16-расм. ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларининг давлат бошқаруви
17.2. Малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими 1950-1970 йилларда иқтисодиёт структурасида фан секторининг ривожланиши жаҳон майдонида собиқ СССРнинг сиёсий ва иқтисодий қудрати ўсишига энг кўп хизмат қилди. Статистик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўрсатилган давр мобайнида Совет Иттифоқида илмий муассасалар сони 1,5 баравар, фан ва фанга хизмат кўсатишда банд бўлганлар сони 4,5 баравар ўсган. Илму-фан харажатлари қарийб 12 баравар ўсиб, 11,7 млрд. рублга етган.
Джорджия Университети технологиялар институтининг тадқиқотларига кўра, Совет Иттифоқи 80-йилларнинг охирига келиб саноати ривожланган мамлакатлар ичида кадрлар тайёрлаш ва илмий салоҳият миқёси, малакали мутахассислар сони кўрсаткичлари бўйича етакчилик қилган, унинг жаҳон илму-фанига қўшган ҳиссаси энг юқори бўлган. Совет Иттифоқида илмий-ишлаб чиқариш комплексларнинг тарихий ривожланиш ўзига хосликлари туфайли унинг жойлаштирилиши ва молиялаштирилиши жуда катта номутаносиблик билан тавсифланган. Илмий ташкилотларнинг тахминан 58%и, ОЎЮнинг 54%и, аспирантлар сонининг 69%и, тадқиқот ва ишланмалар билан шуғулланувчиларнинг қарийб учдан икки қисми ва бу ишланмаларга сарфланадиган харажатларнинг тўртдан уч қисми Россиянинг улушига тўғри келган.
Билимлар иқтисодиёти билан боғлиқ бўлмаган паст технологияли ихтисосликлар бўйича ўқитишда амалий қисм кўп ҳолларда амалдаги ишлаб чиқаришда бирон-бир лойиҳалами бажариш билан боғлиқ бўлади. Агар инновацион лойиҳаларни бошқариш билан боғлиқ юқори технологияли ихтисосликлар бўйича ўқитиш билан ўхшашлик ўтказадиган бўлсак, ўқитишнинг амалий қисми инновацион лойиҳаларни амалга оширишга боғлаб қўйилиши лозим.
Ҳозирги кунда ўзбекистонда олий таълим муассасаларига инновацион иқтисодиёт доирасида еълон қилинган кадрлар тайёрлаш тизимига хос бўлган жиҳатлар характерлидир.Схеманинг маркази меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислар тайёрлаш жараёни ҳисобланади. Ушбу жараённинг асосий қатнашчилари ўқув муассасаси ва талабалар ҳисобланади. XIII асрда дастлабки техник факултетлар пайдо бўлган даврлардан бошлаб ўринга эга бўлиб келган таълим жараёни анъанавий моделига мувофиқ ўқув муассасаси ва талабалар мавжудлиги мос келувчи предмет соҳасида юқори малакага эга бўлган мутахассислар чиқариш учун зарур ва етарли шарт ҳисобланади.
Тахминан ХХ асрнинг ўрталарига келиб, таълим жараёни моделига фаол элемент сифатида иш берувчилар ҳам қўшилди. Бу турдаги фаоллашувнинг энг кескин ҳолати алоҳида бир тижорат фирмаси (корпорация) эҳтиёжлари учун махсус битирувчилар тайёрлайдиган таълим муассасалари ҳисобланади.
Умумий ҳолатда иш берувчиларни фаол элемент сифатида киритиш битирувчилар тайёрлашда асосий эътиборни у ёки бу мутахассисликларга талаб юқорилигига боғлаб қўймасдан юқори малака олишдан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган соҳаларда амалий кўникма ва юқори малака олишга қайта йўналтиришга имкон берди.
Олий ўқув юртларининг минтақавий ва маҳаллий ижроия ҳокимияти билан инновацион иқтисодиёт учун кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлигини муҳокама қилиш 1990-йилларнинг ўрталари ва 2000-йилларнинг бошидан бошланди. Бундай модел доирасида ҳокимият структураларининг вазифалари қаторига қуйидагилар киради: ОўЮга талаб юқори бўлган ихтисосликлар доирасида мутахассислар тайёрлаш учун буюртмалар шакллантириш ва меҳнат бозорида мос келувчи ихтисосликлар битирувчиларига талабни таъминлаш учун иш берувчиларни (биринчи навбатда - кичик ва ўрта бизнесни) юқори технологияли бизнес йўналишларида фаолият юритишга рағбатлантириш.