Факультети нефт – газни қайта ишлаш


§. Коррозиядан ҳимояланиш усуллари



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/114
Sana06.07.2022
Hajmi3,53 Mb.
#744317
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   114
Bog'liq
Коррозияга қарши химоя

7.§. Коррозиядан ҳимояланиш усуллари 
Режа: 
1)
Ҳимоя қилиш усуллари бўйича маълумотлар
2)
Қувурларни махсус ётқизиш усуллари ва уларнинг ҳимоя 
қилиш механизми
3)
Изоляция қопламаларининг турлари ва уларга бўлган 
талаблар
Ҳимоя қилиш усуллари бўйича маълумотлар 
Ер ости магистрал қувурларининг ички ва ташқи юзаларини коррозиядан 
ҳимоя қилиш қўйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади. 

қувурларни зовурларга махсус ётқизиш; 

қувурларни изоляция материаллари билан ўраш (пассив усул); 

қувурларни электрокимёвий ҳимоя воситалари ёрдамида ҳимоя 
қилиш (актив усул); 

қувур ва резервуарларнинг ички юзаларини ингибиторлар ва 
эпокидли лок–буёқлар ёрдамида ҳимоя қилиш ва бошқалар. 
Қуйида, юқорида келтирилган усулларни амалга ошириш технологияси ва 
уларнинг ҳимоя қилиш механизмлари билан танишамиз. 


 
Қувурларни махсус ётқизиш усуллари ва уларнинг ҳимоя қилиш 
механизми 
Қувурларни зовур ичига махсус ётқизиш бир неча усуллар орқали амалга 
оширилиб, уларнинг коррозиядан ҳимоя қилиш мехазмлари тупроқ 
таркибидаги электролитлар, дайди токлар ва бактерияларнинг қувурларга 
бўлган таъсирларини камайтиришга асосланган. 
Махсус ётқизиш қуйидаги тадбирлар орқали амалга оширилади. 
а) Зовур ичига ётқизилган қувурнинг атрофи қум ёки битум эритмаси 
билан тўйинтирилган тоғ жинслари билан тўлдириш (тупроқ ўрнига).
Битум билан ишланган тоғ жинсларининг қаршилигининг юқори бўлиши, 
ҳамда сувни ўзига тортмаслиги, тупроқ таркибидаги электролит ва дайди 
токларнинг қувурга бўлган таъсирини камайтиради. Битум билан 
тўйинтирилган тоғ жинсларининг қаршилигини ерга нисбатан юқори бўлиши, 
ердаги дайди токларнинг қувурга кириб, у орқали ҳаракат қилишини 
камайтиради. Натижада, қувурдаги электрокоррозия жараёнининг олди 
олинади. 
б) Қувурни зовур ичида тупроқ супачалари (ўриндиқлар) устига ўрнатиш 
ва зовур ичида дренаж ариқчасини ҳосил қилиш. 
Бундай шароитда, зовур ичида йиғиладиган сув (электролит)нинг қувурга 
бўлган таъсири камаяди. Бу ўз навбатида, қувурда бўладиган электрокимёвий 
коррозия жараёнлари тезлигини камайтиради. Ҳосил бўлган сувлар, дренаж 
ариқчаси орқали силжиб, зовурнинг белгиланган жойида йиғилади ва 
йиғилган сувларни вақти–вақти билан ташқарига чиқазилиб турилади. 
в) Зовур атрофидаги ерни (тупроқни) охок билан ишлаш, яъни 
нейтраллаш. 
Бундай ҳолда қувур атрофидаги ер тупроқларининг ток ўтказувчанлиги 
камаяди. Натижада, ердаги дайди токларнинг қувурга бўлган таъсири ва унда 
бўладиган коррозия жараёнлари камаяди. Юқорида келтирилган усулларни 
чизма кўриниши 26 – расмда келтирилган.


Шуни таъкидлаш керакки, қувурларни махсус ётқазиш усуллари амалда 
кам ишлатилади. Лекин, ер ости қувурларини коррозиядан ҳимоя қилиш 
йўналишида, улар тўғрисида умумий маълумотларга эга бўлиш керак. 
26 – Расм. Қувурларни махсус ётқизиш усуллари чизмасини умумий 
кўринишлари. 
1 – зовур; 2 – ер ости қувури; 3 – тупроқ; 4 – қум ёки битум билан 
ишланган тоғ жинси; 5 – ер супаси; 6 – дренаж ариқчаси. 
а – оддий тупроқ билан ураш; б – қум ёки битум билан ишланган тоғ 
жинси билан ураш; в – ер супачасига ўрнатиш ва дренаж ариқчасини ҳосил 
қилиш. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish