос бўлиб кредитда 
плюс белгиси билан (Марказий Банкда хорижий валюта заҳираси камайишига 
қарамасдан) ҳисобга олинади. Ушбу тадбир натижасида ички бозорда миллий валюта 
таклифи камаяди, унинг алмашинув курси нисбатан кўтарилади ва бу инвестициялар 
ҳажмига ҳамда иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатади. 
Тўлов балансининг актив-(мусбат) қолдиғи эса Марказий банкнинг расмий 
валюта заҳиралари миқдорининг ортишига олиб келади. Бунда Марказий банк валюта 
заҳираларини тўлдириш учун чет эл валютасини сотиб олиши натижасида ички 
бозорда миллий валюта таклифи нисбатан ошади, унинг алмашинув курси камаяди, бу 
ҳол эса иқтисодиётга (инвестициялар ҳажми ва иқтисодий ўсишга) рағбатлантирувчи 
таъсир кўрсатади.
Марказий банк томонидан ўтказиладиган бундай операциялар расмий резервлар 
билан бўладиган операциялар дейилади. Бу операциялар натижасида тўлов баланси 
қолдиғи нолга тенглашиши керак. 
Тўлов балансининг актив қолдиғи ёки тақчиллиги мамлакат иқтисодиёти 
хусусиятларига қараб турлича баҳоланиши мумкин. 
Валютаси халқаро ҳисоб-китобларда, ҳамда бошқа мамлакатлар заҳира валютаси 
сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар учун тўлов баланси тақчил бўлиши табиий 
ҳол ҳисобланади.
Бундай мамлакатлар тўлов балансини узоқ муддат 
макроиқтисодий тартибга солмаслиги мумкин. 
Миллий валютаси жаҳон иқтисодиётида заҳира валютаси ҳисобланмайдиган 
мамлакатлар Марказий Банкларидан расмий валюта заҳираси чекланганлиги туфайли 
тўлов балансининг узоқ муддатли тақчиллиги бу резервларнинг сарфлаб бўлинишига 
олиб келади. Бундай ҳолларда тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солинади. 
Мамлакат савдо сиёсати ва валюта алмашинув курсини ўзгартириши чораларини 
қўллаб чет эллардаги ўз харажатларини камайтиради, ёки экспортдан ўз 
даромадларини оширади. 
Бундай тартибга солиш натижасида баҳолар умумий даражасининг ошиши 
оқибатида аҳоли турмуш даражасининг пасайиши, миллий валютанинг 
қадрсизланиши, иқтисодиётнинг айрим тармоқларида бандлиликнинг пасайиши рўй 
бериши мумкин. 
Валюта резервлари сарфлаб бўлганлиги, илгари олинган чет эл кредитларини 
қайтарилиш графиклари бузилганлиги туфайли бундай кредитларни яна олиш 


имкониятлари йўққа чиққанлиги сабабли мамлакат тўлов баланси тақчиллигининг 
узоқ вақт давом этиши тўлов баланси инқирози дейилади. 
Тўлов баланси инқирозини ҳал этишнинг ягона йўли макроиқтисодий тартибга 
солиш ҳисобланади. 
Ўтиш даври иқтисодиётида хорижий валютага спекулятив талаб ошиши 
Марказий Банкни қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки расмий валюта заҳиралари бир 
вақтнинг ўзида ҳам тўлов баланси тақчиллигини ҳам ички спекулятив талабни 
қондириш учун етарли бўлмаслиги мумкин. 
Валюта алмашинув курсини тартибга солиш бу вазиятдан чиқишнинг ягона 
йўлидир. 
Қисқа истиқболда тўлов баланси қолдиғи жамғариш ва инвестициялар 
ҳажмларини белгиловчи омиллар (масалан бюджет солиқ сиёсати, фоиз ставкалари) 
таъсирида ўзгариши мумкин. 
Агар мамлакатда рағбатлантирувчи фискал сиёсат юргизилса бу ҳол миллий 
жамғармаларнинг пасайишига олиб келади. Бу ўз навбатида жорий операциялар 
ҳисоби бўйича тақчилликка, капитал ҳаракат ҳисоби бўйича мусбат қолдиққа олиб 
келади. 
Чекловчи фискаль сиёсат миллий жамғармалар ҳажмларини оширади, бу ўз 
навбатида капитал ҳаракати ҳисоби бўйича тақчилликка, жорий операциялар ҳисоби 
бўйича мусбат қолдиққа олиб келади. 
Жаҳон фоиз ставкаларининг ошиши капитал ҳаракати ҳисоби бўйича 
тақчилликка, жорий операциялар ҳисоби бўйича мусбат қолдиққа эришишга олиб 
келади. Жаҳон фоиз ставкаларининг пасайиши эса акс натижаларга олиб келади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish