АНТИК ЛОТИН ЛАВҲАЛАРИ ТУРКУМЛАРИ.
Қадимги лотин этнографик ёдгорлклари қуйидаги туркумларга бўлинади:
фахрий ёзувлар
илохий ёзувлар
қабртошидаги ёзувлар
қурилиш ёзувлари
турли буюмлардаги ёзувлар
шартномалар
хужжатлар
Фахрий ёзувлар Римда қадимдан мавжуд бўлиб, улар элогия номи билан аталган.Елогия бу - бирор шахснинг маълум бир хизматига атаб ёзилган ёзувдир.
Машхур Римликлар ўз уйларида ўз мансаблари учун берилган белгиларни авайлаб сақлаганлар. Энг қадимги элогия Римдаги Аппиево кўлидаги Капен дарвозасида Карнелии Сципионов фамилияси номида 1614 йили топилган. Бу ёдгорлик Албаниядан келтирилган тошга ёзилган бўлиб, бу элогия мил. авв. 259 йили Луции Корнелии Сципион Барбатнинг ўғли, консул Луции Корнелии Сципион шарафига ёзилган. Худди шу йердан 1780 йили қурилиш ишлари олиб борилаётганда бир қабрга дуч келинди. Қабр икки каватдан иборат бўлиб, биринчи каватан туккизта қабртош чиққан, кейинчалик аниқланишича, бу қабртошлар мил. авв. 298 йили консул лавозмига сайланган Луции Корнелии Сципион Барбатга тегишли экан.
Мил. авв. ИИИ асрга тегишли бўлган лотин элогияларини ташқи киёфасига эътибор берадиган бўлсак, лотин ёзувларини қадимги юнон ёзуви прототипларидан анча узоқлашганлигини кўрамиз. Фақат баъзи ҳарфлар ўзининг архаик формасини сақлаб қолган. Масалан: Л, Н ва П ҳарфлари.
Умуман лотин элогиялари шеърий тарзда ёзилган.
Луции Корнелии Сцепион Барбат элогияси: «Луции Корнелии Сцепион Барбат (Соколли), Гнеемдан тўғилган, олижаноб ва магрур инсон, ташқи кўриниши унинг магрурланишидан дарак беради; качонки у сизда консул, цензор ва эдил бўлган, у Таврязия, Цизавна, Самниумни олган, бутун Луконияни буйсундирган ва у йердан жуда кўплаб асрлар келтирган.»
Помпеидаги форум майдонидан Ромул шарафига ёзилган элогиянинг нусхаси топилган:
«Ромул, Марснинг ўғли, Рим шаҳрига асос солган ва бу шаҳарни 38 йил бошқарган, Римликларнинг биринчи дохийси, у дохийлар худоси Акронни улдирган. Ценин шаҳрини босиб олган, Юпитер Феретрий шарафига кўп ишлар в худолар қаторига кабўл қилинган, Кивирин деб номланади».
Маълумотларга кура Ромул мил. авв. 753 йилдан 716 йилгача Римда подшолик қилган. Фахрий ёзувлар антик дунёда жуда кенг тарқалган эди. Энг аҳамиятли ёзувлар Римдаги Триумфал аркида жойлашган. Булар императорлар Тит, Септимии Север ва Константин шарафига ёзилган фахрли ёзувлардир. Дастлабки иккитаси – Форумда, охиргиси – Форум оркасида Колизейда жойлашган.
Аркдаги Тит ёзуви Иуда уруши ғалабасига багишланган ёзувлар бўлиб, милодий 70-йилда, Қисқа шаклда ёзилган: «Сенат ва Рим халқи илохий шахси Тит Веспасиан Август – илохий Веспасианнинг ўғли». Илохий ёзувлар бу асосан худолар шарафига ёзилган ёзувлар бўлиб, асосан ибодатхоналарда жойлашгандир.
Машхур худоларнинг исми ва сифатлари ёзувларда қисқартириб берилган:
ИОМ – Иови Оптимо Махимо – Юпитер барча илохлардан юксакдир.
МДМ – Матри Деум Магнае – Буюк она худо
ДИМ – Део Инвиcто Митҳрае – Енгилмас Митра худоси
Мана шундай мадхия ёзувлардан бирини кўриб чикамиз:
«Ҳамма илохлардан устун Юпитер Марк Требий Ал фий, Марк ўғли. Палатин водийсидан, юксак мартабали суворий, Аквилледаги суд ходими, Норикадаги темир конлари солик йигувчиси.»
Баъзан шахсларнинг ўз хужайини ва императорларига мадхиялар ўқиганлар:
«Ҳамма шохлардан устун Юпитер Марк Ул пий Квинтиан шарафига, менинг хужайиним, кул Прокул тайёрлади.»
Қабртош ёзувлари бошқа ёзувларга нисбатан яхши сақланган. Қадимги ёзувларнинг бу тури бошқа ёзувларга нисбатан қисқалиги билан ажралиб туради, ёзувларда асосан дафн этилган шахс ҳақида қисқача маълумот берилади.
Мил. авв. И асрга оид қабртошлардаги ёзувларда асосан Манам худоси тилга олинган.
Кўрилиш ёзувлари асосан жамоат иншоотларида бўлиб, янги кўрилган ва кайта тикланган биноларга ёзилган.
Фойдаланилган адабиётлар
Е.В. Федорова «Введение в латинскую эпиграфию»,
МГУ-1982 г.
В. Дравчук «Ёзувлар утмиш сирлари шохиди», Тошкент, Узбекистон – 1980 йил.
К.Конрад «История алфавита», Санкт – Петербург, 1908 г.
Do'stlaringiz bilan baham: |