Фалсафий антропология (инсон ҳақидаги таълимот) Инсон фалсафий муаммо сифатида



Download 64,43 Kb.
bet6/15
Sana21.02.2022
Hajmi64,43 Kb.
#51849
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
falsafij antropologiya inson aidagi

Ғарб фалсафасида инсон. Шарқ тафаккурида инсонга нисбатан юқорида қайд этилган ёндашувлар билан бир қаторда табиат, космос муаммолари ҳам қадимдан муайян ўрин эгаллаб келади. Бунда инсонга улкан дунёдаги бир зарра сифатида қаралади. Аммо дунёга нисбатан космоцентрик ёндашув антик фалсафа ривожланишининг илк босқичларига кўпроқ хосдир. Дунёнинг мазкур талқинига мувофиқ биринчи ўринга Суқрот давридаёқ фалсафанинг диққат марказидан ўрин олган инсон ҳақида мулоҳаза юритиш учун ҳам тегишли замин ҳозирловчи дунё ва космос муаммолари чиқади.
Космоцентризм нуқтаи назаридан инсон аввало космоснинг бир қисми сифатида, «кичкина дунё» сифатида (Демокрит), баъзан жонли организм сифатида тасаввур қилинадиган макрокосм билан узвий боғлиқ бўлган микрокосм сифатида идрок этилади. Антик файласуфлар Коинотни ва унда мавжуд тартибни тушуниш орқали инсоннинг ўзини ҳам англаб етиш мумкин деб ҳисоблаганлар (Платон, Аристотель). Бунда тафаккур, билим, ақл-заковат ва донишмандлик муҳим рол ўйнагани боис, улар доим космоцентристлар томонидан юксак баҳоланган, инсон ва унинг қобилиятларига баҳо беришда биринчи ўринга қўйилган.
Бундай қарашлар Европа фалсафий анъанасида V асргача, уларнинг ўрнини теоцентризм концепцияси эгаллагунга қадар кузатилади. Бу концепцияга мувофиқ ҳамма нарсани Худо белгилайди. Христианликнинг моҳиятини акс эттирувчи турли креационистик назарияларга кўра бутун дунё, шу жумладан жонли дунё (ўсимликлар, ҳайвонлар, инсон) дарҳол ва ўзининг мукаммал кўринишида яратилган. Инжилнинг дунё олти кунда яратилгани ҳақидаги ривоятига асосланган бу нуқтаи назар европаликлар тафаккурида Дарвиннинг эволюцион назарияси пайдо бўлгунича, яъни XIX асрнинг ўрталарига қадар ҳукм сурди. Христианлар дунёсида диндор одамлар орасида у бугунги кунда ҳам амал қилмоқда.
Теоцентризм нуқтаи назаридан инсоннинг моҳиятини англаб етиш, масалан, қадимги юнон файласуфлари ёки кейинги материалистик фалсафий концепциялардаги каби оқилона фикрлаш йўли билан эмас, балки Муқаддас Китобда таърифланган ваҳийлар ёрдамида амалга оширилади. Бу ваҳийларни фақат Инжил ақидаларига эътиқод қилиш орқали тушуниб етиш мумкин. Теоцентризм нуқтаи назаридан эътиқод нуридан чароғон бўлган ақл дунёдаги илоҳий тартибнинг таркибий қисми саналган ва «Худонинг тимсоли» сифатида амал қиладиган инсоннинг ўзини эмас, балки унинг баъзи бир жиҳатларинигина аниқлашга ёрдам беради. Айни шу сабабли христианлик, Худони олий моҳият деб эътироф этадиган ва инсонга У яратган банда сифатида қарайдиган бошқа теоцентрик фалсафий тизимлар каби, инсонни Худонинг ўзи сингари тагига етиш мумкин бўлмаган сир, жумбоқ деб эълон қилади.
Теоцентризм фалсафасини бошқа фалсафий нуқтаи назарлар – антропоцентризм ва космоцентризм сиқиб чиқара бошлаган Уйғониш даврида инсонга доир қарашларда жиддий ўзгаришлар юз берди. Ўрта асрларда инсон у ёки бу корпорация вакили сифатида амал қилган бўлса, Уйғониш даврида у ўзликни англаш туйғуси ва ижтимоий нуқтаи назари ўсиши натижасида ўз манфаатларини ифода эта бошлади. Инсон шахс сифатида камол топди. У ўзини ўз шахсий ҳаёти ва тақдирининг бунёдкори сифатида тобора кучлироқ англай бошлади. Инсон мустақилликка ва табиатни ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилди, ўз ижодий имкониятлари чексиз эканлигига ишона бошлади. Мазкур қарашлар итальян файласуфи Пико делла Мирандоланинг «Инсон қадр-қиммати ҳақида сўз» деб номланган машҳур асарида ўз аксини топди. Тасвирий санъат, меъморчилик, ахлоқ, эстетика, адабиёт ва педагогикани яхши тушунадиган ҳар томонлама комил инсон ўша даврнинг идеалига айланди. Уйғониш даври бу идеалга тўла мос келадиган Леонардо да Винчи, Альберти Боттичелли, Рафаэль каби атоқли шахсларни дунёга берди.
Ўша давр фалсафасида инсонга бўлган қизиқишнинг кучайиши билан бир қаторда табиатга бўлган қизиқиш ҳам тикланди. Н.Кузанский, Ж.Брунонинг пантеистик концепциялари христианлар Худосини сиқиб чиқара бошлади. Юнонларнинг космоцентризми табиийцентризм сифатида қайта англаб етилди. Бунда антик файласуфларнинг марказида Ер жойлашган пировард космос ҳақидаги тасаввурлари чексиз ва марказсиз космосга ўрин бўшатди.
Бундай космос умумийроқ ва кенгроқ тушунча – «табиат» билан тенглаштирилади. Шундан бери у турли фалсафий тизимларда фаол ўрганилади. Хусусан, Маърифат даври фалсафасида фундаментал тушунчага айланади, Шеллинг ижодида марказий ўрин эгаллайди, шунингдек экологияга қараб мўлжал олувчи айрим ҳозирги фалсафий концепцияларда дунё ва инсонни тушунишда таянч нуқтаси ҳисобланади. Мазкур ёндашувга кўра инсон табиатнинг ажралмас қисми сифатида қаралади. Бундай қарашларнинг изчил тарафдорлари, масалан, ХХ асрнинг иккинчи ярмида ривожланган ижтимоий экология намояндалари эътиборни ҳаддан ташқари кенг қаратадиган табиатдан унинг муайян қисмига – инсон ўз ҳаёт фаолиятини амалга оширадиган биосферага қаратиш лозимлигини қайд этадилар ва бунда антропоцентристик қарашлардан воз кечиб, уларни биосфероцентризм билан алмаштиришни талаб қиладилар. Биосфероцентризмда фалсафий тадқиқотлар марказига инсон ўрнига табиатни қўйиш таклиф қилинади ва шу тариқа табиат инсон эҳтиёжлари нуқтаи назаридан қаралмайди, инсон моҳияти ва унинг эҳтиёжлари эса табиий қонунларни ва биосферанинг тадрижий ривожланиш тенденцияларини билиш нуқтаи назаридан тадқиқ этилади.
Янги даврда инсон фалсафанинг диққат марказидан тушмади, лекин унга бўлган қизиқиш асосан, ижтимоий муносабатлардаги иштироки билан боғланди. Янги даврда инсонга билувчи субъект сифатида ёндашилди. Масалан, Декарт инсоннинг моҳияти, ўзига хос хусусиятини унинг тафаккури, фикрлаш қобилиятида кўрди. XVIII аср француз материалист файласуфлари (Дидро, Гольбах, Гельвеций, Ламетри) табиатшунослик ва механика соҳасида эришилган ҳайратомуз ютуқлар таъсирида инсоннинг жонини онг билан, танасини эса – автомат, машина билан тенглаштириб, уни механистик талқин қилдилар.
Буюк немис файласуфи И.Кант (1724-1804) инсонни тушуниш йўлида муҳим қадам ташлади. У инсон бетакрор мавжудот ва у ҳақда алоҳида фалсафий мулоҳаза юритиш мумкин, деб ҳисоблар эди. Айни вақтда, у «инсон учун мактаб бўлиб хизмат қиладиган маданият соҳасидаги барча муваффақиятларнинг мақсади ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни амалга татбиқ этишдан иборатдир. Аммо бу билимлар татбиқ этилиши мумкин бўлган дунёдаги энг муҳим предмет инсондир, зеро у ўзи учун пировард мақсаддир»1, деб қайд этади.
Дунёнинг бутун ранг-баранглиги орасида И.Кант табиатнинг турли, лекин бир-бири билан узвий боғланган уч даражаси: нотирик табиат, тирик табиат ва инсон табиатини фарқлади. Унинг фикрича, бу даражаларнинг ҳар бирида табиат ўз қонунларига, чунончи: нотирик табиат – механика қонунларига, тирик табиат – мақсадга мувофиқликка бўйсунади, инсон табиати эса эркинлиги билан тавсифланади. Айни вақтда у инсон табиатини қолган икки табиатга боғлаш ва улар орқали билиш мумкин эмаслигини таъкидлайди. Инсон табиатини фақат унинг эркинликдан келиб чиқадиган ўз қонунларига мувофиқ англаб етиш мумкин. Шундай қилиб, И.Кант инсон табиатнинг ундаги бошқа жонли ва жонсиз объектлар каби ўзига тўқ объекти ҳисобланиши ҳақидаги фикрни илгари суриш орқали инсонни ўрганиш учун янги имкониятлар яратди ва шу тариқа фалсафий билимнинг мустақил бўлими сифатида фалсафий антропологиянинг яратилишига йўл очди.
И.Кантдан кейин немис классик фалсафасида инсон асосан маданият дунёсини яратувчи маънавий фаолият субъекти сифатида, умумий идеал асос – руҳ, ақл манбаи сифатида тушунилди. Л.Фейербах (1804-1872) бу ёндашувга қарши чиқди. Ўша даврда объектив идеализм фалсафасида ҳукм сурган тушунчалар («ғоя», «руҳ»)га зид ўлароқ, у «инсон» категориясини илгари сурди. Фейербах инсонга тарихий маънавий ривожланиш маҳсули сифатида эмас, балки аввало биологик, ҳиссий-жисмоний мавжудот сифатида ёндашиб, ундаги табиий-биологик асосга мурожаат этди. Унда инсон Худо яратган банда эмас, балки табиатнинг бир қисми бўлиб, француз файласуфлари қайд этганидек механизм эмас, балки организмдир.
Айни шу сабабли Фейербах фалсафаси «антропологик материализм» деган ном олди. Унинг инсонга нисбатан ёндашуви шу билан тавсифланадики, инсондаги табиийлик ва ижтимоийлик материалистик монизм нуқтаи назаридан тушунтирилади. Бу инсон бир вақтнинг ўзида нотирик ва тирик табиатнинг тадрижий ривожланиши маҳсули саналган биологик мавжудот сифатида ҳам, моҳияти ижтимоий муносабатлар билан белгиланадиган ижтимоий мавжудот сифатида ҳам қаралишини англатади.
XIX асрдан бошлаб Европа фалсафий тафаккури Ф.Шеллинг, А.Шопенгауэр, М.Штирнер, С.Кьеркегор, Ф.Ницше, Н.Бердяев, А.Бергсон каби файласуфларнинг саъй-ҳаракатлари билан инсон мавжудлигини индивидуал ва тарихий муайянлаштириш сари юз бурди. Ҳаёт, сезгилар, хоҳиш-ирода, иррационаллик тушунчалари махсус фалсафий таҳлил предметига айланди ва кейинчалик экзистенциализм, интуитивизм ва персонализм фалсафасида ривожлантирилди.
Хусусан, экзистенциализм нуқтаи назаридан объектив дунё – бу аввало «инсон борлиғи» бўлиб, инсондан ташқарида дунё ҳақида бирон-бир гап айтиш мумкин эмас. Инсон борлиғи тўғрисида сўз юритиш ўринли бўлади, чунки инсон борлиқ хусусида саволлар беради, унинг мазмунини ташкил этган ҳолда уни бошдан кечиради, англаб етади.
Инсон муаммосига қисқача тарихий-фалсафий назар ташлаш ХХ аср бошига келиб фалсафада билимнинг янги мустақил соҳаси – инсон ҳақидаги таълимот, яъни фалсафий антропология вужудга келиши учун барча шарт-шароитлар яратилганини кўрсатади.

Download 64,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish