Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet43/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

В. Алимасов
БЕДИЛ. Мирзо Абдулқодир (1644—1721 й.) — машҳур шоир ва мутафаккир, Ҳиндистонда яшаб, ижод этган. Б. ўзи-нинг «Ирфон», «Чор унсур», «Рубоийлар» номли асарларида қадимги Юнонистон мутафаккирлари Пифагор, Афлотун, Арасту, Гиппократ, Демокрит, Эпикур меросига мурожаат қилди. А. Жомий, Саъдий Шерозий, А. Навоий ва бошқа
59
Бедил
мутафаккирларнинг ўчмас анъаналарини давом эттирди. Б.нинг фалсафий идеалида Арастунинг фалсафий ва табиий-илмий қарашлари ва Ал-Киндий, Форобий, Ар-Розий, Ибн Сино каби бошқа мутафаккирларнинг анъаналарини тасав-вуф таълимоти билан яқинлаштиришни мақсад қилиб қўйган. Унинг қарашларида шу қирралар ўз ифодасини топган. Ру-ҳий борлиқ ва моддий олам, вужуди вожиб ва вужуди мум-кини бир-биридан ажратиб бўлмайди, чунки ягона илдиз икки хил лола бермаганидек, «ҳақиқат ҳам ҳар хил қисм-ларга бўлинмайди».
Май қувватидан дилни хушнуд этиш, бу — Аллоҳни дилда ед тутиш, ғафлат ва ғофилликдан огоҳ бўлиш, унинг висо-лини кўриш мақсадида ранж чекиш. Б. Аллоҳга бўлган ишқ-ни барча нарсадан юқори қўяди. Оламда содир бўлаётган барча ҳодисалар табиий жараёндир. Табиат — ижодкор, ўзга-риш бу — Мутлақ йўқ бўлиш эмас. Бирон нарсанинг интиҳо-си бошқа нарсаларнинг ибтидосидир. Улар пайдо бўлгунга қадар, яширин ҳолда руҳлар ҳақиқатида макон топади. Буни кўзанинг тупроқда, яширин имконият тарзида мавжудлиги-га қиёсласа бўлади. Нарсаларда улар пайдо бўлганидан кейин фикр ўзига хос тарзда намоён бўлади.
Инсоннинг билиш имкониятлари чексиз, чунки унга буюк неъматлар — сезги аъзолари, ақл ва уларнинг фао-лияти инъом этилган. Ақл ўз вазифасини ҳид билиш («шома»), кўриш («бинои»)) таъм сезиш («зоика»), эши-тиш («шунидани») ва тана орқали сезиш («ломиса») ҳамда фикр («хаёл») кўмагида амалга оширади. Ақп олам сир-ас-роридан инсонни воқиф қилади. Имоннинг нури ақл ту-файли. Инсон илм орқали маънавий камолотга эриша оли-ши мумкин бўлганидек, ахлоқий фазилатлар қанотида шш-ирфонни эгаллайди.
Ахлоқ — инсон жавҳари. Хирс эса шу жавҳарнинг заво-лидир. Фазлу камол завқи кам топиладиган фазилатдир. Б. виждони ғафлатда, кибру ҳаво ва манманлиги осмондаги кишиларни дардисарлар, «ғаразга боболар» деб таърифлайди. Дўстлик — инсон камолотини безаб турадиган фазилат. Шун-дай экан, агар душманингни дўст қила олмасанг, дўстингни душманингга айлантирмаслигинг лозим. Таъби илиқ, дили беғубор кишида ҳасратга ўрин йўқ. Лекин совуқ таъб кишига яхшилик исташнинг нафи йўқ, чунки музлаган чечакнинг \иди бефайздир.
б.жзмият, давлат ва уларнинг моҳиятига алоҳида эъти-бор қаратди. Ижтимоий равнақда иқтисодий омил устувор-дир. Деҳқон меҳнати туфайли аҳолининг сони тез суръатда ўсиб боради, ҳунарлар, илм-фан, савдо-сотиқ, тижорат юза-
60
Бергсон
га келади ва ривож топади. Қўл хизматини тил орқали, тил хизматини эса қўл воситасида амалга ошириб бўлмай-ди. Б.нинг ижтимоий-фалсафий, айниқса, жамият тўғриси-даги ғоялари, адабий анъаналари Зебуннисо, Анбар Отин, Дилшод, Муқимий, Фурқат, Аҳмад Дониш, С. Айнийнинг ижодиёти, дунёқарашининг шаклланишига самарали таъсир кўрсатди. Мирзо Бедилнинг фалсафий қарашлари таниқли файласуф И. Мўминов томонидан батафсил татбиқ этил-ган.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish