Идентив ўқув мақсадилари: 1.1. Меҳнат таълими дастури ҳақида тушунча беради.
1.2 Меҳнат таълими йўналишаларини бир-биридан фарқлайди.
1 –асосий саволнинг баёни: 1-4 синфда меҳнат таълими дарсларидаги таълим тарбиявий вазифалар умумий ўрта таълим мактабларидаги меҳнат таълимининг умумий вазифаларидан келиб чиқиб куйидаги машғулот турлари жараёнида амалга оширилади.
Умумий ва бадиий меҳнат
Умумий технология асослари.
1-4 синф ўқувчилари қогоз ва картонни чизиқлар бўйича қирқиш ва букиш ва шу каби операцияларни бажаришни ўрганадилар. Айни бир пайтда улар деталларни турли усулларда бириктириш ва мустахкамлашни машқ қиладилар.
Газмол билан ишлаш. Бу машғулотлар билан болаларни натурал ипак ва жун толали материалларни тўқимачилик саноати махсулотлари намуна расм чизма ва берилган ўлчамлар бўйича андоза бичиб олиш билан илк бор таништиришни ўз ичига олади.
Техник моделлаш машғулотларида намуна расм ва чизмалар берилган ўлчам конструктор наборининг деталлари ёки турли материалларни қўллаб оғзаки тасвирлаш бўйича техник ўйинчоқлар моделлар ва макетлар тайёрлаш назарда тутилади.
Қишлоқ хўжалик меҳнати бўйича машғулотларда 2-синф ўқувчилари кузда ўқув тажриба участкасида ўстирилган ўсимликларнинг уруғларини тўплайдилар, ўтган йил давомида участкада қилган ишларига якун ясайдилар мактаб кўргазмаси учун экспонентларни ажратадилар.Шундан сўнг ўқувчилар ўқув тажриба участкасидаги ўзларига тегишли бўлган ерни қишга тайёрлайдилар яъни уни ўсимлик қолдиқларидан тозалайдилар. Табиий ва минерал ўғитлар соладилар ерни чопадилар. Бу ишлар жараёнида улар шахсий гигиена қоидаларига риоя қиладилар.
Куз ойларида 1-4 синф ўқувчилари хона ўсимликларини нур ва иссиқликка мослаб жойлаштириш билан танишадилар уларга сувни тўғри қўйиш тупроқни юмшатиш ўғитлаш гултуваклар хамда дераза токчаларини ювишни ўрганади.
Бахорда ўқувчилар ўсимликларнинг қаламчаларини тайёрлаш ва экиш уларни парвариш қилишни ўрганадилар. Шундан сўнг ўқувчилар илдиз олган қаламчаларни гултувакларга экадилар.
Бахорда 1-4 синф ўқувчилари билан ажратилган ерда катта ва маъсулиятли иш олиб борилади. Ўқувчилар ўзларига ажратилган ерни экинга тайёрлар эканлар ерни қайта чопадилар хаскаш билан текислайдилар. Эгат олиб қатор ораларини белгилайдилар.
Ишнинг кейинги босқичи-илдиз мевалар ва бир йиллик гул декоратив ўсимликларнинг номлари билан танишиш ва уларни экишга тайёрлашдир. Сўнгра ўқувчилар бу ўсимликларнинг уруғини сепиш ва уларни парвариш қилишни ўрганадилар. Бу иш жараёнида ўқувчилар маданий экинлар ниҳолларини бегона ўтлардан фарқлашни ўсимликларни туғри сугориш тагини юмшатиш ва шу кабиларни ўрганиб олишлари керак.
Табиий материал билан ишлаш алохида қизиқиш уйғотади. Ўқувчилар лой пластилин ва табиий материаллардан қушлар жониворлар эртак иштиокчиларининг шаклларини ясайдилар.
4 синфда меҳнат таълими дарсларида ўқувчилар 1,2,3 синфларда эгалланган малака ва кўникмаларидан фойдаланиб хилма-хил шаклларини ясайдилар кенгроқ доирадаги янги билим ва кўникмаларини эгаллайдилар. Бу малака ва кўникмалар уларга ишларида ёрдам беради, конструкторлик техник кўникма ва кобилиятлар асосини ривожлантиради уларнинг политехник билим даражаларини кенгайтиради ўсимликлар хаёти табиатини мухофаза қилиш каби тасаввурини ривожлантиришга ёрдам беради.