Такрорлаш учун саволлар
Бозор тузилмаси ва унинг янги технологиялар ривожланишига таъсири қандай?
Эндоген ўсиш назарияси ва капитал жамланиши тушунчасига таъриф беринг?
Билимлар диффузияси тушунчасига таъриф беринг?
Инновациянинг ҳаётийлик даври нечига бўлинади.
3-мавзу. Танлов ва саноатнинг ривожланиши(4 соат)
Режа:
Инновацион ва саноат ривожланиши
Инновацияларни амалга оширишда танловнинг аҳамияти
Инновацион фаолиятнинг бугунги инфратузилмаси
3.1. Инновацион ва саноат ривожланиши
ХХI асрда инновацион лойиҳалар ва янги ғояларнинг ҳаётга кенг татбиқ этилиши жамият ва инсоният тараққиёти учун самарали ҳисобланади. Технология тараққиёти асрида илмий лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва ҳаётга жорий этиш, мамлакат иқтисодиётининг юксалишида ва янгиланишида муҳим омил саналади. Инновацион фаолият инфратузилмасининг ривожланиш даражаси инновацион сиёсатни амалга оширишга таъсир этувчи асосий омиллардан биридир.
Давлатнинг фан-техника тараққиётини тартибга солиш соҳасидаги тартибга солиш тизими қуйидаги элементларни ўз ичига олиши зарур:
давлат сиёсатининг аниқ белгиланган мақсадларини;
белгиланган мақсадларни амалга оширадиган бошқарув органлари ва уларнинг функцияларини;
бошқарув функцияларини тўлиқ амалга оширишда тартибга солиш объекти ва ахборот берадиган ахборот тизимини;
давлат бошқарув органларининг қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш инструментлари - давлатнинг фан-техника тараққиётини тартибга солишнинг асосий инструментларига нафақат унинг элементлари тааллуқли бўлади, балки давлатнинг илмий имтиёзлар тизимига мувофиқ, илмий тадқиқотлар ва ишланмалар соҳаси ўртасида бюджет ва бюджетдан ташқари ресурсларни тақсимлаш орқали илмий техника янгиликларини давлат томонидан тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашни;
инновацион жараёнларнинг субъектларига турли хил имтиёзларни тақдим этишни (ҳам инновацияларни амалга ошираётган бевосита тадбиркорларга, ҳам уларни ёки бу даражада қўллаб-қувватлаётган инфратузилма элементларига);
иқтисодиётда инновацион муҳитни шакллантириш ва илмий техник ахборотлар миллий хизматини, патентлаш ва лицензиялаш, стандартлаштириш, сертификатлаш, статистика, хорижий тажрибани ўрганувчи таҳлилий марказлар, илмий-техник ривожланиш, прогнозлаштирувчи кадрларни тайёрлаш кабиларни ўз ичига олувчи тадқиқотлар ва ишланмалар таъминоти инфратузилмаси ҳамда улар асосида қарор қабул қилувчи шахсларни устувор илмий, миллий тизимлар билан таъминлашдан иборат.
“Йованович (1982) ва Маццукато (2000) стохастик параметрларга боғлиқ бўлган харажатлар самараси устида иш олиб боришган. Саноатнинг ҳаёт циклида стохастик параметрлар томонидан маҳсулот дизайни ҳали стандартлаштирилмасдан ноаниқликлар тақдим қилинган”1.
Do'stlaringiz bilan baham: |