FAN: ADABIY TANQID TARIXI
1-2-MA’RUZA.
MAVZU: KIRISH. ADABIY TANQID FANINING PREDMETI, MAQSAD VA VAZIFALARI
R E J A :
1. Adabiy tanqid – adabiyotshunoslikning tarkibiy qismi.
2. Adabiy tanqidning kelib chiqish tarihi, mohiyati.
3. Tanqid atamasining lug`aviy va istilohiy ma`nolari.
4. Fan ta`rifi, predmeti, maqsad va vazifalari.
5. Adabiy tanqid metodologiyasi.
6. Boshqa fanlar bilan aloqasi.
ADABIYOTLAR:
1. B.Nazarov, A.Rasulov, Sh.Ahmedova, Q.Qahramonov. O`zbek adabiy
tanqidi tarihi. T.: Tafakkur qanoti, 2012.
2. O`zbek adabiy tanqidi. Antologiya. T.: Turon-iqbol. 2011.
3. B.Rahmonov. O`zbek adabiy tanqidchiligi. T.: 2004.
4. Behbudiy. Tanqid saralamoqdur. Tanlangan asarlar. T.: O`zbekiston, 1997.
5. A.Rasulov. Tanqid. Talqin.Baholash. T. : Fan, 2006.
6. Y.Solijonov. O`zbek adabiy tanqidi tarihi. Ma`ruza matni. F.: 2014.
7. S.Sodiq. Tanqidchiligimizning mashaqqatli yo`li. Sharq yulduzi,
2006, № 3. 141-149-betlar.
www.ZIYONET.UZ., WWW.nuqf.intal.uz
8. e-adabiyot.uz., www.ziyouz.com, kh-davron.uz, www.sharqyulduzi.uz, quronov.uz, http://normatov31.narod.ru, referat.arxiv.uz, www.ahmadazam.com, ulugbekhamdam.uz, www.jahonadabiyoti.uz
А д а б и й т а н қ и д - шу кунги адабий жараённи таҳлил қилади, пайдо бўлаётган бадиий асарларни ўрганиб, уларнинг адабий жараёндаги ўрни ва роли, ғоявий-эстетик қимматини белгилайди, китобхонларнинг ана шу асарларини тушуниш ва баҳолашига ёрдам беради, шу билан бадиий адабиёт тараққиётига, ёзувчиларнинг ғоявий-бадиий такомилига кўмаклашади. Адабий танқид ёзувчининг ўзи тушуниб етмаган томонларни кашф этади.
"Tanqid " - arabcha so'z bo'lib("naqd","naqada"), "saralamoq", yaxshini yomondan yoki aslni soxtadan ajratish; muhokama qilmoq, tekshirmoq, o'rganmoq, nimaningdir haqqoniyligi va to'g'riligini isbotlamoq, yutuq va kamchiliklarini aniqlash, badiiy asarni baholash, izohlash(дарслик).
Жадид зиёлиларидан бири Олимжон Иброҳимов “Танқид – дудама, ўткир бир ханжар бўлмоғи керак. Бу ханжарнинг бир ёғи асарнинг ичидаги жавоҳиротни қазиб чиқарса, иккинчи ёғи унинг пуч ва чирикларини кўрсатадур”, дейди (Ўзбек адабий танқиди. Антология. Т.2011, 3-4-б).
Китобхоннинг савияси миллат ва жамиятнинг ақлий ва маънавий даражаси, адабиёт илми, адабий танқиднинг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Адабиётшунос С.Мели таъкидлаганидек, мунаққид қанчалик билимдон ва мулоҳазали бўлса, бадиий жиҳатдан бўш асар ҳақида ўз савияси даражасида фикр айта олмайди. Буюк ижодгина забардаст, улкан танқидчиликни вужудга келтиради ва адабиётни ҳурмат қилган танқидчи бўш асар ҳақида ижобий фикр айтишдан ўзини сақлайди. Бўш асар адабиётни абгор, танқидчини хор қилади.
Адабий танқиднинг шаклланиши Россия ва Европада XVII аср охири XVIII аср бошларига, Ўзбекистонда ХХ аср бошларига тўғри келади. Ҳозирги тушунчамиздаги ўзбек адабий танқидчилигининг шаклланиши ўзбек вақтли матбуотининг туғилиши ва ривожи билан чамбарчас боғлиқ(Б.Назаров ва б. Ўзбек адабий танқиди тарихи. Т.2012, 6-б).
“Садои Туркистон” газетасининг 1914 йил 19 ноябрдаги 48-сонида қўқонлик Аҳлулло Ҳайбулло ўғлининг “Танқид” сарлавҳали мақоласи босилади. Шунда “танқид” атамаси биринчи маротаба ишлатилган ва унга қуйидагича таoриф берилган: “Танқид демак, бир мусаннифнинг ёзуб майдони интишора қўйғон китобинда келушмағон ибораларни матбуот воситаси ила ёзуб кўрсатмоқ демакдур”.
“Садои Туркистон”нинг 1914 йилги 49-сонида Ашурали Зоҳирий: “Ёзувчи ўз нуқсинининг қайда эконини билиб, тақмилламоқға ҳаракат қилур, яна ёзар, яхши тузолуб, шундоғ зотлар ичидан бармоқ била туртуб кўрсатурға арзийдурғон адиблар чиқодур”, - дейди.
“Садои Туркистон”нинг 1915 йил 1 апрелдаги 65-сонида бухоролик Зуҳуриддин Фатҳиддинзоданинг “Танқид ва таассуф” мақоласи эълон қилинди. Муҳаммад Салимбек Раҳимбек ўғли қори Раҳматулло Возеҳнинг “Туҳфат ул-аҳбоб” тазкирасини нашр эттиради. З.Фатҳиддинзода юқоридаги мақоласида ана шу нашрда йўл қўйилган текстологик хатоларни кўрсатиб ўтади.
Демак, адабий танқиднинг вазифаси янги пайдо бўлган ва мавжуд асарларнинг гўзаллиги ҳамда камчиликларини топишдан иборат. Бу ишни олдин яратилган асарларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Ўтмиш асарларининг янги қиррасини очиш ҳам танқиддир.
Адабий танқид адабиётимизда янги пайдо бўлаётган ҳали теша тегмаган асарларни ўрганиб, қимматини белгилайди. Биринчидан, адабий асарни баҳолаб, унинг илмий қимматини белгилайди. Иккинчидан, адабий танқид китобхонга асарни тушунтиради. Бу эса адабий танқиднинг вазифасидир. Бир асар ҳақида бир неча танқидчи ёзади. Асарнинг қимматини танқидчининг асосий фикри аниқлаб беради.
Адабий танқид дегани бу асарни таҳлил қилиш демакдир. Ҳар қандай асарнинг ҳам камчиликлари бўлади. Сервантеснинг 1605-1606 йилларда ёзган “Дон Кихот” асарини ХIХ асрда В.Белинский очиб берган. Адабий танқид адабий асарларни баҳолаб, шу баҳо ва фикрларни адабиёт тарихига узатади. Айрим ҳолларда адабий танқид ўз даврида тўғри баҳо берилмаган ўтмишдаги асарларга ҳам мурожаат қилиши мумкин.
Танқидчи - ёзувчи, назариётчи олим. Агар танқидчи назариётчи бўлмаса, асар ҳақида ўз фикрларини аниқ айта олмайди. Танқидчи асарга тақриз, мақола ёзади. Танқидчи ёзувчи сингари ишонтира оладиган, чиройли ёза оладиган бўлиши керак.
Адабиётшунослардан О.Шарафиддинов, М.Қўшжонов, У.Норматов, С.Мамажонов, Р.Қўчқор ва бошқалар адабий танқидчилар сифатида фаолият кўрсатишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |