Фан доктори илмий даражасини берувчи бир марталик 14. 07. 2016. K/T. 14. 01 Рақамли илмий кенгаш



Download 0.97 Mb.
bet1/4
Sana20.03.2020
Hajmi0.97 Mb.
  1   2   3   4


УМУМИЙ ВА НООРГАНИК КИМЁ ИНСТИТУТИ,

ПОЛИМЕРЛАР КИМЁСИ ВА ФИЗИКАСИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ, ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ДОКТОРИ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ БЕРУВЧИ БИР МАРТАЛИК

14.07.2016.K/T.14.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ

_____________________________________________________________

ФАН ВА ТАРАККИЁТ” ДУК



НАБИЕВ АБДИСАМАТ

ПОЛИАНИЛИНЛИ КОМПЛЕКСЛАР СИНТЕЗИНИ ИЛМИЙ ИШЛАНМАСИ ВА УЛАР АСОСИДА ЮҚОРИ САМАРАДОР КОМПОЗИЦИОН СОРБЦИОН МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ ОЛИНИШИ

02.00.07- Композицион лак-буёқ ва резина материаллари кимёси

ва технологияси

02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалари кимёси

(кимё фанлари)

ДОКТОРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ

Тошкент–2017
УДК 691.232.5.674.805;675.942.4.065
Докторлик диссертацияси автореферати мундарижаси

Оглавление автореферата докторской диссертации

Content of the abstract of doctoral dissertation

Набиев Абдисамат 3

Полианилинли комплекслар синтезини илмий ишланмаси ва улар асосида юкори самарали композицион сорбцион материалларни олиниши

Набиев Абдисамат 32

научные разработки синтеза полианилиновых комплексов и получения на их основе высоко эффективных композиционных сорбционных материалов

Nabiev Abdisamat 61

Scientific basis for creating high-performance composite sorption materials based on

polianiline complexes and technology of their obtaining


Эълон қилинган ишлар рўйхати 89

Список опубликованных работ

List of published works




Докторлик диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида 03.2013.2181.5763 рўйхатга олинган.
Илмий иш Тошкент Давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» давлат унитар корхонасида бажарилган

Диссертация автореферати уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) веб-саҳифаси www.ionx.uz ва «Ziyonet» ахборот-таълим портали www.ziyonet.uz манзилларига жойлаштирилган.

Илмий маслаҳатчилар: Ўз Р ФА. Академиги т.ф.д. проф. Негматов С.С.

к.ф.д. проф. Авлянов Ж.К.

Раcмий оппонентлар:

Ўз Р ФА. Академиги х.ф.д. . проф.Рашидова С.Ш.

к.ф.д. проф.Юсупбеков А.

х.ф.д.проф.Тураев А.С.


Етакчи ташкилот: Ўз Р ФА Биорганика институти


Диссертация ҳимояси Умумий ва ноорганик кимё институти, Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги бир марталик 14.07.2016.K/T.14.01 рақамли Илмий кенгашнинг «____»_________2017 йил соат____ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-а. Тел.: (+99871) 262-56-60; факс: (99871) 262-79-90, e-mail: ionxanruz@mail.ru

Докторлик диссертацияси билан Умумий ва ноорганик кимё институтининг Ахборот ресурс марказида танишиш мумкин ________№ рақами билан рўйхатга олинган. Манзил: (100170), Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-а. Тел.: (99871) 262-56-60).


Диссертация автореферати 2017 йил «___» ________ куни тарқатилди.

(2017 йил «___» _________даги _______ рақамли реестр баённомаси).



Б.С. Закиров

Фан доктори илмий даражасини берувчи

Илмий кенгаш раиси, к.ф.д.

А.М.Реймов

Фан доктори илмий даражасини берувчи

Илмий кенгаш котиби, т.ф.д.

С. Н.Негматова

Фан доктори илмий даражасини берувчи

Илмий кенгаш ҳузуридаги Илмий

семинар раиси, т.ф.д,



КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси)

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда бугунги кунда полианилинли комплекслар ва улар асосидаги композицион сорбцион материаллар олиш, тадкикотчилар томонидан катта илмий кизикиш уйготмокда. Бу жараёнлар хосилалари полианилинли комплекслар ва композициялар дастлабки компонентларга нисбатан ўта-ноёб физик-кимёвий, механик хоссаларга бўлишлиги, уларни электроника, кимёвий технология, медицина ва саноат ишлаб чикариш корхоналарининг турли соҳаларида қулланилиш имкониятлари яратилмокда. Полианилин билан поликислоталарнинг узаро таъсирланиш жараёнларини хар томонлама чукур илмий урганиш, илмий назарий жихатидан хам ва илмий амалий нуктаи назарий жихатидан хам мухим долзарбликка эга булмокда.

Мустақиллик йилларида юртимизда олиб борилган замонавий физик-кимёвий тахлил усулларига асосланган изчил илмий изланишлардан олинган натижалар, полианилин комплекслари ва улар асосида олинган композицион материалларининг хоссалари, уларнинг морфологик структураларига боғлиқ эканлиги тасдиқлади. Илмий – амалий жиҳатидан эса полианилинли комплекслар ва улар асосида композицон сорбцион материалларининг олишнинг эса ўлкан илмий - амалий аҳамият касб этмокда.

Жаҳон миқёсида тадқиқотчиларнинг полианилинли комплекслар ва улар асосидаги композицион материалларни физик- кимёвий, механик хоссаларини яхшилаш, электр утказувчанлигини ошириш хамда сорбционлик хоссаларини янада оширишдаги илмий изланишлари муҳим долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Полианилинли комплекслар ва композицион сорбцион материалларнинг физик – кимёвий хоссаларини хамда технологик олиниш жараёнларини урганиш қуйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларга асосланиши зарур: полианилинли комплекслар ва улар асосидаги компзицион сорбцион материалларни олишни электрофрактал самарали усулларини ишлаб чиқиш; фрактал усулда олинган полианилинли комплекс ва композицион материалларни янги намуналарини физик кимёвий хоссаларини замонавий тахлил усулларида чукур илмий урганиш;полианилинли фрактал композициялар асосида саноат корхоналарини захарли газларини ва окава сувларини тозалаш жараёларини самарадорлигини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015–2019 йилларда ишлаб чиқариш махсулотларини таркибини ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, республикамизнинг ПФИ-7 Давлат илмий –техник режасига асосан, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.



Тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига боғлиқлиги.

Мазкур тадқиқот Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар ривожланишиниг ПФИ-7 “Кимё, кимёвий технологияларнинг назарий асослари, нанотехнологиялар” устувор йўналишига мувофиқ равишда бажарилган.



Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи.

Полианилинли комплекс бирикмалар ва улар асосидаги композицион материаллар олиш ва қўллашга йўналтирилган илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари жумладан Indiana University (АҚШ), International Institute for Environment and Development, (АҚШ), Department of Chemical Engineering, University of Lagos (Нигерия), Research Center for Deep Geological Environments, Geological Survey of Japan National Institute of Advanced Industrial Science and Technology (Japan), Tianjin Institute of Geology and Mineral Resources (Ҳитой), Department of Earth Sciences Wesleyan University (АҚШ), Department of Civil Engineering, National Institute of Advanced Industrial Science and Technology (Japan), Тошкент Давлат техника университети “Фан ва тараккиёт” ДУК (Ўзбекистон) уларнинг реакция механизмини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Бу эса самародор полианилинли материалларни олиш имконини яратишга йўналтирилган.

АҚШ, Германия,Россия ва Япония олимлари томонидан синтез қилинган полианилинли комплекс ва композитлар бир қатор ижобий физик – кимёвий хоссаларни намоён этди, жумладан электр ўтказувчанлигини ошиши, эрувчанлигини ўзгариши ва шунингдек, уларнинг фазалар чегараси сиртида адсорбцион қаватларнинг структурланиши кўрсатилди. Бундай агрегация ва седиментация жараёнлари бориши ҳисобига полианилинли комплексларнинг сорбционлик хоссаларини ошиб бориши аникланган. Шунингдек, электроника, автоматика сохалари учун полианилинли композитларидан ноёб кисмлар тайёрлаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилган.

Дунёда полианилинли комплекслар ва улар асосидаги композицион сорбцион материалларни олишни турли хил усулларидан фойдаланиш ва модификациялаш бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: полианилинли комплекслар олишни арзон хом ашёлар ишлатилишини усулларини ишлаб чиқиш (саноат чикиндиларидан, табъий минераллар ёрдамида, фракталланиш шароитлари); бентонитли минерал қўшимчаларни (фаоллаштириш усулларини такомиллаштириш термик,ишқорий); кўп компонентли полианилинли сорбцион композициялар яратиш; фракталли полианилинли композициялар олиниш жараёларини такомиллаштириш; полинилинли композицион сорбцион материаллар олишнинг янги технологияларини яратиш.



Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Илмий техник адабиётларда, полианилинлар синтези, полианилинли комплекслар ва улар асосида композицияларини олиш йуналишидаги илмий тадқиқотлари натижасида Академик М.А.Аскаров ва Академик С.Ш.Рашидова, Академик С.С.Негматов А., Ж.К.Авлонов, О.М.Ёриев каби таниқли олимлар томонидан соҳани ривожлантириш бўйича кенг қўламдаги ишлар олиб борилган. Уларнинг тадқиқотларида полимер – полимер системасида комплексларнинг физик – кимёвий хусусиятларини бошқариш, улар асосида полимер композицион сорбцион материаллар ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш билан боғлиқ мақсадли, йўналтирилган илмий ишлар ривожлантирилди.

Ҳозирга қадар олиб борилган илмий изланишлар натижасида, полианилинларнинг фрактал структурали комплекслари ва улар асосидаги композицияларини олинишни янгича усуллари борлиги тасдиқланди. Полианилинли композицияларининг ўзига хос структуравий ва физик-кимёвий хоссаларини инобатга олиб, улардан сорбент сифатида чиқинди газларни тозалашда хамда саноат корхоналарни оқава сувларини тозалашда қўллаш жуда ҳам муҳим ахамиятга эга эканлиги тасдиқланди. Мана шу юқоридагиларга асосан, фракталли полианилинларнинг комплекслари ва улар асосидаги композицион материаллари намуналарини кенг маънода чуқур илмий ўрганиш ва уларнинг олиш технологик жараёнларини ишлаб чиқиш амалга оширилди.

Олинган фракталли полианилин комплекслари ва улар асосидаги композицияларини ўзига хос микроструктураларга эга эканлиги ва қатор мухим физик – кимёвий хосслари борлиги аниқланди. Аммо, такидлашимиз жоизки, полианилинлар билан ҳар ҳил поликислоталар билан ўзаро таъсирлашуви, электрўтказувчанлиги билан айрим муҳим физик - кимёвий хоссаларини ўзаро боғлиқлик масалалари ҳозирга қадар ўрганилмаганлиги маълум бўлди. Айнан шу ва қатор муҳим саволларга жавоб бериш мақсадида Ўз Р нинг Давлат илмий –техник режаси «Кимё, кимёвий технологиянинг назарий асослар» ПФИ-7 га асосан илмий изланишлар олиб борилди.



Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасининг илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Тошкент Давлат техника университети ва унинг ҳузуридаги “Фан ва тараққиёт” Давлат унитар корхонасининг Давлат илмий – техникавий программасига мос илмий режалари асосидаги ИОТ-2013 – 7-31 «Саноат корхоналарининг чиқинди технологик эритмалари таркибидан рангдор ва оғир металларнинг ажратиб олишда кўлланиладиган полианилинли композицион сорбцион материалларининг олиниш технологиялари ҳосил қилиш ва уларнинг муқобил таркибини топиш» (400000000 млн.сум.) давлат гранти асосида (Давлат рўйхати сони 01570005180) илмий тадқиқот ишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Фан ва технологияни ривожлантиришни мувофиқлаштириш Қўмитасининг ИТД К6-012 “Кимёвий ва табиий толалардан таркиб топган материалларни модифицирлаш учун антипириенли композиция олишнинг самарали технологиясини яратиш” мавзусидаги амалий гранти асосида ва Ф7-ФК-0-10324 “Тўқимачилик материалларини модификациялаш учун янги олигомер ва полимер антипиренларни яратишнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал амалий лойиҳалар доирасида ва республикамизнинг Давлат илмий – техникавий программасидаги ИОТ-2013 – 7-31 «Саноат корхоларининг чиқинди технологик эритмалари таркибидан рангдор ва оғир металларнинг ажратиб олишда қўлланиладиган полианилинли композицион сорбцион материалларининг олиниш технологиялари ҳосил қилиш ва уларнинг муқобил таркибини топиш» асосида бажарилди (2012 - 2014 й.).

Тадқиқотнинг мақсади фрактал шароитларда полианилинлар билан чизиқли ва тикилган полимер кислоталарнинг узаро таъсири натижасида полианилинли комплексларни олиш ва улар асосидаги композицон сорбцион материалларининг физик – кимёвий хоссаларини хар тарафлама илмий ўрганиш. Полианилинли фрактал комплекслар ва улар асосидаги композицион материалларнинг ҳосил булиш жараёнларини қонуниятларини илмий асосида ўрганиш. Ҳар томонлама самарали полианилинли композицион сорбцион материалларининг олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари:

янги юкори самарали фрактал полианилин комплексларини олиш усуллари ва уларнинг ҳосил бўлишида таъсир этувчи факторларни аниқлаш, ҳамда синтезини оптимал шароитларини ўрганиш;

полианилинли композицион сорбцион материалларни ва уларни эритувчилари табиати ҳамда муқобил таркибларни ишлаб чиқиш;

Фрактал структурали полианилинли комплекслар ва улар асосида ҳосил қилинган композицион материалларнинг физик-кимёвий ҳамда механик хоссаларини илмий асосда ўрганиш;

- Фрактал структурали полианилинли комплекслари ва улар асосида олинган композицион сорбцион материалларни ўзига хос микроструктуралари ва бошқа хоссаларини инобатга олган ҳолда, кўлланилиш сохаларини хар томонлама ўрганиш;

- Саноат корхоналарини оқава сувларини тозалашда ва чиқинди газларини зарарсизлантиришда қўлланиладиган фракталли полианилин комплекслари асосида олинадиган композицион сорбцион материалларни технологик жараёнларини ишлаб чиқиш.



Тадқиқот объекти сифатида полианилинлар, полианилинли комплекслар, хамда улар асосида олинган композицион сорбционли материаллар Бухоро ва Навоий вилоятларидаги корхоналар чиқиндилари, бентонитли минераллари ташкил этади.

Илмий тадқиқот предмети фракталли полианилин комплекслари ва экологик қулай фрактал структурали полианилинли композицион материаллари илмий тадқиқотнинг предмети ҳисобланади;

Тадқиқот усуллари. Диссертацияда фракталли полианилинларнинг комплекслари ва улар асосида олинган композицион сорбцион материаллари Ультра бинафша, Инфрақизил спектроскопиялари, Ядро – магнитли резонанс (ЯМР), Электрон-парамагнит резонанс (ЭПР), потенциометрик титрлаш, Гель-хроматография, вискозимерия, дериватография, вольтамперметри ва экспериментал натижаларни математик статистика режалари асосида моделлаштириб таҳлиллаш усулларидан фойдаланилган.

Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

маҳаллий саноат корхоналарининг чиқиндилари асосида полианилинлар, полианилинли комплекслар ва улар асосида полианилинли композицион сорбцион материаллар олинган;

биринчи маротаба фрактал структурали полианилинни комплекслар ва полианилин композитлари олинди;

фрактал структурали полианилинли комплекс бирикмаларини минерал қўшимчаларини қўшиш натижасида саноатни заҳарли газларини ва оқава сувларини самарали тозаловчи композицион сорбцион материалларини олиш имкониятларини яратиб берилди;

Полианилинларни чизиқли ва тикилган поликислоталар билан ўзаро таъсирланишида ҳосил бўлган комплекслари ва композицияларини жараёнларини кинетикаси ҳамда механизмларини илмий текшириш натижаларида ижобий хулосаларига эришилди;

Минерал – органик кислоталар шароитида олиб бориладиган фрактал полианилинли комплекслари ва композицияларини олинишидаги технологик жараёнларини ишлаб чиқилди;

Фрактал полианилинли комплекслар ва композицион сорбцион материалларининг физик-кимёвий ҳамда структуравий хосиятлари замонавий физик – кимёвий усулларида чуқур ўрганилди;

Фрактал полианилинли композицион сорбцион материалларнинг технологик шароитларидаги оптимал қийматлари ишлаб чиқилди;

Кимёвий ва бир қатор ишлаб чиқариш саноат корхоналари оқава сувларини тозалашда ҳамда чиқинди газларни зарарсизлантиришда, қўлланилган полианилинли сорбцион композицион материаллар билан ўтказилган синов тажрибаларида ижобий илмий натижалари олинди;

Тадқиқотнинг амалий натижаси.

Биринчи маротаба фрактал структурали полианилинларнинг комплекслари ва улар асосида композицияларнинг ҳосил бўлиш жараёнларига таъсир этувчи факторлари аниқланди;

фракталли полианилин комплекслари ва композицияларининг деструкцияланиши жараёнлари 50 - 3250С ҳарорат интервалларида ўрганилди;

ҳосил қилинган фрактал полианилинли комплекслар ва улар асосидаги композицион материалларининг муҳим хоссалари, жумладан электр ўтказувчанлиги, термобарқарорлиги, эрувчанликлари, сорбционлик ҳосиятларини энг юқори самарадорли намуналари олинди;

фрактал шароитида полианилинлар билан поликислоталарнинг ўзаро таъсирини рН мухити ва реакция ҳароратининг кенг интерваллари орасида ўзаро боғлиқлик борлиги илмий асосланди;

Қатор саноат корхоналарининг оқава сувларини тозалашда ва чикинди газларини зарасизлантиришда, муҳим қўлланишга эга булган фрактал полианилинли комплекслар ва композицион сорбцион материалларини олиниш жараёнларининг технологик тизилмалари яратилди.



Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Синтез қилинган полианилинли комплекслари ва композициялари УБ, ИК-спектроскопия, дифференция термик, ЭПР, ЯМР, вискозиметрик тахлиллар орқали изохланиб таҳлил қилинди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий фундаментал аҳамияти фрактал усулда олинган полианилин комплекслари ва композицион материалларнинг тузулиши, таркибларининг, кимёвий. электрокимёвий шароитлардаги таъсирланишларнинг фрактал усули билан фарқланишини илмий асосланинишни имкониятларини берди. Юқори самародор фрактал полианилинли композицион сорбцион материалларни лаборатория ва ярим саноат шароитида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида фрактал полианилинли композицион сорбентларини ишлаб чиқариш технологик регламентлари яратилди. Олинган илмий технологик натижалар, фрактал полианилинли махсулотлари саноат ва қишлоқ хўжалигини барча соҳаларида қўлланилиши жихатидан алоҳида аҳамиятга эга.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Фракталли полианилинли комплекслари ва улар асосидаги полианилинли композицион сорбцион материалларни» олиниш «технологик регламенти» норматив хужжати ишлаб чиқилди. Шу технологик регламенти ҳужжати асосида «ОАЖ» НАВОИАЗОТ, НТМК корхоналарини оқава сувларини тозалаш ва чиқинди газларни тозалаш синов ишлари ўтказилди.

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари қуйидаги халкаро ва республика илмий – амалий анжуманларда, жумладан, «Интерполимерные комплексы проводящих полимеров» халкаро илмий-амалий конференциясида (Ленинград 1990.), «Электропроводящие полимер – полимерные комплексы» Всесоюзная конференции (Москва, Россия 1990г), «Электропроводящие сетчатые интерполимерные комплексы» международная конференция(Иркутск, Россия 1990 г ), международная конференция ( Казахстан, Алма-ата); 2005й. - «Экология атмосферы и воды» халқаро конференция (Ўзбекистан,Қарши 2005.), «По проблемам аналитической химии» Республиканская конференцияси (Термиз, 2005.), международная конференция молодых ученных (Россия,Владивосток 2005.), Республика конференцияси «ISTIQLOL» ( Навоий 2007 й.),. «Актуальные проблемы химии, физики и технологии полимеров» Республика илмий – техника конференцияси (Тошкент, 2009 ); Республика илмий техникавий конференция «Технология переработки местного сырья и актуальные проблемы производств» (Ташкент, 2009), « Горные работы и технология производства» международная конференция (Навоий, 2009 ), «Технология переработки местного сырья и актуальные проблемы производств» республиканская научно-техническая конференция (Тошкент, 2010 ), «Актуальные проблемы органические и неорганические производств» (Тошкент,2011.), халқаро илмий техникавий конференцияда «Ресурса – энергосберегающие, экологически безвредные композиционные материалы» (Тошкент, 2012 й.), республика илмий – техникавий конференцияда «Ингредиенты из местного и вторичного сырья для получения новых композиционных материалов» (Ташкент, 2013.), «Перспективы науки и производства химической технологии» международная научно-техническая конференция (Навои, 2014й); 2014. Of Structure And Properties Of The Filled Polyaniline Composities Applied For Combings Of Industrial Sewage And Flue Gases|| In conference «Spring World Congress on Engineering and Technology (SCET )», (Shanghai, China. 2014). Халқаро илмий техникавий конференция «Ҳозирги замон илмий ва кимёвий ишлаб чиқариш муаммолари» ( Навои, 2015), Республика илмий- амалий анжумани «Инновация – модернизациянинг концептуал асоси» (Бухоро,2016)

Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси буйича 69 та илмий иш чоп этилган. Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий наширларда 49та мақола, жумладан, 33 таси республика ва 14 таси ҳорижий журналларда нашр этилган ва Ўзбекистон Республикаси ихтиро ва кашфётлари интеллектуал мулк агентлигидан 6 (олти) та патент олинган.

Диссертацияни тузилиши ва ҳажми Диссертация таркиби кириш, бешта боб, ҳулоса, фойдаланилган адабиётлар руйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 200 бетни ташкил этган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предметлари тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожлаишининг устивор йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши буйича маълумотлар келтирилган.

Диссертациянинг «полиаилинларнинг комплекслари ва улар асосидаги композицион материалларининг замонавий истиқболлари» деб номланган биринчи бобида, полианилинли комплекслар ва улар асосидаги композицион материалларининг олиниши, полианилинли комплекслар ва композицияларнинг структура ва ҳосил бўлиш технологик жараёнлари, хоссалари ҳозирги замон тадқиқот ишлари таҳлилий тизимлаштирилган ҳолда, танқидий кўриб чиқилган. Маълумки,полианилин ва поли-орто-толуидин оксидланиш жараёнларида кимёвий усулда ва электрокимёвий усулларда турли электродлардан олинади.

Стандарт шароитларда полианилинлар учун тўғри келадиган шакл, бу ярим оксидланган ҳолати эмеральдин шаклидир. Шу сабабли шу соҳадаги адабиётлар батафсил таҳлил қилинган. Аминлар(донорлик) ва хинониминлар(акцепторлар) орсида зарядлар ўзгариши натижасида полианилинларнинг ярим оксидланган катион радикалли фрагментлари ҳосил бўлиши аниқланди. Персуьфат аммоний, перманганатлар, калий бихромат, учфторсирка кислотаси, бензолсульфокислоталар ва бошка катализаторлар сувли-органик мухитда олинган полианилинлар, полианилин комплекслар ва улар асосидаги композитлар олиниши танқидий кўриб чиқилган. Авторларнинг ниҳоятда кўп олиб, борилган ишларига қарамасдан полианилинли комплекс ва улар асосидаги композитларнинг электрўтказувчанлигини полианилинларни (~ 106 Ом/см) дан юқори кўтариш саволлари ечилмай қолганлиги аниқланган. Таъбийки, бу ҳолат полианилинлар ва уларнинг комплексларининг структуравий ўзига хослигини билдиради. Демак булар ўз навбатида структуравий, физик-кимёвий илмий тадқиқотларни янада кенгайтиришни ва полианилинли комплекс ва композиционли сорбционли материалларни янги эффектив технологик олиниш усуллари ишлаб чиқишни тақазо этади. Шу ва шунга ухшаш бошка мухим илмий- тадқиқот масалаларни ҳал қилиш кераклигини, адабиётларни таҳлилида алохида кўрсатиб берилган.

Диссертациянинг «Фрактал полианилин комплексларининг олиниши » деб номланган иккинчи бобида назарий ва амалий тадқиқот натижалари, жумладан электрофрактал усулида олинадиган полианилинли комплексларнинг ўзига хос структуравий таркибини ҳосил бўлиши жараёнларини бориши натижалари таҳлил қилинган. Аниқландики, олинган фрактал структурали полианилинли комплекслари ўзига хос физик – кимёвий хоссаларга эга бўлиши кимёвий реакциянинг қатор факторларига боғлиқлиги аниқланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, полианилинли комплексларнинг электрўтказувчанлиги, ҳам ижобий физик – кимёвий хоссаларини ҳосил бўлишида, кимёвий реакциянинг ҳарорати, ток кучланиши, ўзаро таъсирланиш моллар миқдорига ва структуравий тузулишига боғлиқлиги аниқланди. Фрактал усулда ҳосил қилинган полианилинли комплекс (ПАНИ/ПАК) 1:2 миқдордаги таркибий нисбатларда ҳосил қилинганда, электрод юзасида полианилиннинг ҳосил бўлиши алоҳида ўринга эга бўлиши сабабли, автокатализ босқичини бошланишига асосий сабаб бўлишлигини эътиборга олиш зарур хисобланади. Поликислотанинг жуда ҳам кам миқдорларида полианилинли комплекс ҳосил бўлиш жараёни ниҳоятда катта бўлишлиги, биринчи маротаба аниқланди. Шу сабабли бундай шароитда жараён автокаталик характерга эга эмаслиги аниқланди. Айниқса поликислотанинг оз микдоридаги рН мухитида дастлабки босқичда автокатализ содир бўлмайди, бу ҳолат олинадиган полианилинли комплекслари ва улар асосида олинган композицияларини физик- кимёвий хоссаларига тубдан таъсир кўрсатади.



Расм 1. Электрокимёвий усулда, айланиш тезлиги 30 мВ/с. бўлган (а)фрактал полианилин ва (б)полианилинли комплекс ПАНИ/ПАК ларни 2Н Н2SO4 сульфат кислота шароитида олинган циклик вольтамперограммаси.



Электр токи кучланишининг ҳар ҳил миқдорларида полианилин ва полианилинли комплексларни ҳосил бўлиш жараёнлари вольтамперметрия усулида илмий ўрганилганда полианилин таркибидаги (NH, N) группалар алохида ўзига хос чуққилар ҳосил қилиш аниқланди. Бу чуққилар полианилин ва полианилинли комплексларининг таркибидаги оксидланиш ва қайтарилиш формаларига туғри келишлиги аниқланди(1-расм.). Ундан ташқари поликислоталарнинг электролит эритмаларида,сувли, протонли эритмаларда фрактал усулида анилинни оксидланиш ва кайтарилиши рН мухитига ва полимер кислотасининг табиатига боғлиқлиги аниқланди (2-расмда) фрактал полианилиннинг ҳосил бўлишидаги оптик спектрларнинг ютулиш чизиқларида ўзига хос жиҳатлари кузатилди.

а б


Расм 2. Фрактал полианилин комплексларининг оптик ютилиш спекторлари: фрактал полианилин комплекслари ПАНИ/ПАК (а), ПАНИ/ПССК (б), стрелкаларда уларнинг олиниш жараёнидаги асосий ўзгаришлари кўрсатилган.

Бу оптик ютилишларда~320 нм – амин формасини, ~430 нм – катион-радикалига, ~600 нм – хинонимин формасига, ~780 нм – локализияланган поляронларга туғри келишлиги аниқланди. Электролит шароитида, эгилувчан занжирли полиакрил кислотасининг дастлабки босқичи (0-9 дакика)сида аминлар ва хинонимонларнинг жамланиш жараёни боришлиги аниқланди. Иккинчи босқичнинг (9–19 дақиқа)сида эса локализацияланган полярон заррачаларини максимум ютулиш области 430 нм га туғри келади. Фрактал полианилиннинг олинишида дастлаб хинонимин фрагментларини ютулишини, кейин эса уларнинг миқдорини кескин камайишини кузатишимиз мумкин. Бундай ҳолда 430 нм ютулиш областида катион радикал заррачаларини интенсив ҳосил бўлишлигини аниқлашимиз мумкин(3 расм). Бу шароитда хинонимин ва амин фрагментларини ўзаро таъсирлашиб катион –радикалларни ҳосил қилишни алоҳида такидлаш зарур.



Расм 3. Фрактал шароитда полианилиннинг комплекслар ҳосил қилишидаги кинетик эгри чизиқлари: - I- полианилин-1,2,3; II- а)ПАНИ/ПАК, б)ПАНИ/ПССК, в)ПАНИ/ПИК. 1-430нм; 2-600 нм;3-750 нм;


3-расмда кўрсатилганидек (I,II.) фрактал полианилин олинишида автокаталитик характерни кўрсатувчи S- формали кўринишни аниқлаш мумкин. Конуниятлара кўра полианилиннинг ҳосил бўлиши анорганик кислота мухитларига нисбатан, поликислоталар муҳитида тезроқ боради.

Натижада гомогенли системалар ҳосил бўлади. Буни сабабини полианилин ва полиакрил кислотасидан иборат ассоциатив заррачаларни кўпайиши, ва нихоят фозовий шаклланишда «бошни-думга» туғри келиш ҳолатини қулайлигидан иборат. Бу холатлар эгилувчан занжирли полиакрил кислотасининг электролит эритмаларида фрактал полианилинли комплекслар ва композицияларни ҳосил бўлишини юқори тезликда рўй беришлигини билдиради.

Диссертациянинг


Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
O’zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
davlat pedagogika
o’rta maxsus
axborot texnologiyalari
nomidagi toshkent
pedagogika instituti
texnologiyalari universiteti
navoiy nomidagi
samarqand davlat
ta’limi vazirligi
toshkent axborot
nomidagi samarqand
guruh talabasi
toshkent davlat
haqida tushuncha
Darsning maqsadi
xorazmiy nomidagi
vazirligi toshkent
Toshkent davlat
tashkil etish
Alisher navoiy
Ўзбекистон республикаси
rivojlantirish vazirligi
pedagogika universiteti
matematika fakulteti
sinflar uchun
Nizomiy nomidagi
таълим вазирлиги
tibbiyot akademiyasi
maxsus ta'lim
ta'lim vazirligi
bilan ishlash
махсус таълим
o’rta ta’lim
fanlar fakulteti
Referat mavzu
Navoiy davlat
haqida umumiy
umumiy o’rta
fanining predmeti
Buxoro davlat
fizika matematika
malakasini oshirish
universiteti fizika
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
jizzax davlat
tabiiy fanlar