Фан номи: Бухгалтерия ћисоби асослари


Молиявий хисоботнинг тузишда фойдаланадиган ахборт манбалари



Download 202 Kb.
bet7/10
Sana30.06.2022
Hajmi202 Kb.
#720922
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Sadikov kursavoya rabota — копия

3. Молиявий хисоботнинг тузишда фойдаланадиган ахборт манбалари.

Молиявий ҳисоботлар тузиш учун фойдаланиладиган узига хос ҳисоб юритиш сиёсатига кушимчаларда фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларда фойдаланиладиган баҳоларнинг асоси (дастлабки киймат, жорий киймат, сотиш киймати, дисконт киймати ва бошкалар)ни билиш жуда муҳим ҳисобланади. Бу тамойиллар куп ҳолларда узлуксизлик ва ҳисоблаш тамойиллари билан ухшашдир, улар молиявий ҳисоботни тузиш асосини ташкил килади. Улар бу тамойиллардан баъзи ҳолатларда баҳолашларнинг асослари уртасида танлов мавжудлиги билан фарк килади.


Молиявий ҳисоботда корхона ҳисоб юритиш сиёсатини акс эттириш пайтида куйидагиларга алоҳида эътиборни каратиши лозим:

  • даромаднинг акс эттирилиши;

  • консолидация тамойиллари;

  • фаолият турларининг уйғунлиги;

  • кушма фаолият;

  • моддий ва номоддий активларни ва уларнинг эскиришини акс эттириш;

  • жалб килинган маблағлар кийматини капитализация килиш;

  • капитал куйилмалар;

  • инвестицион мулк;

  • молиявий инвестициялар ҳамда молиявий активлар;

  • ижара;

  • тадкикотлар ва ривожланиш билан боғлик харажатлар;

  • товар-моддий заҳиралар;

  • соликлар ҳамда муддати кечиктирилган соликлар;

  • заҳиралар;

  • ишчи ва хизматчиларни асраб туриш харажатлари;

  • чет эл валютасини утказиш;

  • инфляция ҳисоби;

  • ҳукумат субсидиялари.

Хужалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботнинг изоҳларида, ҳисобларида ва тушунтиришларида даромадлар ва харажатларни даромадлар, харажатлар ва фаолият турлари таҳлилини гуруҳлаштириб курсатиши керак.
Хужалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларининг изоҳлари, ҳисоблари ва тушунтиришларида куйидаги маълумотларни курсатиши лозим:

  • хужалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва ҳисоб сиёсати асослари учун турли асосий муомалалар ва ҳодисаларни танлагани ва кулланилгани туғрисида маълумот такдим этиш;

  • БҲМА талаб килган, ҳеч бир молиявий ҳисоботда акс эттирилмаган ахборотни ёритиш;

  • молиявий ҳисоботларда акс эттирилмаган, лекин молиявий ҳисоботни аник ва ҳакконий такдим этиш учун кушимча таҳлил ахборотларини такдим этиш.

Амалиётда купгина корхоналарнинг фаолияти куп киррали булади ҳамда бу молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун иктисодий карорлар кабул килишда кийинчиликларни келтириб чикаради. Йиллик молиявий ҳисоботлар кушимча равишда тузиладиган молиявий шарҳни уз ичига олиши керак, чунки у корхонанинг молиявий фаолиятини, молиявий аҳволини ва улар дуч келган асосий ноаникликларни бартараф этади.
Молиявий шарҳ корхона маъмурияти томонидан тузилади. Бу шарҳ корхонанинг молиявий аҳволи ва молиявий фаолиятининг асосий белгисини, шунингдек, фойдаланувчи ҳисобот билан танишиш жараёнида дуч келиши мумкин булган молиявий ҳисоботдаги ноаникликларни изоҳлаб бериши ва тушунтириб бериши лозим.
Кушимча маълумотлар: изоҳлар, эслатмалар ва ҳисоблар корхона томонидан махсус шаклларда ҳам, шунингдек, ихтиғрий куринишда ҳам такдим этилади.
Зарурият туғилганида статистик ҳисоботнинг шакллари молиявий ҳисоботга бериладиган кушимча маълумотлар оркали зарурий фойдаланувчиларга такдим этилиши мумкин. Бундан ташкари, корхона раҳбарияти кушимча маълумотлар сифатида субъект доирасида маълумотларни такдим этиш шакли ҳисобланувчи жадваллар ва маълумотномаларни такдим этиши мумкин.
Молиявий ҳисоботлар куйидаги асосий идентификацион реквизитларни уз ичига олади:

  • корхонанинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, буйсуниши, идентификацион раками ва корхонани билиш учун керак булган бошка реквизитлар;

  • алоҳида корхоналарни ёки корхоналар гуруҳининг молиявий ҳисоботларини камраб олиши, яъни бу ҳисобот жамланган ёки ягона булиши керак. Агар ҳисобот жамланган булса, у ҳолда барча шаклларда «Жамланма» ёки «Субъектлар буйича якуний» субъектлар сони курсатилади. Тушунтириш ғзувида жамланган якуний ҳисоботга киритилган ҳисоботларнинг сони курсатилиши зарур;

  • молиявий ҳисобот томонидан камраб олинган ҳисобот куни ёки даври.



Download 202 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish