ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
СОЛИҚ АКАДЕМИЯСИ
«СОЛИҚЛАР ВА СОЛИА ТОРТИШ»ФАКУЛТЕТИ
«Бухгалтерия хисоби ва аудит» кафедраси
“Химояга рухсат этилади”:
Кафедра мудири:__________
201___ йил “___” __________
“МОЛИЯВИЙ ВА БОШҚАРУВ ҲИСОБИ” ФАНИДАН
Мавзу: Молиявий хисоботнинг таркиби ва мазмуни.
Бажарди: СТ-93 гуруҳ талабаси
С. Бобоқулов
Раҳбар: _______________________
Баҳолаш мезонлари ва натижалари:
-
Қисмлар
|
Баҳолаш мезонлари
|
Баҳолаш натижалари
|
Имзолар
|
Расмийлаштириш
|
40
|
|
|
Шу ж-н: Назарий ќ.
|
15
|
|
|
Амалий ќ.
|
25
|
|
|
Савол-жавоб
|
30
|
|
|
Ҳимоя
|
30
|
|
|
Жами
|
100 балл
|
|
|
Тошкент – 2011 й.
Мавзу: Молиявий хисоботнинг таркиби ва мазмуни
Режа:
Кириш
Молиявий хисобот тушунчаси унинг максади ва вазифалари.
Молиявий хисобот шакллари ва уларни тулдириш тартиби.
Молиявий хисоботнинг тузишда фойдаланадиган ахборт манбалари.
4. Консолидацияланган молиявий хисобот
Хулоса
Иловалар
Адабиётлар
К И Р И Ш
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсатишдан мақсади албатта даромад(фойда) олиш, лекин ҳар бир хўжалик юритувчи субъект доим ҳам фойда олавермайди. Шунинг учун хўжалик юритувчи субъект фойда олиш мақсадида ўз фаолиятини олдиндан режалаштиради. Маълум давр фаолият юритганидан сўнг ўз фаолиятини таҳлил қилади, яъни режа бўйича олдига қўйган мақсадига эришмоқдами ёки йўқми аниқлаши керак бўлади. Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини таҳлил қилиш учун молиявий ҳисоботларни тузиши лозим. Молиявий ҳисоботлар маълумотлари асосида хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятининг самарасини аниқлайди ва келгусидаги фаолиятини режалаштиришда нималарга эътибор қаритиш кераклигини аниқлайди.
Биз ушбу ишида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаси, уни ҳисоблаш тартиби ва молиявий ҳисоботларда акс эттирилиши ҳамда унинг таркибий тузилиш аҳамиятини ўрганиб чиқамиз. Хўжалик юритувчи субъект учун молиявий натижаларни ҳисоблашнинг зарурлиги ва унинг фаолиятига таъсири ҳақида гапириб ўтамиз. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижа маълумотларидан кимлар фойдаланади ва бу маълумотларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тахлил қилишдаги аҳамиятини ўрганамиз.
Хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблағларнинг ошиши ёки камайиши молиявий ҳисоботларда акс эттирилиши кўриб чиқилади. Бухгалтерия ҳисобида бундай фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йули билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |