Фалсафада субстанция ва материя субстанция тушунчасининг моҳияти


Геоцентрик ва ногеоцентрик моддий тизимлар



Download 60,23 Kb.
bet5/9
Sana21.02.2022
Hajmi60,23 Kb.
#51619
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
falsafada substantsiya va materiya (135-18 Otaboyev A)

Геоцентрик ва ногеоцентрик моддий тизимлар. Геоцентрик дунё ҳақидаги тасаввур Ер миқёсидаги объектларга дахлдор назарияларнинг умумлаштирилиши натижасида юзага келган. Унда, айнан Ер дунёси андоза ва негиз сифатида қабул қилинади. Геоцентризм таълимотига кўра, моддий тизимларнинг атрибутлари барча даражаларда биз Ер шароитида дуч келувчи атрибутлар билан бир хил бўлади. Геоцентризм макон, замон, сифат, сабабият ва бошқа атрибутлар онтологик маънода ягонадир, деган тасаввур туғдиради.
Лекин материянинг чексизлиги ғоясидан келиб чиқиб, атрибутларнинг амалиёт бизни ҳозиргача таништирган туридан ташқари, «геоцентрик образ»дан фарқ қилувчи кўплаб бошқа турлари ҳам мавжудлигини фараз қилиш ўринли бўлади. Бу атрибутларнинг бошқа турлари, ўзга макон, замон, ҳаракат билан тавсифланувчи объектив борлиқнинг алоҳида тури сифатидаги ногеоцентрик тизимлар, яъни геоцентрик дунёга унча ўхшамайдиган дунёлар тўғрисида сўз юритиш имконини беради.
Атрибутлари универсал мазмунининг, инсон танаси мавжудлик шарт-шароитларида намоён бўлувчи атрибутларнинг универсал мазмунига мос келиши геоцентрик дунёдир . Бу Ньютон вақти (замони), Эвклид макони дунёсидир.
Атрибутларнинг универсал мазмуни инсон танасининг мавжудлик шарт-шароитларида намоён бўлувчи атрибутларнинг универсал мазмунидан фарқ қилувчи моддий объект ногеоцентрик дунё деб аталади. «Ногеоцентрик дунё» тушунчаси ноньютон вақти (замони), ноэвклид макони, умуман, борлиқнинг ногеоцентрик турини назарда тутади. Микродунё ва мегадунёни ногеоцентрик дунёлар томон мавжуд бўлган «дарча»лар деб фараз қилиш учун асослар мавжуд. Уларнинг қонуниятлари бизга ўзаро таъсирларнинг ўзга турини узоқ даражада бўлса ҳам тасаввур қилиш имконини беради. Айни вақтда, макродунё боғланишлари ва ўзаро таъсирлари борлиқнинг геоцентрик турини акс эттиради. Шунга қарамай, универсал мазмуннинг «геоцентрик андоза»дан оғиш хусусияти тўғрисидаги масалани фақат амалиётда ечиш мумкин. Бу ерда фалсафадан кўра аниқ фанларга асосланиш лозим.
Ҳозирги замон методологлари пировард мақсадга асосланадиган ва азалдан мақсадга мувофиқ хусусиятга эга бўлган тизимлар билан стихияли хусусиятларни намойиш этувчи мутлақо очиқ тизимларни фарқлашни таклиф қилади. Мазкур тасниф янги нарса пайдо бўлиши мумкин бўлган мақсадни белгилаш механизмига янгича назар билан қараш имконини беради.
Ноорганик, органик ва ижтимоий тизимлар моддий тизимларнинг энг кўп учрайдиган турлари ҳисобланади. Моддий тизимнинг ноорганик турини таснифлашда унинг элементар зарралар ва майдонлар, атом ядролари, атомлар, молекулалар, макроскопик жисмлар, геологик тузилмалар каби элементлари қайд этилади. Моддий тизим органик турининг тузилиши бир неча даражадан иборат: ҳужайрасиз даража - ДНК, РНК, нуклеин кислоталар, оқсилларни; ҳужайрали даража – мустақил мавжуд бўлган бир ҳужайрали организмларни; кўп ҳужайрали даража – тўқималар, органлар, функционал системалар (асаб системаси, қон элтувчи система), яъни организмлар (ўсимликлар ва ҳайвонлар)ни ўз ичига олади. Организмлардан юқори тузилмалар ҳам фарқланади: бу умумий генофонд билан боғланган бир турга мансуб жонзотларнинг популяциялари – биологик бирликлар (ўрмондаги бўрилар тўдаси, кўлдаги балиқлар галаси, чумоли уяси ёки бутазор ва бошқалар)дир. Популяциянинг яхлитлик даражаси унинг таркибига кирувчи айрим организмларнинг хусусиятлари ва кўпайишини тартибга солади. Масалан, чигирткалар биомассаси муайян чегарадан ошиб кетса, уларнинг кўпайишини секинлаштирувчи механизмлар ишга тушади. Жонли материя тузилишининг организмлардан юқори даражасига популяциялардан ташқари биоценозлар киради. Биоценозларнинг яхлит тизимида популяциялар шундай боғланганки, улардан бирининг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари бошқасининг яшаш шарт-шароитларига айланади. Масалан, ўрмон муайян биоценоз ҳисобланади: унда яшовчи ўсимликлар, шунингдек ҳайвонлар, замбуруғлар, лишайниклар ва микроорганизмларнинг популяциялари ўзаро таъсирга киришиб, яхлит тизимни вужудга келтиради.
Биосфера доирасида моддий тизимнинг алоҳида тури - кишилик жамияти ривожланган. Бу ижтимоий тизим ҳам алоҳида кичик тизимлар индивид, оила, гуруҳ, жамоа, давлат, миллат ва бошқаларни ўз ичига олади. Материя тузилишининг алоҳида тури сифатидаги жамият одамлар фаолияти туфайлигина мавжуд бўла олади. Шу сабабли жамиятга ўз эҳтиёжларини қондириш ва ривожланиш имконини берувчи ижтимоий ишлаб чиқариш билан боғлиқ инсон фаолияти субстанционал негиз ҳисобланади.
Моддий тизимлар турларининг таснифини давом эттириб, рус олими Л.Гумилевнинг «Этногенез ва Ер биосфераси» асаридаги фикр-мулоҳазаларини эсга олиш мумкин. Муаллиф таклиф қилган таснифнинг мантиқи қуйидагича: сиз Ер сайёрасида яшайсиз. Бир қобиқ остида ҳаракат қиласиз – бу литосфера. Моддий тизимларнинг бошқа бир тури организмингизнинг барча ҳужайраларига кириб боради – бу гидросфера. Учинчи тури билан сиз нафас оласиз – бу атмосфера. Тўртинчиси – биосфера. Бу ерда сиз барча тирик ўсимликлар, микроорганизмлар билан яшайсиз.3
Бу таснифни гео-, био- ва ноосфераларни ажратишни таклиф қилган В.И.Вернадский таснифига яқинлашишни сезиш мумкин.
Асосий муаммо шундан иборатки, илгари сурилган назариялар ва уларни амалда синаш, яъни уларнинг ишончлилигини тасдиқлаши ёки пировард натижада уларни рад этиши мумкин бўлган тегишли экспериментлар ўтказиш йўли билан текшириш имкониятлари ўртасида улкан тафовут мавжуд.

Download 60,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish