Фани 1-мавзу. Ижтимоий соҳани бошқаришда давлатнинг роли



Download 2,07 Mb.
bet1/2
Sana10.07.2022
Hajmi2,07 Mb.
#772185
  1   2
Bog'liq
Ижт соха 2 мавзу


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ФАКУЛЬТЕТИ
ИЖТИМОИЙ СОҲА ИҚТИСОДИЁТИ
ФАНИ
1-МАВЗУ. Ижтимоий соҳани бошқаришда давлатнинг роли
1
    • Ижтимоий соҳа тармоқларида давлатнинг роли

2
    • Ижтимоий соҳани тартибга солишда бозор механизмининг аҳамияти

3
    • Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш босқичлари ва йўналишлари

4
    • Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш ҳолати

РЕЖА:
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётда бир неча камчиликлар пайдо бўлади. Мана шу камчиликлар ва иқтисодиётдаги салбий жараёнларни йўқотиш учун давлат иқтисодиётга аралашади.
Бозор иқтисодиёти шароитида миллий иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг роли қуйидагилардан иборат:
  • Давлат миллий иқтисодиётнинг айрим тармоқларини, соҳаларни иқтисодий жараёнларни режали тартибга солади. Масалан: ишсизлик билан курашиш дастурлари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурлари ва ҳоказолар;
  • Давлат иқтисодиётини ривожлантиришнинг ҳуқуқий норма ва қонунларини ишлаб чиқади. Масалан: Ўзбекистонда антимонопол қонун, банкротлик тўғрисидаги қонун ва ҳоказолар;
  • Давлат миллий иқтисодиётни бошқаришда ҳар хил маъмурий чора тадбирлардан фойдаланди;
  • ижтимоий соҳани бошқаришда ҳам давлатнинг роли жуда ҳам катта, у бир қатор ижтимоий-иқтисодий функцияларни бажаради;
  • бозор тизими самарали ривожланиши учун, ижтимоий адолатни ривожлантириш учун давлат қонуний асосни таъминлайди;
  • мамлакатда яшайдиган фуқороларнинг иқтисодий эркин кураши ва эркин рақобатини ҳимоя қилади;
  • миллий даромад ва миллий бойликни ижтимоий адолатлилик асосида яратилган миллий даромадни қайта тақсимлайди;
  • инфляция, ишсизлик жараёнлари устидан назорат қилиш асосида иқтисодиётни барқарорлаштириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради;
  • аҳолини бозор иқтисодиётининг салбий натижаларидан ҳимоя қилиш учун ижтимоий механизмни такомиллаштириш.

Давлатнинг кўп сонли функциялари ичидан энг асосийларидан биридавлатнинг ижтимоий сиёсат фукциясидир. Давлатнинг ижтимоий сиёсати деганда, биз аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини бажариш учун аҳолини барқарор ва юқори турмуш даражасини яратиш учун давлат томонидан олиб бориладиган чора-тадбирларнинг йиғиндисини тушунамиз.
Амалиёт шуни кўрсатадики, давлатнинг ижтимоий сиёсати ҳар хил даврларда ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ва шу сиёсатнинг натижалари ҳам хар хил бўлган.
    • аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳисобланади.

Ижтимоий соҳани асосий мақсади
    • муайян давлат ҳокимиятининг ушбу соҳа бўйича ўз олдига қўйган вазифаларини ва мақсадларини амалга ошириш билан боглиқ сиёсат тури тушунилади

Ижтимоий сиёсат
    • ижтимоий соҳа ҳисобланади

Ижтимоий сиёсатнинг объекти
Ижтимоий сиёсатнинг хусусиятларини белгиловчи йўналишларни қуйидагилар билан боғлиқ:
1. Моддий ва маънавий бойликларнинг тақсимланиши шу мақсадда олиб борилиши керак, у жамиятда ижтимоий адолатни таъминласин.
2. Демографик сиёсатни шундай олиб бориш керакки, натижада меҳнат ресурсларидан рационал фойдаланиш мумкин бўлсин.
3. Жамиятнинг рационал (унумли) ижтимоий таркибини тузиш учун давлатнинг ижтимоий йўналишининг асосий вазифаси бўлиб ҳар хил манбалар орқали аҳоли даромадларини ташкил этиш
* корхоналарнинг даромадлари орқали:
* шахсий мулкчилик орқали:
* ижтимоий истеъмол фондлар орқали:
* меҳнатга тўловлар орқали:
Улар қуйидаги йўналишлар орқали ташкил этилади:
Ўзбекистон шароитда бозор иқтисодиётини шаклланиши майда ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, унинг учун барча имкониятларни яратиш ва шу асосда аҳолининг даромадларини кўпайтириш муҳим вазифалардан бири этиб таъкидланди. Яъни аҳоли бозор иқтисодиёти қонунларидан самарали фойдаланган ҳолда турмуш тарзини тубдан яхшилаш учун имкон туғилмоқда. Масалан деҳқон бозори, у маълум бир даражада аҳолини, пулга бўлган эхтиёжини ва истеъмол маҳсулотларига бўлган эхтиёжини қондиради. Қишлоқ аҳолиси деҳқон бозорида ўзлари етиштирган маҳсулотларни сотиш натижасида пул даромадларини кўпайтиришга эришадилар.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат бўлди;
нарҳларни эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражасини ортиб бориши ҳисобга олинган ҳолда даромадларнинг энг кам ва ўртача даражаси мунтазам оширилиб борилди;
республиканинг ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат молларининг асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туришга ҳаракат қилинди;
аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб қувватлашга қаратилган фаол ижтимоий сиёсат ўтказилди.
Ижтимоий ҳимоялашнинг асоссиз тенглаштириш тизимида қатъий воз кечилиб, шарқда неча минг йиллар давомида қарор топган маънавий аҳлоқий қадриятларга, турмуш тарзи ва дунё қараш хусусиятларига мувофиқ келадиган йўл танлаб олинди. Ижтимоий кўмак беришнинг мутлақо янги илғор тизими шакиллантирилди. Бу эса ижтимоий ислоҳотлар соҳасидаги иқтисодий ўзгаришлар биринчи босқичнинг энг муҳим якуни бўлди.
Иқтисодиётнинг ислоҳ қилиниши, мулкчиликнинг янги шакиллари пайдо бўлиши аҳолининг даромадлари тизимига ҳам анча сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Бугунги кунда даромадлар тизимида меҳнат фаолиятининг фақат бозор шаклларидан тадбиркорлик, индивидуал меҳнат фаолияти, шахсий ёрдамчи хўжаликни ташкил этишдан олинадиган ва хусусий мулкдан олинадиган даромадлар салмоқли ўринни эгаллайди.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 7-fevraldagi PF-4947-son Farmoni bilan tasdiqlangan “2017-2021-yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishi bo‘yicha Harakatlar strategiyasi” to‘g‘risidagi farmoniga asosan:
IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 4.1. Аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич ошириш
4.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
4.3. Арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш
4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш
4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш
Ш.Мирзиёев Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясинининг 7 та устувор йўналишларини белгилаб берди.
Мазкур концептуал ҳужжатда ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон қилиб олинди.
Хусусан, унда амалга ошириладиган энг устувор вазифалар қилиб қуйидагилар белгиланди:
– эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлаш (41 та чора-тадбир);
– адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлаш (28 та чора-тадбир);
– миллий иқтисодиётни ривожлантириш (133 та чора-тадбир);
– адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш(55 та чора-тадбир);
– маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш(33 та чора-тадбир);
– глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш (39 та чора-тадбир);
– тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш (77 та чора-тадбир).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 1 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.
2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш учун давлат ипотека дастури доирасида 26 614 квартирали жами 45 мингта уй қурилади ва аҳолига янги тартибдаги ипотека кредитлари ажратилади. Aйни мақсадларда Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига 8,1 трлн сўм ресурс жойлаштирилган.
Ҳужжатга кўра, ипотека кредитлари 20 йил муддатга, 6 ой имтиёзли даври билан ажратилади. Бошланғич бадал 15% бўлади. Тўловлар икки хил аннуитет ва дифференциал усулда тўланади.
Молия вазирлиги томонидан 6 500 та якка тартибда уй қуриш ва таъмирлаш учун 1,5 трлн сўм маблағ ажратилди. Яъни аҳоли якка тартибдаги ўз уй-жойларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ҳам кредитлар олишлари мумкин бўлади.
2021 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3550 та квартирали уйлар қурилган. Бунга давлат бюджетидан 1,3 трлн сўм маблағ йўналтирилади.
2021 йилда ипотека кредитлари бўйича 23,3 минг нафар шахсга 960 млрд сўмлик субсидиялар тўланган.
Қишлоқ жойларда қурилган кўп квартирали уйлар учун 6 ойлик имтиёзли давр ва 15 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки бадал билан 20 йил муддатга ипотекага берилган.
Қишлоқ жойларда яшаётган, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож фуқароларга дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 10 фоиз миқдорда субсидиялар ажратилади.
Шароити оғир бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш мақсадида ҳокимликлар томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1000 та хонадан сотиб олинади.

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish