Факультети нефт – газни қайта ишлаш



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/114
Sana06.07.2022
Hajmi3,53 Mb.
#744317
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   114
Bog'liq
Коррозияга қарши химоя

Назорат саволлари 
1. Электролиз жараёнини тушунтиринг. 
2. Эритма ва суюқланма электролизини боориш механизмини 
тушунтиринг. 
3. Фарадей қонунларини айтинг.
4. Электродлар тури ҳақида тушунча беринг. 
Таянч сўз ва иборалар 
Электролиз, суюқланма электролизи, эритмалар электролизи, 
электролиз қонунлари, электродлар тури, эрийдиган электродли 
электролиз
 


5.§. Қутубланувчан ва қўшқутубланувчан жараёнлар 
Режа: 
1)
 
Металл–электролит фазалар бўлиниш чегарасида юз 
берадиган ҳодисалар.
2)
 
Штерн назарияси бўйича қўш электр қавтнинг тузилиши.
3)
 
Электр-кинетик потенциалга турли омилларнинг таъсири.
Электрокимёвий коррозия юз беришининг асосий шарти электр 
ўтказувчи муҳит – кислоталар, ишқорлар ёки тузлар эритмасининг 
мавжуд бўлишидир.
Табиий шароитда электрокимёвий коррозияни деярли ҳар доим, ҳамма 
жойда кузатиш мумкин. Масалан, атмосфера, шўр сув, ер ости, нурланиш ва 
ҳ. к. коррозияси. Бундай емирилишлар нефт ва газ маҳсулотларини ташиш 
магистрал қувурларида, сақлаш иншоотларида кузатилади.
Саноатда коррозиянинг электрокимёвий кўриниши сувли, нам 
технологик муҳитларда кечадиган жараёнларда юз беради. Буларга ноорганик 
(H
2
SO
4
-Сулфат кислота, HNO
3
-Азот кислотаси, HCl-Хлорид кислота
кислоталарини, минерал ўғитлар, хлор, ишқорлар ва шу кабиларни ишлаб 
чиқариш жараёнлари киради. 
Электрокимёвий коррозия жараёнлари сувли эритмаларда ҳам амалга 
ошади. Металл сирти электролит эритмасига текканда металл электролит 
заррачалари билан ўзаро таъсирлашиб, металл ионларининг эритмага ўтиши 
кузатилади. А.Н.Фрумкиннинг назариясига асосан, бунда ўзаро бир-бирига 
боғланган икки жараён кечади: 
1. Солватланган (сувли эритмаларда гидратланган) ионлар ҳосил бўлиши 
билан борадиган металл ионларининг эритмага ўтиши (оксидланиш 
ёки анод жараёни): 
Me + 
m
H
2
O = Me
n+

m
H
2
O + ne 
2. Бу ионларнинг эритмадан ажралган ҳолда металл кристалл пажараси 
таркибига кирувчи нейтрал атомлар кўринишида металл сиртига 
ўтиши (қайтарилиш ёки катод жараёни). 
Тўғри ва тескари ўтиш жараёнлардаги реакцияларнинг тезликлари 
умуман олганда тенг эмас. Агар металлнинг эриши унга ўтиришга нисбатан 
тезроқ борадиган бўлса, бу ҳолда металл электролитга нисбатан манфий 
зарядланади. Натижада металлнинг эриш тезлиги камайиб, унга ўтириш 
тезлиги ортиб боради. Потенциалнинг манфий томонга силжиши 
потенциалнинг мувозанат қийматига (Е
р
) эришилгунга қадар давом этади. 
Мувозанат ҳолатида металлнинг эриш тезлиги билан металл ионларининг 


металл сиртига ўтириш тезликлари ўртасида динамик мувозанат юзага келади. 
Яъни анод токининг зичлиги (
i
a
) катод токининг зичлигига (
i
k
) тенг бўлади: 
i
a

i
k

i

(5.1) 
бу ерда 
i
o
– алмашинув токининг зичлиги бўлиб, металл билан эритма орасида 
доимий кечадиган ионлар алмашинуви жараёнининг тезлигини ифодалайди. 
Мувозанат потенциалида бир вақтнинг ўзида қуйидаги икки шарт 
бажарилиши лозим: 
1. Фазалар чегарасида электрокимёвий ва кимёвий айланишлар юз 
бермаслиги керак. 
2. Потециал бир хил катталикка юқорироқ ёки пастроқ қийматига ўз-
ўзидан ўтиши лозим.
Металл билан эритма ўртасида потенциаллар фарқининг вужудга келиши 
фазаларнинг бўлиниш чегарасида бир-биридан маълум масофада мусбат ва 
манфий зарядланган қатламлар ҳосил бўлишини билдиради. Яъни, қўш (жуфт) 
электр қават (ҚЭҚ) ҳосил бўлади (5.1-расм). 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish