Йиллик молиявий ҳисобот куйидаги шакллар ҳажмида такдим этилади:
а) бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;
б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл;
в) асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот - 3-сон шакл;
г) пул окимлари тўғрисида ҳисобот - 4-сон шакл;
д) ўз сармояси тўғрисида ҳисобот - 5-сон шакл;
е) дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисида маълумотнома - 2а-сон шакл.
Ярим йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботлар куйидаги шакллар ҳажмида такдим этилади:
а) бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;
б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл;
в) дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисида маълумотнома - 2а-сон шакл.
Кичик корхона ва микрофирмалар факат бухгалтерия баланси - 1-сон шакл, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл ҳамда дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисида маълумотнома - 2а-сон шаклдан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни такдим этадилар.
Йиллик молиявий ҳисоботга ҳисобот йилида корхона фаолиятининг якуний натижаларига таъсир курсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати илова килинади.
Агар баланс йил бошида узгартирилган булса, тушунтириш хатида узгартириш сабаблари тушунтирилади. Унда кейинги йил учун кабул килинган ҳисоб сиёсати ҳам келтирилади.
Агар асосий фондларни кайта баҳолаш ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолатига утказилса, кайта баҳолаш натижаларининг курсаткичлари ҳисобот йилининг бошига шаклланадиган молиявий ҳисоботга кабул килинади. Бунда утган йилнинг охиридаги курсаткич ҳисобот йилининг бошидаги курсаткичга мос келмаслиги, асосий воситаларни ҳисобот йилининг биринчи санасига утказилган кайта баҳолашнинг натижаси деб тушунилади ва жорий даврнинг молиявий ҳисоботидаги тушунтириш хатида баён этилади.
Ташаббусли аудиторлик текшируви утказилган такдирда корхона молиявий ҳисоботининг туғрилиги туғрисида аудиторлик хулосасининг нусхаси солик органларига аудиторлик текшируви утказилганидан кейин 15 кун давомида такдим этилади.
Молиявий ҳисобот шаклларида барча реквизитлар ва назарда тутилган курсаткичлар тулдирилиши керак. Корхонада тегишли активлар, пассивлар, операциялар мавжуд эмаслиги сабабли бирор-бир модда (сатрлар, устунлар) тулдирилмаган такдирда, ушбу модда (сатр, устун) устига чизиб куйилади.
Молиявий ҳисобот шаклларининг манзил кисми куйидаги тартибда тулдирилади:
а) “Корхона, ташкилот” реквизити - корхонанинг тулик номи (белгиланган тартибда руйхатдан утказилган таъсис ҳужжатларига мувофик) ва КТУТга кура унинг коди курсатилади;
б) “Тармок” реквизити - корхона тармоғи ва ХХТУТга кура тармок коди курсатилади;
в) “Ташкилий-ҳукукий шакл” реквизити - корхонанинг ташкилий-ҳукукий шакли ва ТҲТга кура ташкилий-ҳукукий шаклнинг коди курсатилади;
г) “Мулкчилик шакли” реквизити - корхонанинг мулкчилик шакли ва МШТга кура мулкчилик шаклининг коди курсатилади;
д) “Вазирликлар, идоралар ва бошкалар” реквизити - ихтиёрида корхона турган (агар у мавжуд булса) ва унга молиявий ҳисобот йуналтириладиган органнинг номи ҳамда ДБПБТга кура ушбу органнинг коди курсатилади;
е) “Солик туловчининг идентификация раками” реквизити - СТИР буйича корхонанинг идентификация раками курсатилади;
ж) “Ҳудуд” реквизити - МҲОБТ буйича код курсатилади;
з) “Манзил” реквизити - корхонанинг тулик юридик манзили курсатилади.
Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида Узбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби туғрисида”ги конуни, Узбекистон Республикасининг Фукаролик кодекси, Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига, шунингдек бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш масалалари буйича бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларга асосланиш лозим.
Корхона ва ташкилотлар барча алоҳида мустакил балансга ажратилмаган булинмаларининг фаолият курсаткичлари молиявий ҳисобот шаклларининг курсаткичларига киритилиши керак.
Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ҳисобот санаси булиб ҳисобот даврининг охирги таквимий куни ҳисобланади.
Ҳисобот йилида тугатилган ёки кайта ташкил этилган корхона йил бошидан тугатиш (кайта ташкил этиш) пайтигача булган давр учун йиллик молиявий ҳисоботнинг амалдаги шакллари буйича ҳисобот такдим этади.
1-октябрга кадар янги барпо этилган корхоналар молиявий ҳисоботда маблағлар ва уларнинг манбаларини улар белгиланган тартибда руйхатдан утказилган ойнинг 1-кунидан бошлаб ҳисобот йилининг 31-декабрига кадар, ҳисобот йилининг 1-октябридан кейин барпо этилган корхоналар эса - давлат руйхатидан утказилган санадан бошлаб кейинги йилнинг 31-декабригача (31-декабр ҳам киради) курсатадилар (курсатилган тартиб тугатилган (кайта ташкил этилган) корхоналар ва уларнинг алоҳида булинмалари базасида барпо этилган корхоналарга татбик этилмайди).
Корхона балансининг моддалари активлар ва мажбуриятларнинг пухта утказилган инвентаризацияси билан асосланган булиши керак. Бунда йиллик молиявий ҳисоботни такдим этишга кадар доимий ишлаб турган инвентаризация комиссиялари томонидан инвентаризация давомида аникланган, бойликлар ҳакикий мавжудлигининг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига караганда тафовутлари тартибга солиниши керак. Дебиторлик ва кредиторлик карзларини инвентаризациялашлар ҳам утказилиши керак, улар узаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиклайдиган солиштириш далолатномалари ёки хатлар билан расмийлаштирилади. Утказилган инвентаризациялар сони ва натижалари, шунингдек уларни утказмаслик сабаблари йиллик молиявий ҳисоботга илова килинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши керак.
Молиявий ҳисобот шаклларига раҳбар ва бош бухгалтер имзо чекади, имзолар муҳр билан тасдикланади.
Молиявий ҳисоботда учириш ва устига ёзишлар булмаслиги керак. Хатолар тузатилган такдирда тегишли кайдлар килинади, уларни молиявий ҳисоботларга имзо чеккан шахслар тасдиклаб, тузатиш санасини курсатадилар.
Жорий ҳамда утган йил ҳисобот маълумотларидаги (улар тасдикланганидан кейин) тузатишлар унинг маълумотларини бузишлар аникланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади, бунда тузатишлар ҳисобот даври (чорак, йил бошидан) учун маълумотларга киритилади.
Йиллик молиявий ҳисоботни текшириш чоғида даромадларни яшириш ёки улар билан боғлик булмаган харажатларни давр харажатларига (ёки муомала чикимларига) киритиш натижасида молиявий натижаларни камайтириб курсатиш аникланган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва утган йил учун молиявий ҳисоботга тузатишлар киритилмайди, балки жорий йилда ҳисобот даврида аникланган утган йиллар фойдаси сифатида акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |