Фалсафада субстанция ва материя субстанция тушунчасининг моҳияти



Download 60,23 Kb.
bet1/9
Sana21.02.2022
Hajmi60,23 Kb.
#51619
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
falsafada substantsiya va materiya (135-18 Otaboyev A)




O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI


ISLOM KARIMOV NOMIDAGI TOSHKENT DAVLAT TEXNIKA UNIVERSITETI

Energetika ” fakulteti


Falsafa” fanidan


MUSTAQIL ISH
Topshirdi: Otaboyev A
Tekshirdi: Ayupova S
Toshkent 2020


ФАЛСАФАДА СУБСТАНЦИЯ ВА МАТЕРИЯ
Субстанция тушунчасининг моҳияти. Фалсафа тарихида ўзининг мавжудлиги учун ўзидан бошқа ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган шундай биринчи асосни ифодалаш учун «субстанция» (лот. substantia – моҳият, асос) категорияси қўлланилади. Илк фалсафий йўналишларнинг вакиллари барча нарсалар асосини ташкил этувчи моддани биринчи асос сифатида тушунганлар. Одатда, бундай асос сифатида ўша даврда умумий эътироф этилган биринчи стихиялар: ер, сув, ҳаво, олов ёки фикрий конструкциялар, «биринчи ғиштлар» - апейрон, атомлар қаралган. “Авесто”да бирламчи субстанция олов деб аталган. Кейинчалик субстанция категорияси ўзгармас, нисбатан барқарор ва ҳеч нарса билан боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд ўта кенг асосга айланди. Инсон идрок этадиган дунёнинг бутун ранг-баранглиги ва ўзгарувчанлиги субстанция билан боғлана бошлади. Бундай асослар сифатида фалсафада асосан материя, Худо, онг, ғоя, флогистон, эфир ва шу кабилар амал қилган.
«Субстанция» тушунчаси ўз-ўзини тўлиқ белгиловчи борлиқни ифодалашга хизмат қилади. Субстанция категориясида ўзини асослаш учун бошқа ҳеч нарсани талаб қилмайдиган негиз, биринчи асос ғояси мужассамлашган. Нидерланд файласуфи Бенедикт Спиноза (1632-1677) буни «causa sui» – «ўз-ўзининг сабабчиси» иборасида жуда тўғри ифодалаган. Субстанция деганда у ўз ҳолича мавжуд бўлган ва ўзи орқали зоҳир бўлган, яъни ўзининг мавжудлиги учун бошқа нарсага муҳтож бўлмаган нарсани тушунган. Бунда бир томондан, субстанция материя сифатида тушунилади, бошқа томондан – у ўзининг барча шакллари сабаби ва «субъекти» сифатида амал қилади. Бу Б.Спинозани субстанцияни бир вақтнинг ўзида ҳам табиат, ҳам Худо сифатида таърифлагани ва бу икки тушунчани тенглаштиришганидан далолатдир. Б.Спиноза Худони табиатга бутунлай сингдириб юборган, уни табиийлаштиришга ва илоҳий мазмундан ажратишга ҳаракат қилган. Унинг пантеизми шундан иборат бўлган.
Б.Спиноза илгари сурган субстанцияни табиийлаштириш ғоясини Гольбах изчил ривожлантирди. У барча субстанцияли нарсаларни табиатга ва фақат табиатга боғлади. «Табиат ҳамма нарсанинг сабабчисидир; у абадий мавжуддир; табиат ўз-ўзининг сабабчисидир...». «Табиат қандайдир буюм эмас; у доим ўз ҳолича мавжуд бўлган; ҳамма нарса унинг бағрида вужудга келади; у барча нарсалар билан таъминланган улкан устахонадир...»1. Шу маънода табиат ҳам, субстанция ҳам сиртдан ҳеч қандай турткига муҳтож эмас. Лейбниц эса: «Ҳар қандай ҳақиқий субстанция фақат ва фақат таъсир кўрсатади2», деганида ҳақ бўлган.
Модомики, субстанция ҳамма нарсани ўз ичига олувчи ва ўзи учун бошқа ҳеч қандай асос ёки шартни назарда тутмайдиган биринчи сабаб экан, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд ҳар қандай нарсанинг мавжуд бўлиш имкониятини истисно этади. У хоҳ Худо, хоҳ ғоя, ўзлик, руҳ ёки экзистенция бўлсин – субстанция ягонадир! «Субстанция» тушунчаси кўпликда қўлланилиши мумкин эмас. Унинг кўплиги ғояси мазкур тушунчанинг таърифига зиддир, чунки мазкур мақомга даъвогар икки ёки бир неча нарса мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг биронтаси ҳам субстанция ҳисобланмайди. Субстанциялилик парадокси ана шундан иборат.
Алхимиклар мазкур атамани кўпликда қўллаб, «субстанцияли шакллар», «субстанцияга хос сифатлар» тўғрисида сўз юритганда, унга қўпол физик маъно юклаганлар. Айни ҳолда субстанция моддага тенглаштирилган. Улар субстанциянинг хосса ва шакллари ўзгармас, лекин тегишли таъсирлар натижасида бир-бирига айланиши мумкин, деган нотўғри хулосага келганлар.
Субстанциянинг ўз-ўзидан амалга ошиши ҳодисаларнинг умумий, узвий хоссалари – атрибутларда ва нарсаларнинг муайян, алоҳида хоссалари – модусларда содир бўлади.
Субстанция ғоясидан турли фалсафий таълимотлар дунёнинг бирлиги ва унинг келиб чиқиши ҳақидаги масалага ўзлари қандай жавоб беришига қараб ҳар хил фойдаланадилар.
Дуализм. Биринчи асос сифатида иккита субстанция олинган фалсафий ёндашув дуализм (лот. dualis – икки ёқлама) деб аталади. Немис файласуфи Х.Вольф XVIII аср бошида «дуализм» атамасини фалсафий муомалага киритган. Х.Вольф дунёда барқарор тартибнинг шаклланишида тафаккур, ғоялар ва ақл-идрокнинг алоҳида ўрнини аниқлаш ҳамда таъкидлашга ҳаракат қилган. Унинг замондошлари – маърифатли абсолютизм ғояларининг тарафдорларига таъсири жуда катта бўлган. Х.Вольфнинг фалсафага оид қўлланмалари барча ўқув юртларида ўқитилган ва эскирган (схоластик) жиҳатларни сиқиб чиқарган. Улар университет таълимининг асосий манбалари сифатида амал қила бошлаган.
Француз материалист файласуфи Ж.Ламетри (1709-1751) ўзининг «Руҳнинг табиий тарихи» деб номланган асарида дуализмни инкор қилади. У ўзида тажриба ўтказган – безгак касаллигига чалингач, унинг кечишини кузатган, пировардида, инсоннинг руҳий ҳолати унинг жисмоний вужудига боғлиқ, деган хулосага келган. Ж.Ламетри монистик-материализмни ҳимоя қилиб, чексиз такомиллашувчи ягона моддий субстанция мавжуд, деган ғояни илгари сурган. Субстанцияга хос сезиш ва фикрлаш қобилияти вужудли жисмларда мавжуд бўлади. Сезиш ва фикрлаш қобилиятининг ўзи ташқи жисмларнинг мияга таъсири билан боғлиқ. Шу сабабли айнан ташқи дунё инсоннинг «мия экрани»да акс этади, тана эҳтиёжлари эса, Ж.Ламетрининг фикрига кўра, «ақл мезони» сифатида амал қилади.
Икки асос, айтайлик, муҳаббат ва нафрат, яхшилик ва ёмонлик, эркинлик ва заруриятнинг тенг ҳуқуқлилиги ғояси илгари сурилган ҳар қандай фалсафий назария дуалистик назария сифатида амал қилган.
Рене Декарт фалсафа тарихидан дуализмнинг ёрқин вакили сифатида ўрин олди. Р.Декартнинг радикал механицизми уни материянинг бутунлай руҳсизлиги ҳақидаги ёндашувга олиб келди. Р.Декарт назарида, моддий жисмоний субстанция ўз атрибути сифатида узунлик, кенглик ва чуқурлик кўламигагина эга. У мутлақ бўшлиқни истисно этади, ҳаракатланиш, яъни жисмоний зарраларни бўлиш, жойдан-жойга кўчириш ва ўзгартириш қобилиятига эга.
Маънавий ҳаёт файласуф назарида моддий ҳаётдан алоҳида, ўзининг билиш ва фикрлаш фаолияти, интеллектуал интуиция ва дедукция каби ўзига хос кўринишларида намоён бўлди. У руҳий субстанциянинг бутунлай жисмсизлигини эътироф этди. Гарчи Р.Декарт янги фалсафа ва фан асосчиларидан бири бўлса-да, унинг ғояларида ўрта аср фалсафасидан мерос қолган «субстанция» атамасининг алоҳида нарсани тушуниш учун қўлланилишига, шунингдек, у икки муҳим - универсал ва чексиз субстанция – фикрлаш ва кўламни алоҳида эркин мақомга эга, деб эълон қилганига дуч келиш мумкин. Р.Декартнинг «cogio ergo sum» – «мен фикрлаяпман, демак, мавжудман», деган ибораси фалсафий тафаккурни барча нарсаларнинг негизи сифатида тан олганлигидан далолат беради. Р.Декарт фикрловчи субстанциянинг узвийлигини ва ҳар бир «Мен», яъни ақлли жонзотга бевосита, кўламли субстанция эса – билвосита очиқлигини исботлади. Ажралмас субстанция (ақл) метафизиканинг ўрганиш предметини, ажралувчи субстанция (кўлам) эса физика предметини ташкил этади.
Икки субстанция – маънавий ва моддий субстанцияларни фарқлаш, бу мантиқий нуқтаи назардан нотўғри ва рационал маънода жуда кўп қийинчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Фикрлаш ва кўламга икки субстанция тарзида, яъни бир-бирига боғлиқ бўлмаган мустақил асослар сифатида ёндашилганида, «руҳ» ва «тана» ўз ҳаракатларида қандай уйғунлашиши, умуман, «тана» қандай қилиб фикрлаш қобилиятини касб этиши мумкинлигини тушуниш қийин. Моҳият-эътиборига кўра, субстанция бутун мавжудот асоси, ҳамма нарсани ўз ичига олувчи ва ўзини намоён қилиш учун ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган ягона биринчи асос сифатида намоён бўлган

Download 60,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish