XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМ И ДАВЛАТИ
ВАҲУҚУҚИ
1. Чор Россиясининг истилоси ва мустамлакачилик
тизимининг ўрнатилиши
XVI асрнинг 50-йилларида марказлашган рус давлати
нинг таш кил топиш жараёни дастлаб уз атрофидаги унга
доимо тахдид қилиб келган давлатларга зарба бериш ва
уларни босиб олиш йўналишида бўлса, кейинчалик қўш-
ниларининг ерларини очиқдан-очиқ турли сабаблар б и
лан босиб олиш сиёсатига айланади.
Узбекистон тарихини ўрганиш билан шуғулланиб ке-
лаётган тарихчилар жаҳоннинг йирик мустамлакачи дав-
латларидан бўлган Россия им периясининг қўшни давлат
ларга, хусусан, ўзбек хонларининг ерларини босиб олиш
га, уларнинг ички ишларига аралашишга қаратилган сиё
сатини Россияда XIX асрнинг иккинчи ярмида капита-
лизм нинг тараққиёти билан боғлайдилар. Аммо бундай
қараш тарихий ҳақиқатга зиддир. Чор Россиясининг бу
борадаги ҳаракатлари жуда эрта бошланган. Тарихчи
Абулғози Баҳодирхоннинг “ Ш ажараи Т урк” асарида,
жумладан, бу қакда шундай дейилади: “Хон бўлганидан
олти ойдан сўнг (Абулғозининг отаси Арабмаҳаммадхон -
1662 й) Қ ўш ёйиқ тегинда юрган уруснинг қазоқидан
минг киши саратоннинг аввали куни ғофил келиб, Ур-
ганч қалъасина кирди.” 1 Шу келишларида улар Урганч-
даги тинч аҳолини ўлжа ва асир қилиб олиб қайтганлар,
аммо бу босқинчилар тор-мор қилинган. Ш ундан кейин
Хиванинг Оренбург орқали бўладиган савдо карвонларига
ҳужум қилиб, сақлаган, асир олган кишиларидан Урганч
хабарини сўрар эдилар ва маълумотлар тўплай бошла
ганлар. Кейинги уриниш, Россиянинг империя давлатига
айланиши Пётр I даврида юз берди. Амударё ҳавзаларида
олтин конлари борлиги хабарини эшитган подшо 1717
йилда Ҳиндистонга олиб борадиган савдо йўлларини
аникдаш ҳамда ана шу конларга эга бўлиш мақсадида
www.ziyouz.com kutubxonasi
Хивага князь Бекович-Ч еркасский бошчилигидаги 7
м инг киш идан иборат қўш инни юборди. Хива яқинидаги
жангда бу экспедициянинг мағлубиятга учраши Россия-
нинг ўзбек хонликларининг ерларига босқинчилик ҳара-
катини юз йилга кечиктирди.
XIX
асрнинг 30-40 йилларида жаҳоннинг йирик мус-
тамлакачи давлатлари томонидан бўлиб олинган дунёни
қайта тақсимлашга интилишлари натижасида икки йирик
мустамлакачи давлат Англия ва Россиянинг Марказий
Осиёдаги манфаатлари бир-бирига тўқнаш келди.
Туркистоннинг Россия томонидан босиб олиниш и-
нинг иқтисодий сабаблари, олимлар томонидан етарлича
ўрганилган. Бунга қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1. XIX асрнинг 60-йилларида АҚШ да Ш имол ва Ж а-
нуб қулдорлари ўртасида фуқаролар уруш ининг келиб
чиқиш и Европага, жумладан, Россия тўқимачилик саноа-
тига етказиб бериладиган Америка пахтасининг камайиб,
1860 йилларда Россия тўқимачилик саноатининг буҳрон
ҳолатига тушиб қолишига олиб келди. 1863 йилда Рос
сияда мавжуд 659 тўқимачилик корхонасидан 338 тасиги-
на ишлаб турарди. Ш унинг учун ҳам Туркистон Рос
сиянинг саноат тармоғи учун хомашё базаси бўлиб хиз
мат
ҚИЛИШИ
лозим эди.
2. 1861 йил 19 февраль Низомига кўра, крепостной
қарамликдан озод бўлган деҳқонларнинг ерга бўлган эҳ-
тиёж ларини қондириш учун уларни чекка ўлкаларга кў-
чириб жойлаштириш сиёсати кучайди. Улардаги бу
э \
тиёж ларнинг бир қисми зулм остида қолган халк^арнинг
ерлари ҳисобига қондирилиш и мумкин эди.
3. Россиянинг Ш арқни бўлиб олиш сиёсатидаги бош
рақиби бўлган Англиянинг Ҳиндистон, Афғонистон ва
Э ронни босиб олишга уринишларига қарши курашда
Туркистон т а я т нуқгаси бўлиб хизмат қолиш и мумкин
э д и .1 Аммо, бу сабаблардан қатьи назар, эртам и-кечми
Россия албатта, М арказий Осиёни босиб олиш и ан и қ
бўлиб қолганди ва бу Рус давлатининг ўз қўшинларига
нисбатан асрий тарихга эга босқинчилик сиёсатидан ке-
1
К . Е . Ж и то в . О сн о в н ы е п р и ч и н ы зав о ев ан и я С р ед н ей А зи и ц а
р и зм о м . “ П равд а В остока” , 1939 йи л 16 апрель.
www.ziyouz.com kutubxonasi
либ чиқарди. Бунга вице-канцлер А. М. Горчаковнинг
1864 йил 21 ноябрда Қўқон хонлигига ҳарбий операция-
лар бошлаганлиги муносабати билан Европадаги барча
давлатларнинг ҳукуматларига қилган мурожаатидаги сўз-
лар гувоҳ бўлиши мумкин: “Чегаралар ва савдо муноса
батларининг хавфсизлик манфаатларини таъминлаш ма-
даниятлироқ давлатнинг ўз қўшинларига маълум дараж а
да ҳукмрон бўлиб туришини ҳамиша талаб қилади.” 1
Уша давр ўзбек тарихчилари чор Россияси ўзбек хон-
ликлари ерларини босиб олиш ининг яна бошқа сабабла-
ри борлигини ҳам кўрсатдилар. Жумладан, Махдум Ҳо-
ж ининг “Тарихи Туркистон” асарида Қўқон хонлигида
ўзаро урушлар ва фитналар кучайганлигидан ўз чегара
ларини ҳимоя эта олмай қолганликлари, шунингдек,
“Даш ти қипчоқдаги қозоқ хонларининг Русия чегарасида
қилган талон-торожликлари, хусусан, русияликларнинг
бу тоифага келмоқларига йўл очди,” деб тўғри кўрсати-
лади. XIX асрнинг ўрталарида қозоқ хони Облойхон ва
авлодларининг Россия ерларига босқини, Россиядан Тур
кистон га келадиган савдогарларни тез-тез талаб туришла-
ри ҳам “Туркистон тарафларига аскар ю бормоққа” сабаб
бўлган.
Албатта, бу каби сабаб-важлардан қатьи назар, мазкур
сиёсат Туркистон халкутарини асоратга солиш сиёсати
эди. Аммо Россиянинг Қрим урушида енгилиш и унинг
дарҳол кенг йўналишларда босқинчилик урушларини
олиб боришига имкон бермас эди. Ш унинг учун ҳам у
энди аста-секинлик билан махсус ҳарбий истеҳкомлар
чизиғини ташкил қилиб, Туркистонга Хива хонлигининг
дашт-чўл чегараларидан эмас, воҳаларда жойлаш ган Қў-
қон хонлиги орқали бостириб киришни режалаштирди.
Шу мақсадларда дипломатик фаолликни, маълумотлар
тўплаш ҳаракатини кучайтирди.
1847 йилда Сирдарёнинг устки қисмини босиб олиш
учун Раим (Орол) истеҳкомини қурди. Ш ундан кейин
Сирдарё бўйлаб юқорига кўтарила бораркан, 1853 йилда
Қўқон хонлигининг й и ^и к чегара қўрғони бўлган Оқ-
мачит (Ҳозирги Қизил Урда)ни босиб олиб, 1854 йилда
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ғарбий Сибирь генерал-губернаторлиги қарамоғидаги
Олмаота қишлоғи яқинида Верний истеҳкомини қуриш
билан ўзбек хонликларини босиб олиш учун таянч нуқ-
таларини вужудга келтириб бўлди. 1864 йил баҳорида
Сибирь ва Сирдарё линиялари бирлаш тирилди.1 Ш ундан
кейин, 1864-1866 йилларда босиб олинган Чимкент,
Тошкент,
1866
йилда
Хўжанд
ва
Ж иззах
ерлари
бирлаш тирилиб,
1867
йилда
Туркистон
генерал-
губернаторлиги ва ҳарбий округи тузилди. 1868 йилда
Туркистон халқлари истеҳзо билан “ярим подш о” деб
атаган К .П .Ф он Кауфман (1867-1881) генерал-губернатор
қилиб тайинланди. Бухоро амирлигига қарши урушни
давом эттириб, шу йили у Самарқанд ва Қаттақўрғонни
эгаллади, амир қўш инларини Зирабулоқ даштларида
мағлубиятга учратди. 1868 йилнинг 23 июнида Бухоро ва
Россия ўртасида сулҳ шартномаси тузилиб,
Россия
қўшинлари томонидан босиб олинган ерлар Туркистон
генерал-губернаторлигининг
Зарафш он
округига
киритилди.
Бухоро
амири
500
минг
сўм
товон
(контрибуция) тўлаш мажбуриятини олди.
1873 йил 18 сентябрда эса бу шартномага қўшимча
моддалар киритилиб, Бухоро устидан Россия протекто
рата ўрнатилди ва Россия давлатининг доимий сиёсий
агентлиги таъсис этилди.
1873 йилнинг бош ида Чор ҳукуматининг Хива хонли
гига қарш и бошлаган урушида 13 минг қўшин қатнашди.
Бунинг натижасида Хива шаҳри эгалланиб ва таланиб,
хонликнинг меросий буюмлари Россияга олиб кетилди.
Шу йили Хива хони Россия томонидан таклиф қилинган
шартлар асосида Россия-Х ива сулҳ ш артномасини имзо-
лади. Узини “ Россия подш осининг итоатли хизм аткори”
деб атаган хон мустақил дипломатик алоқалар қилиш ҳу-
қуқидан маҳрум бўлиб, Рус давлати проректоратига - ҳо-
мийлиги остига тушиб қолди. Хон Россияга икки м ил
лион икки юз м инг сўм товон тўлашга мажбур қилинди.
*
Do'stlaringiz bilan baham: |