Фани 4-мавзу: таълим ва соғЛИҚни сақлаш соҳалари: молиялаштириш ва манбалари



Download 2,38 Mb.
Sana23.07.2022
Hajmi2,38 Mb.
#840454
Bog'liq
Ижт соха 4 мавзу


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ФАКУЛЬТЕТИ
ИЖТИМОИЙ СОҲА ИҚТИСОДИЁТИ
ФАНИ
4-МАВЗУ: ТАЪЛИМ ВА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАЛАРИ: МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МАНБАЛАРИ
1
    • Ижтимоий соҳани молиялаштириш усуллари

2
    • Ижтимоий соҳада бюджет харажатларини аниқлаш

3
    • Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳани тутган ўрни

4
    • Таълим соҳасини молиялаштириш

5
    • Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш

РЕЖА:
Ўз даромадига эга бўлган ва бюджет томонидан молиялаштириладиган корхона ва ташкилотлар бюджет ташкилотлари деб юритилади. Бундан ташқари, хўжалик ҳисобидан ишлайдиган, лекин даромадлари ўз харажатларини қопламайдиган бир қатор корхоналар, яъни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт, таълим ва соғлиқни сақлаш коммунал хўжаликларнинг бир қисми давлат бюджети томонидан молиялаштирилади.
Баъзи бир ижтимоий-маданий тадбирларнинг харажатлари давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади, лекин уларнинг кўп қисми корхоналар томонидан қопланади.
Масалан, бевосита ишлаб чиқаришнинг ўзида ходимлар тайёрлаш, малака ошириш, корхоналар томонидан талабаларга тўланадиган стипендиялар харажатлар маҳсулот таннархига киритилади.
Харажатлар сметаси бюджет томонидан молиялаштириладиган мақсадли йўналишдаги чоракларга тақсимланган харажатларнинг асосий ҳужжати ҳисобланади. Ихтиёрига бюджет томонидан бепул маблағлари берилган корхоналар ва ташкилотлар кредит тақсимловчилари дейилади.
Агар бюджет томонидан молиялаштириладиган корхоналар бошқа тушумларга эга бўлсалар, бу тушумлар махсус маблағлар системасида кўрсатилади ва алоҳида харажат қилинади.
Сметада бюджет ташкилотларини жорий сақлаш харажатлари ҳисобга олинади. Давлат бюджетининг капитал қуйилмалари алоҳида смета асосида молиялаштирилади. Бозор иқтисодиёти шароитида смета асосида молиялаштиришда индексация ҳам ҳисобга олинади, янги йил бошида тузилган сметага чорак давомида иш ҳақини ўзгартириш, озиқ-овқатлар, дори-дармонлар ва бошқа харажатларнинг баҳолари ўзгариши натижасида маҳаллий ҳокимиятлар ўзгартиришлар киритишлари мумкин.
Харажатлар асосий йўналишларни ёритувчи 10 та гуруҳда олиб борилади. Улар бўлимлар бўйича лойиҳалаштирилади. Барча бюджет ташкилотлари учун бир хил харажат моддалари жорий қилинган.
Иш ҳақи,
иш ҳақига ижтимоий суғурта харажатлари,
овқатланиш,
дори-дармонлар,
қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар олиш,
капитал таъмирлаш ва бошқа харажатлар
Харажатларни аниқлашда молиявий тажрибадан фойдаланилади, яъни бюджет корхона ва ташкилотларнинг ўртача йиллик саноқ бирлигига эътибор берилади. Масалан,
касалхоналар учун ўрин сони,
поликлиника учун хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолиси,
таълим соҳасида талаба ва ўқувчилар сони
Касалхоналарда ўртача йиллик ўрин сони аниқлангач, уларга сарфланадиган харажатларни ҳисоблаш имконияти яратилади. Яъни, бир ўринга тўғри келадиган шифокор, ҳамшира, кичик хизматчи, озиқ-овқат, дори-дармон ва ҳоказолар аниқланади:
Булардан ташқари, бошқа харажат кўрсаткичлари ҳар бир тармоқ учун алоҳида аниқланади. Масалан, умумтаълим мактаблар учун 1-синф, касалхонада 1 ўрин, болалар боғчасида 1 бола ва ҳоказо. Харажат меъёрлари икки хил усулда - пул ва натура ўлчовида аниқланади: 1м3 бинонинг ёқилғи, газ, сув кабилар билан таъминланиши натура ўлчовида ҳар бир бирлик учун харажатлар сўмларда ифодаланилади.
Пул меъёрлари усуллари
алоҳида
мураккаб
йиғма
Бюджет тизимида сметанинг қуйидаги турлари мавжуд:
Ташкилотларнинг алоҳида сметалари
Марказлашган тадбирлар учун смета
Йиғма сметалар
Маълум бюджет ташкилотининг алоҳида сметаси бўлади ва у бир ташкилот учун тузилади ҳамда корхонанинг йўналиш фаолиятини ўзида акс эттиради. Касалхоналар, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа бюджет ташкилотлари учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган алоҳида смета шакли мавжуд бўлиб, у уч қисмдан иборат.
Биринчи қисмида бюджет ташкилотининг номи, манзили, бюджети, бўлими, боби, параграфи унинг қаерда молиялаштирилиши, харажатларнинг жами моддалар бўйича ва чораклар бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади.
Иккинчи қисмда кўрсаткичларнинг йил бошидаги, йил охиридаги ва йил ўртача ҳолати кўрсатилади. Унда мактабларда тўлиқ синфлар сони ва ўқувчилар сони, касалхоналарда ўринлар сони, шунингдек, умумий майдон, бинолар рўйхати ва бошқа бошқариш-хўжалик харажатлари акс этгирилади.
Учинчи қисмда сметанинг ҳар бир моддаси учун асосланган ҳисобкитоблар кўрсатилади.
Алоҳида смета - бу, аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатувчи таълим, соғлиқни сақлаш корхоналарнинг асосий бюджети ҳужжати ҳисобланади. Кичик ҳажмдаги корхоналарни молиялаштириш учун умумий смета тузилади. Чунки, уларнинг хизмати марказлашган ҳолда олиб борилади, бундай корхоналарга кутубхоналар, клублар, фельдшерлик пунктлари киради.
Марказлашган тадбирлар учун ҳам харажатлар сметаси мавжуд бўлиб, унга мутахассислар тайёрлаш, қимматбаҳо ўқув жиҳозларини, тиббиёт ускуналарини сотиб олиш, спорт мусобақаларини ўтказиш ва ҳоказолар киради.
Тармоқ бўйича йиғма сметаларда бир турдаги ташкилотлар ва марказлашган смета харажатлари йиғилади ва бир вазирликка бўйсинувчи барча ташкилот ва корхоналар харажатлари ҳақидаги маълумотлар ёритилади.
Бюджетдан молиялаштиришда смета моддаларига алоҳида эътибор берилади. Харажат моддалари ташкилотининг бажарадиган хизматига, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолиси сонига қараб тузилади. Смета моддалари ичида иш ҳақи асосий ўринни эгаллайди ва у республика Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона таъриф сеткаси асосида белгиланади.
Бюджет томонидан келгуси йил смета харажатларини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқич республика, вилоят ва туманлар бўйича йиғма смета харажатлари лойиҳаси тузилади.
Иккинчи босқичда ҳар бир корхона ва ташкилотлар учун алоҳида смета харажатлари ишлаб чиқилади, бунда асосий эътибор бюджет меъёрларига қаратилади.
Давлат бюджети харажатларининг ярмидан кўпи қуйидагиларга йўналтирилган:
- бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, стипендияларнинг миқдорини инфляция даражасидан юқорироқ даражада ошириш.
Бундан кўзланган мақсад, республика аҳолисининг турмуш даражасини янада ошириш ва фуқароларга ижтимоий мададни кучайтиришдан иборат;
- жамиятни янгилаш ва ўтказилаётган ислоҳотларнинг асосий бўғини сифатида мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий Дастурини амалга ошириш учун. Бунинг доирасида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг турмуш тарзини яхшилаш, ижтимоий-маиший ва моддий шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим мактабларнинг ўқитувчиларининг, биринчи навбатда бошланғич синф ўқитувчиларининг меҳнатларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2019 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 155-сонли қарори қабул қилинди.
Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилади. Жамғарма маблағлари илғор педагогик технологияларни жорий этаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган муаллимларга ҳам берилади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 25.09.2018 йилдаги ПФ-5545-сон ФАРМОНИ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ МУТАХАССИСЛАРНИ ХОРИЖДА ТАЙЁРЛАШ ВА ВАТАНДОШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА «ЭЛ-ЮРТ УМИДИ» ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish