MS DOS тизимидаги архиваторларни қўллаш ва уларнинг вазифалари
2
-
2
3.
WINDOWS тизимидаги архиваторларни қўллаш ва уларнинг вазифалари
2
-
2
Мавзу: Файлларни архивлаш Мавзу мақсади: Ўқувчиларга Файлларни архивлаш муҳити ҳақида маълумотлар бериш ва унда ишлаш кўникмаларини шакллантириш. DOS тизимидаги ва WINDOWS тизимидаги архиваторлар билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш.
Архиваторлар муҳити ҳақида маълумот Режа: Архивлаш нима учун керак?
Архиватор дастурлари ва уларнинг вазифалари.
Архиватор дастурларининг турлари.
Компьютерлардан фойдаланиш жараёнида турли сабабларга кўра магнит дисклардаги маълумотларнинг ўчиши ёки зарарланиши мумкин. Бу магнит дискнинг ишдан чиқиши, файлларнинг нотўўри таҳрири ёки файлга эҳтиётсизлик оқибатида унинг ўчирилиши, ёки компьютернинг вируси зарари натижасида юз беради.
Юқоридаги муаммоларнинг ечимини топиш учун архиватор дастурлар яратилди.
Архиватор дастурлар қуйидаги имкониятларга эга ва шу мақсадларда қўлланилади:
катта ҳажмдаги ахборотнинг ҳажмини кичрайтирган ҳолда бир компьтердан бошқасига кўчириб ўтиш имконияти ва бошқалар.
Юқоридаги архиватор дастурларинг вазифаларни тушуниб олишимиз учун қуйидаги мисолларни кўриб чиқишимиз керак бўлади.
Сиз қўлда 1000 варақли китобни компьютерга киритдингиз ва хеч кандай химоя чораларини кўрмасдан компьютер хотирасига сақлаб қўйдингиз. Сиздан кейин кирган фойдаланувчи тушунмаган ҳолда ёки атайлаб Сиз ёзган матнни ўчириб ташлади. Энди Сиз бошқатдан киритшингиз керакми? Сиз бу файлдан бошқа нусха олиб қолмаганлигингизга ачинасиз, лекин сиз биласизки, олган нусхангиз дискдан яна шунча жойни эгаллайди. Бу эса дискдаги бўш жой ресурсларининг камайишига олиб келади ва компьютеримизнинг ишлаш тезлигини пасайтиради. Ёки ушбу катта ҳажмдаги ахборотни бошқа компьютерга кўчириб ўтмоқчисиз, лекин, дискетангизнинг чекланган ҳажмдаги ахборотни ўзида сиўдира олиши яна сизга тўсқинлик қилади, чунки дискета белгиланган ҳажмдан (1,44 Мбайт) бошқа ахборотни олмайди.
Юқорида дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда архиватор дастурлар Сизга ёрдам беради. Сиз махсус архиватор дастурлари ёрдамида файлингизнинг архивли нусхасини олиб қўясиз ва бу олган архив файлингиз анчагина кам жойни эгаллайди (архив файл ҳосил қилинган ҳолда файлни ўчириб юборишингиз мумкин). Файлларнинг архивли нусхасини яратиш учун махсус архивловчи программалардан фойдаланилади. Бу программалар архив дискеталарда жойни тежайди ва архив файллардан фойдаланишда қулайликлар яратади.
Бошқа компьютерга кўчириб ўтишда ҳам архиватор дастурлар қўл келади. Бунда ахборотингизни ҳам ҳажми камаяди ҳам боблаб (бир неча дискетага бўлиб) кўчириш ўтиш имкони пайдо бўлади. Демак, муаммолар ҳал.
қоидага қўра, архивловчи программалар файли нусхаларини дискда сиқиб жойлаштиради, файлларни архивдан олиш ва архив мундарижасини кўриш имкониятини беради. Архивли файл бир неча файлларнинг сиқилган ҳолда бир файлга жойлашган мажмуидир. Архив файл мундарижага эга. Унда файллар номи, охирги ўзгартириш вақти ва санаси, файллнинг дисқдаги ва архивдаги ҳажми ва текшириш қоди ҳақидаги маълумот берилади.
Хозирда кўплаб архиватор дастурлари мавжуд. Энг кўп тарқалган архивловчиларга ARJ, PKARK, PKPAK, PAK, PKZIP, LHARC, ICE, PKZIP ва PKUNZIP, RAR, WINZIP, WINRAR ва бошқаларни киритишимиз мумкин. Бир архиватор иккинчи архиватордан ишлаш қулайликлари ва маълум бир имкониятлари билан фарқ қилиши ва баъзи бир ахборот турларини архивлашда яхшироқ натижа бериши билан фарқ қилиши мумкин.
Биз архиваторларни ишлаш мухитига кўра қуйидаги турларга бўлишимиз мумкин:
MS DOS мухитида ишловчи архиваторлар (arj, rar, pkzip ва бошқалар);
WINDOWS мухитида ишловчи архиваторлар (winzip, winrar ва бошк.).
Биринчи гурухга кирувчи архиваторлар MS DOS мухитида ишлаб, уларни топиш, ишга тушириш ва дастур имкониятларидан фойдаланиш бири-бошқасига ўхшаш ва иккинчи гурухдан тубдан фарк қилади. Кўп буйруклар кўлда ёзилади ёки функционал тугмачалардан фойдаланилади.
Иккинчи гурухга кирувчи архиваторлар WINDOWS мухитида ишлаб, WINDOWS мухитининг кўплаб умумийликларига асосланган.
Архиватор дастурлардан энг кўп тарқалган ARJ, RAR, Winzip ва Winrar дастурларини ўрганиб чиқамиз.
Назорат саволлари Архивлаш дастурлари нима учун керак ?
Энг кўп тарқалган архиваторларга мисоллар келтиринг ?
қанақанги муҳитларда ишловчи архиваторлар мавжуд ?