Фанидан маъруза Мавзу: 4G сотали алоқа тизимлари концепцияси



Download 0,76 Mb.
Sana01.07.2022
Hajmi0,76 Mb.
#725547
Bog'liq
СТ 9-10маъруза (1)

  • PhD Isroilov.J.D.
  • Мавзу: 4G сотали алоқа тизимлари концепцияси

4G – оширилган талабларли мобил алоқа авлоди бўлиб, унга ҳаракатдаги (юқори мобилликдаги) абонентларга 100 Мбит/сдан ортиқ, стационар (паст мобилликли) абонентларга 1 Гбит/сдан ортиқ тезликда маълумотларни узатишни амалга оширишга имкон берадиган истиқболли технологиялар киритилади.

  • 4G – оширилган талабларли мобил алоқа авлоди бўлиб, унга ҳаракатдаги (юқори мобилликдаги) абонентларга 100 Мбит/сдан ортиқ, стационар (паст мобилликли) абонентларга 1 Гбит/сдан ортиқ тезликда маълумотларни узатишни амалга оширишга имкон берадиган истиқболли технологиялар киритилади.
  •  LTE Advanced (LTE-A) ва WiMAX 2 (WMAN-Advanced, IEEE 802.16m) технологиялари ХЭАИ томонидан 4G симсиз стандартлари сифатидан расман тан олинган.
  • 4G технологиясининг тавсифи
  • Ишлатиладиган протоколлар
  • 4G алоқа тизимлари маълумотларни пакетли узатиш протоколларига асосланган. Маълумотларни узатиш учун IP протокол ишлатилади, IPv4 протоколни қўллаш режалаштирилмоқда.
  • Техник нуқтаи назардан 4G тизимларининг 3G тизимларидан асосий фарқи шундан иборатки, 4G технология тўлиқ пакетлар коммутацияланишига асосланган. Бунда овозни узатиш учун VoLTE (ингл. Voice over LTE) технологияси кўзда тутилган.
  • 4G тизимларида ортогонал частота бўйича зичлаштириш - OFDM технологиясидан фойдаланилади.

Стандартларнинг эволюцияланиши

  • Стандартларнинг эволюцияланиши
  • Стандартларни таққослаш

4G -5G стандартларида тезликларни ортиши

  • 4G -5G стандартларида тезликларни ортиши
  • LTE технологиясининг мақсади
  • LTE технологиясини иишлаб чиқишда асосий мақсад - маълумотларни узатиш нархини пасайтириш, маълумотларни узатиш тезлигини ошириш, паст нархларда кенг хизматлар спектрини кўрсатиш имконияти, тармоқнинг тез мослашувчанлигини ошириш ва мавжуд мобил алоқа тизимларидан фойдаланиш, шунингдек ўтказиш полосаси ва алоқа масофасини яхшилаш ва сигналнинг ўтишини кечикишини камайтириш бўлди.
  • Сотали тармоқлардаги кечикишларни таққослаш
  • Стандартлардаги кечикишлар
  • E-UTRAN-радиоуланиш тармоғи:
  • EnodeB-базавий станция.
  • EPC-базавий тармоқ (Evolved Packet Core Network):
  • MME-мобилликни бошқариш тугуни (Mobility Management Entity).
  • S-GW – хизмат кўрсатувчи шлюз (Serving Gateway).
  • PGW-пакетлар шлюзи (Packet Data Network Gateway).
  • PCRF-ҳисоб тугуни (Policy and Charging Rules Function).
  • HSS-тармоқ абонентлари маълумотлари сервери (Home Subscriber Server).

E-UTRANВ тармоғида “пастга” линиясида QPSK, 16 QAM, 64 QAM модуяциялаш қўлланилади. OFDM/QAM-сигнални шакллантиришда IFFТ ишлатилади.

  • E-UTRANВ тармоғида “пастга” линиясида QPSK, 16 QAM, 64 QAM модуяциялаш қўлланилади. OFDM/QAM-сигнални шакллантиришда IFFТ ишлатилади.
  • E-UTRANВ тармоғи “юқорига” линиясида SC-FDMA (Single Carrier-Frequency Division Multiple Access) – битта ташувчида узатишни частота бўйича ажратишли кўп томонлама уланиш ишлатилади.

LTE тармоқларида MIMO технологиясидан фойдаланиш

  • LTE тармоқларида MIMO технологиясидан фойдаланиш
  • MIMO (Multiple Input Multiple Output – кўп томонлама кириш – кўп томонлама чиқиш) кўп сонли малумотларни бир вақтда узатиш учун бир неча узаткичлар ва қабуллагичлардан фойдаланиш кўзда тутиладиган технология ҳисобланади. MIMO технологияси узатиладиган сигналлар кўплаб объектлар ва тўсиқлардан қайтганда ва қабул қилувчи антенна сигналларни турли бурчаклар остида ва турли вақтларда қабул қиладиган кўп нурли тарқалиш дейиладиган радиотўлқинларни тарқатиш самарасидан фойдаланади. MIMO технологиясининг қўлланилиши билан алоқа каналларининг ҳалақитбардошлигини ошириш, хатолик билан қабул қилинган битларни сонини камайтириш мумкин бўлади.

Сигналларни кўп нурли тарқалиши

  • Сигналларни кўп нурли тарқалиши

2×2 MIMO-тизимининг тузилиш схемаси

  • 2×2 MIMO-тизимининг тузилиш схемаси
  • LTE тармоқлари кўрсатадиган хизматлар спектри

Назорат саволлари

  • 1. Ташувчи сигналларнинг ортогоналлиги деганда нима тушунилади?
  • 2. OFDM-сигналнинг шаклланишини тушунтиринг.
  • 3. Мураккаб таркибий OFDM-сигналнинг олиниши схемасини тушунтиринг.
  • 4. OFDM технологиясининг авзалликлари нимада?
  • 5. OFDMА кўп томонлама уланиш қандай амалга оширилади?
  • 6. LTE пастга каналида сигнални шакллантирилиши схемасини тушунтиринг.
  • 7. OFDM ва SC-FDMA орасидаги фарқ нимадан иборат?
  • 8. SC-FDMA-сигнални шакллантирилишининг ўзига хос хусусиятларини тушунтиринг.
  • 9. Маълумотларни кўп антеннали узатиш технологиясини тушунтиринг.
  • 10. SAE архитектурасини келтиринг ва тушунтиринг.
  • 11. LTE-Advancedнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
  • 12. LTE Advanced тармоқларида компонентлар ташувчиларни агрегациялаш ва частотавий ажратиш вариантларини айтинг.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish