Фалсафанинг билиш масалалари ва муаммолари билан шуғулланувчи соҳаси — Гносеология деб аталади. Гнозис- билиш, логос – таълимот. Гносеология асосан, билишнинг фалсафий муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланади.
Билиш нима?
Билиш инсоннинг табиат, жамият ва ўзи тўғрисида билимлар ҳосил қилишга қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир.
Инсон ўзини қуршаб турган атроф-муҳит тўғрисида билим ва тасаввурга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон-бир тури билан муваффақиятли шуғуллана
олмайди.
Инсоннинг дунёни билишини фалсафа ҳам, бошқа ҳамма аниқ фанлар ҳам ўрганади. Бунда аниқ фанлар дунёнинг турли аниқ томонларини, уларнинг қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганади ва очиб беради. Инсоннинг дунёни билишини фалсафа ҳам, бошқа ҳамма аниқ фанлар ҳам ўрганади. Бунда аниқ фанлар дунёнинг турли аниқ томонларини, уларнинг қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганади ва очиб беради. Фалсафа эса, аниқ фанлардан фарқли равишда, инсон билишининг табиати ва моҳиятини нима ташкил қилади, унинг энг муҳим қонуниятлари ва хусусиятлари нималардан иборат деган саволларга жавоб қидириб ва жавоб бериб келди. Шу сабабли, фалсафада инсон билишининг фалсафий муаммолари билан шуғулланмаган бирорта ҳам фалсафий оқим, бирорта ҳам файласуф йўқ. Ҳамма фалсафий оқимлар ва фалсафий йўналишлар бу соҳага оид ўз қарашларининг маълум тизимини ишлаб чиққанлар. Натижада, фалсафада инсон билишининг табиати ва моҳияти ҳақида турли хил таълимотлар, турли хил қарашлар ва назариялар келиб чиқди.
Билиш ҳақидаги таълимотлар:
Гностицизм (гр. gnosis - билиш)вакиллари дунёни
билиш мумкинлигини
эътироф этишади.
Агностицизм (. agnosis билишга қарши) вакиллари инсон дунёни била олмайди билишга қодир эмас, деган ғояни илгари суради.
Масалан, инглиз агностик файласуфи Д.Юм таълимотига кўра, бизнинг
билишларимизнинг манбаи объектив борлиқ эмас,балки субъектив
сезги ва идрокларимиздир, биз ўз
сезги ва идрокларимиз чегарасидан
ташқарида нима борлигини била
олмаймиз, дейилади.
Скептицизм (грекча skeptikos - шубҳа)
Скептиклар инсоннинг дунёни ва ўзини билишига шубҳа билан қарайдилар, инсон дунёни тўлиқ била олмайди, деб инсон билишини чеклайди. Улар инсон билишининг нисбийлиги, унинг турли шароитлар ва вазиятлар билан боғлиқ эканлигини айтиб ҳамма эътироф қилувчи, исбот талаб қилмайдиган инсон билимларининг бўлиши мумкинлигига
шубҳаланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |