Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet61/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

И. Ҳошимова
ВОРИСЛИК - - (илгарилаб бориш анъанавийлик) -умумфалсафий категория бўлиб, барча фанлар учун услубий аҳамиятга эгадир. У воқеа ва ҳодисаларнинг объектив боғла-нишини биддиради.
Ворислик -- тараққиётнинг бир босқичдан (даражадан) иккинчи босқич (даражага)га ўтишининг асосини ташкил этади ва у ҳар қандай ўзгаришнинг зарур шарти ҳисоблана-ди.
Ворислик — тарихий тараққиёт жараёнида янгилик би-лан эскилик ўртасида юзага келадиган зарурий, қонуний алоқа ва боғланиш усулидир. Бу қонуният диалектик боглиқ-лик ва алоқадорликдан эскиликнинг янгилик томонидан ин-кор қилиниши ва ривожлантирилишидан келиб чиқади. Диа-лектикада ривожланиш эскини бутунлай йўқ қилиб таш-лашдан эмас, балки ўтмишда эришилган ижобий ютук^ларни сак^панган \олда янада тараққийси қолишдан иборатдир. Шун-да нарса ва ҳодисаларнинг ривожланишидаги ворисий боғ-ликлик сақланиб қолади. Бу эса ривожланиш қуйидан юқори-
89
Воқелик
га, одаийдан мураккабга қараб борадиган жараен эканлиги-дан далолат беради.
Ворислик бир томондан, ўтмишда тўпланган барча ижо-бий, муҳим жиҳатлар навбатдаги жамият вакилларининг фой-даланишлари, ўзлаштиришларида намоён бўлса, иккинчи то-мондан, у аввалги даврда эришилган натижаларнинг кейин-ги давр талаблари нуқтаи назаридан танқидий баҳрланишида ва ижодий қайта ишланиб, уларга сифат жиҳатдан янги ҳисса бўлиб қўшилишида ифодаланади. Демак, ворислик деганда, эскининг янгига кирган ва унинг ривожланишини таъмин-лайдиган, унинг учун хизмат қиладиган унсурларни, томон-ларни тушунмоқ керак бўлади.
Ворислшшинг инволюцион ва олға қараб борадиган шакл-лари мавжуд. Олға қараб борадиган ворислик — ижтимоий тараққиетнинг зарурий шартидир. Инволюцион шаклнинг моҳияти эса ўзгараётган объектнинг айрим сифатларининг сакланиб қолкши ёки бошқа хусусиятларнинг йўқолиб кети-шидир. Бундай «орқага силжишлар» жамият тараққиётининг турли босқичдарида кузатилган. Ворислик муаммоси Урта Осиё файласуфлари ва айниқса, сўфизм таълимотида кенг ишлан-ган. Ворислик тушунчаси моҳиятининг ҳар томонлама наза-рий таҳлилини Гегель тараққиётнинг диалектик концепция-си асосида кўрсатиб берган. Гегелнинг «кўчириб олиш» жа-раёнида ворисликнинг қонунийлиги ҳақидаги хулоса унинг «Логика (мантиқ) фани» асарида баён этилган.
Ворислик эскининг ўрнига янгининг келишида, унинг илдиз отишида намоён бўлади ва навбатдаги тараққиетнинг бошлаииш хусусиятларини белгилайди. Эскининг ўрнига ву-жудга келаётган янгилик дастлаб, имконият кўринишида бўла-ди. Имконият эса ўз навбатида ворисий муносабатда, боғла-нишда, алоқадорликда ифодаланади.
Шундай қилиб, тараққиёт бир-бирини алмаштириб ту-радиган босқичлардан иборатдир. Узбекистон тараққиётининг ҳозирги даврида ворислик «Янгисини яратмай эскисини буз-маслик»-, бозор иқгисоди муносабатларига босқичма-босқич ўтиш тамойилларида ёрқин ифодасини топган.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish