1-жадвал
2009-2014 йилларда муҳим инвестицион лойиҳаларни
амалга ошириш дастури
Саноат тармоқлари
|
Лойиҳа қиймати,
млрд. АҚШ долл.
|
Тузилиши (лойиҳанинг умумий қийматидан), %
|
Нефть-газ сектори
|
15,3
|
27,6
|
Нефть-газ кимё саноати
|
12,1
|
21,8
|
Транспорт ва инфратузилма
|
7,5
|
13,5
|
Энергетика
|
5,8
|
10,5
|
Кимё саноати
|
5,6
|
10,1
|
Тоғ-руда ва металлургия саноати
|
4,4
|
7,9
|
Тўқимачилик саноати
|
1,9
|
3,4
|
Машинасозлик
|
1,4
|
2,5
|
Қурилиш материаллари саноати
|
0,8
|
1,4
|
Бошқа тармоқлар
|
0,6
|
1,3
|
Жами:
|
55,4
|
100,0
|
Манба: Азимов Р.С. Эффективность антикризисной программы и важнейшие приоритеты посткризисного развития Узбекистана. 12 апреля 2010 г.
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда инновацион салоҳиятни кучайтиришда ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизациялаш муҳим аҳамият касб этади. Демак, яқин йиллардаги инновацион салоҳиятга катта ҳиссасини қўшадиган устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
- қўшилган қиймати юқори бўлган тармоқлар устуворлигини таъминлаш;
- бандликни таъминлаш учун рақобат афзалликка эга бўлган фан сиғими юқори бўлган тармоқларни ривожлантириш;
- экспорт тузилишида товар диверсификациясини кенгайтириш.
1.3. Технологиялар кўринишидаги инновациялар ва уларнинг самарадорлиги
Инновацияларни жорий қилишнинг энг оптимал даражаларини эътиборга олган ҳолда инновацион фаолиятга куйидагича таъриф ва тавсифларни бериш мумкин (1-расм).
Инновацион фаолият - бу ишлаб чиқаришни, унинг моддий-техника базасини янгилашга ва ривожлантиришга имкон берувчи янги ғоялар ва ишланмаларни яратиш, ўзлаштириш ва татбиқ этишга қаратилган жараёнлар мажмуасидир.
1-расм. Инновацияни иқтисодий фаолият сифатида турлари
“Кумулятив илмий изланиш тажрибалардан бири кумулятив маҳсулотни ўз ичига олиб, ушбу кумулятив маҳсулот технологик жараённинг таркибий қисмидир. Норзворзи ва Жангларнинг (1992) саноат унумдорлигини ўсишига оид эмпирик изланишлари орқали технологик ривожланишни таннархини камайтириш йўлини микроэлектроника, телекоммуникация ва мос саноат турларида аниқладилар”1.
Ушбу усулларга таянган ҳолда макон ва замонда инновацион имкониятни қуйидаги турларга ажратиш мумкин (2-расм).
2-расм. Инновацион имкониятнинг иқтисодий категория сифатида таснифи
Инновацион имконият ёки қувват объект инновацион тараққиётининг охирги чегарасидир. Давлатнинг инновацион имкониятини уч хил усул билан аниқлаш мумкин:
ҳудудий (ҳудуд инновацион имкониятининг ўртача солиштирма кўрсаткичи);
таркибий (хўжалик юритиш тармоғининг инновацион имкониятини ўртача солиштирма кўрсаткичи);
ижтимоий (халқ инновацион имкониятининг ўртача солиштирма кўрсаткичи).
Do'stlaringiz bilan baham: |