Фалсафада субстанция ва материя субстанция тушунчасининг моҳияти


Материянинг ташкил топиш даражалари



Download 60,23 Kb.
bet4/9
Sana21.02.2022
Hajmi60,23 Kb.
#51619
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
falsafada substantsiya va materiya (135-18 Otaboyev A)

Материянинг ташкил топиш даражалари. Материянинг чексизлигини ҳозирги замон табиатшунослиги ҳам тасдиқлайди. Материянинг нотирик, тирик ва ижтимоий каби таркибий даражалари фарқланади. Улар борлиқнинг асосий шакллари билан мос келади. Бунда турли даражалар бир-бири билан узвий боғлиқдир. Айни вақтда уларнинг таркибида муайян иерархия ва соддароқ шакллардан (жонсиз материядан) мураккаброқ шакллар (жонли ва ижтимоий материя) сари юксалиш кузатиладики, бугунги кунда уларнинг мавжудлиги фақат сайёрамизга нисбатан ўзининг илмий тасдиғини топган. Жонсиз табиатнинг тузилиши ва ранг-баранглиги ҳақидаги тасаввурлар эса, микро-, макро- ва мегадунёларни қамраб олиб, тинимсиз кенгайиб ва теранлашиб бормоқда.
ХХ асрда бу борада айниқса катта ютуқларга эришилди. Аср бошида модда дискрет зарралардан иборат қандайдир узлуксиз нарса сифатида, майдон эса узлуксиз моддий муҳит сифатида тушунилар эди. Эндиликда, квант физикаси, нисбийлик назарияси ва бошқа табиий-илмий ғояларнинг ривожланиши билан модда ва майдон ўртасидаги фарқ нисбий тус олди, кашф этилаётган элементар зарралар эса ўзининг ранг-баранглиги билан кишини ҳайратга солмоқда. Бу соҳада ечилмаган муаммолар ҳали бисёр бўлса-да, фан материя ташкил топишининг «субэлементар» даражасини ўрганиб, элементар зарраларнинг ягона табиатини тушунишда сезиларли даражада ютуққа эришди. Бу ерда сўнгги йилларда плазма, материянинг алоҳида ҳолати сифатидаги физик бўшлиқ ҳодисалари ва материянинг чексизлиги ҳақидаги ғояни тасдиқловчи бошқа жараёнлар кашф этилди ва ўрганилмоқда.
Ҳозирги даврда материянинг уч таркибий даражаси фарқланади:
- микродунё – «...дан ташкил топади» тамойили амал қилмайдиган атомлар ва элементар зарралар дунёси.
- мегадунё – коинот дунёси (сайёралар, юлдузлар комплекслари, галактикалар, мегагалактикалар);
- макродунё – барқарор шакллар ва инсонга мос катталиклар дунёси (унга молекулаларнинг криссталлашган комплекслари, организмлар, организмларнинг ҳамжамиятлари ҳам киради);
Материя таркибий даражаларининг аниқ чегарасини аниқлаш мушкул. Уни фан доимо қайд этавермайди. Бизнинг билимларимиз тобора чуқурлашиб, даражаларнинг янги ва янги сифат чегараларини аниқлайди. Материянинг таркибий даражалари тўғрисида сўз юритилганида, субэлементар, микроэлементар, ядровий, атом, молекуляр, макроскопик ва космик даражалар ҳам тилга олинади. Материянинг микроскопик даражасида физика тахминан 10-15 см узунликда тахминан 10-22 га тенг вақт ичида юз берувчи жараёнларни ўрганиш билан шуғулланади. Мегадунёда эса, космология тахминан 1010 га тенг вақт (Коинот ёши) ичида юз берувчи жараёнларни ўрганади. Материянинг таркибий даражалари ғояси методология мутахассислари томонидан сабабият ва дунёни билиш мумкинлиги ғояси билан бир қаторда жуда юксак баҳоланади.
Айни вақтда шуни қайд этиш зарурки, материянинг таркибий даражалари таснифи замирида чизиқли иерархия тамойили ётади. Бу ерда «қисм бутундан кичкина» тамойили амал қилади. Лекин бу дунёларнинг бири соддароқ, иккинчиси мураккаброқ, деган маънони англатмайди. Дунёлар қисм ва бутун сифатида таққосланмайди, улар универсумнинг ўзига хос теран ўзгаришларини ифодалайди. Шу боис бу таснифни мутлақлаштириш керак эмас.
Юқорида айтилганларга ишонч ҳосил қилиш учун мисол келтирамиз. Бутун сонлар қатори 1, 2, 3, 4 , 5, 6 , 7, 8, 9, ... n ни оламиз, бу тўпламдан кичик тўплам – жуфт сонлар қатори 2, 4, 6, 8, 10, 12, 14, ...n ни ажратамиз. Дастлаб жуфт сонлар қатори бутуннинг, яъни бутун сонлар қаторининг бир қисмигина бўлиб туюлади. Аммо уларни таққосласак, жуфт сонлар қатори бутун сонлар қатори каби чексиз эканлигини кўрамиз. Бинобарин, бу ерда қисм бутун билан тенг.
Бундан ташқари, микродунёда ўтказилувчи барча экспериментлар ғайриоддий натижага олиб келади. Микродунё азалдан жумбоқларга тўла, деб айтиш мумкин. Икки элементар зарра тўқнашувидан кейин ҳеч қандай кичикроқ элементар зарралар ҳосил бўлмайди. Тўқнашган зарралар билан бир хил, яъни элементар зарралар, масалан, икки протон тўқнашувидан кейин бошқа кўплаб элементар зарралар, шу жумладан, протонлар, мезонлар, гиперонлар вужудга келади. Зарраларнинг «кўплаб туғилиши» ҳодисасини Гейзенберг қуйидагича тушунтирган. Элементар зарралар тўқнашганида кўп миқдордаги кинетик энергия моддага, пайдо бўлувчи зарраларга айланади ва биз зарраларнинг кўплаб туғилиши жараёнини кузатамиз. Ярим аср муқаддам элементар зарраларнинг атиги уч тури - модданинг энг кичик элементлари – электрон ва протон ҳамда энергиянинг энг оз порцияси ҳисобланган фотон маълум бўлса, ҳозир 200 дан ортиқ элементар зарралар кашф этилган. Оддий объектлар таркибини аниқлаш учун, «қандайдир кичикроқ элементлардан ташкил топади» формуласи мос келса, бу микродунёни тавсифлашга мос келмайди.
Микродунёнинг бошқа бир ғайриоддий эффекти микрозарранинг икки ёқлама табиати, яъни у ҳам корпускула, ҳам тўлқиндан иборат эканлиги билан боғлиқ. Шу сабабли бундай зарра макон ва замонда аниқ ўрин олиши мумкин эмас. Бу хусусият Гейзенбергнинг номуайянликларнинг ўзаро нисбати тамойилида ўз аксини топган.
Материянинг таркибий даражалари иерархиясида инсон марказий ўринни эгаллайди. Қадимдаёқ Протагор «Инсон ҳамма нарсаларнинг ўлчовидир», деган эди. Дунёни ўзлаштиришда инсон қадриятлари шкаласини андоза сифатида қабул қилувчи фалсафий таълимот – «Антропологизм» замирида ана шу тезис ётади. Материя тузилишининг инсон томонидан кузатилувчи даражалари одамлар яшовчи муҳитнинг табиий шарт-шароитларини, яъни бизнинг дунёвий қонуниятларимизни ҳисобга олган ҳолда ўзлаштирилади. Лекин бу биздан анча олисдаги даражаларда материянинг мавжуд шакллари ва ҳолатларидан бутунлай фарқ қилувчи, мутлақо бошқача хоссалар билан тавсифланувчи «ғайритабиий» шакл ҳамда ҳолатлари мавжуд бўлиши мумкин, деган тахминни истисно этмайди. Шу муносабат билан олимлар геоцентрик ва ногеоцентрик моддий тизимларни фарқлай бошлади.

Download 60,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish