Факультети нефт – газни қайта ишлаш


-расм. Термоалюминийлаш жараёнининг схемаси



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/114
Sana06.07.2022
Hajmi3,53 Mb.
#744317
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   114
Bog'liq
Коррозияга қарши химоя

16.1-расм. Термоалюминийлаш жараёнининг схемаси. 
1–печ; 2–клапан; 3–реакцион аралашма; 4–темир яшик; 5–буюм. 
Инерт тўлдирувчи ҳисобланган Al
2
O
3
алюминий заррачаларининг бир-
бирига ёпишишига имкон бермайди ва ҳароррат ортиши билан умумий масса 
ичига қўшилиб кетади. У алюминийнинг дисперс ҳолатда сақланишига имкон 
туғдиради, диффузия жараёни боришини осонлаштирувчи умумий реакцион 
аралашманинг ғовак ҳолатда бўлишини таъминлайди. 
Аммоний хлориди буюм оксидланишининг олдини олиш мақсадида 
ҳавони сиқиб чиқариш ва махсус газ муҳити ҳосил қилиш учун идишга 
киритилади. Идишдаги ҳарорат 900–1000°С гача етганда NH
4
Cl парчаланиши 
юз беради. Бунда қуйидаги реакциялар бориши мумкин: 
NH
4
C1 <=> NH
3
+ НСl


2NH
4
Cl = 2NH
3
+ Cl
2
+ Н
2
Сl
2
нинг ёки НСl нинг алюминийга таъсири қуйидаги реакциялар орқали 
бориши мумкин: 2Аl + 3Сl
2
= 2АlСl
3
2Аl + 6НСl = 2АlСl

+ 3Н
2
Алюминий хлориди учувчан бирикма бўлганлиги сабабли пўлат буюмлар 
сиртига жуда тез етиб боради. Натижада сиртда қуйидаги алмашинув 
реакцияси амалга ошади: 
6АlСl
3
+ 2Fe = 2FeAl
3
+ 9Cl
2
Озод хлор алюминий билан таъсирлашиб, яна учувчан алюминий хлориди 
ҳосил қилади. Шундай қилиб, газ фазаси орқали қопловчи металл 
(алюминий)нинг буюм металл (пўлат) сиртига кўчиши амалга ошади.
16.2-расм. Алюминийлаш жараёни 
давомийлиги ва ҳароратининг ҳимоя 
қатлами қалинлигига таъсири 
16.3-расм. Термоалюминийлашда 
пўлат оловбардошлигининг ортиши.
1–қопламали пўлат; 2– 
термоалюминийланган пўлат.
Ундан кейин деталнинг сирт қатламига алюминий атомларининг диффузия 
жараёни амалга ошади. Бу жараён 950–1000°С ҳароратда 5–6 соат давом этади. 
Қанчалик ҳарорат юқори ва давомийлик кўп бўлса, ҳимоя қатламининг 
чуқурлиги шунча катта бўлади (16.2-расм). Одатда ҳосил қилинадиган ҳимоя 
қатламлари 0,3 дан 0,6 мм гача қалинликда бўлади. 
Термоалюминийлашда пўлат буюмларнинг оловбардошлиги кескин 
ортади (16.3-рам). Улар 800–900°С ҳароратда узоқ вақт ишлатилиши мумкин. 


Таркибида олтингугурт бирикмалари бўлган атмосфераларда газ коррозияси-
га қарши жуда яхши ҳимояни таъминлайди. Пўлатларни диффузия йўли билан 
алюминийга тўйинтириш – уларни юқори ҳароратларда кислород таъсиридан 
ҳимоялашнинг энг ишончли усулларидан ҳисобланади.
Алюминийланган жиҳозлар нефтни тозалаш, нефтни ҳайдаш ва қайта 
ишлаш қурилмаларида, газогенераторларнинг деталларида, муфелли печларда 
газ коррозиясидан ҳимоялаш учун кенг қўлланилади. 
Термохромлаш
– пўлат ёки чўяндан тайёрланган буюмлар сиртини хром 
билан тўйинтириш жараёнидир. Бу жараён кукунсимон хром ёки феррохром 
билан каолин ва аммоний хлориди аралашмасида 1000–1500°С ҳароратда 
амалга оширилади. Жараён 8–16 соат давом этади. Бу вақтда қалинлиги 50–
200 мкм бўлган қатлам ҳосил бўлади. Ташқи қатлам таркибидаги хромнинг 
миқдори 50% дан ортади ва қатлам қаттиқ Fe-Cr эритмасидан иборат бўлади. 
Термохромланган буюмлар юқори оловбардошликка, қаттиқликка ва 
иссиқбардошликка эга бўлади. Улар кимё ва нефткимё саноатида, айниқса 
оксидловчи муҳитларда, ишқаланишдан юқори кучланиш сезувчи деталлар 
тайёрлашда кенг қўлланилади.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish