Режим перезаписи дарчасида қуйидагилар бажарилади:
- Запрось при перезаписи-агар архивдаги файллар уларнинг нусхаси жойлашган папкага тикланаётган бўлса, у ҳолда мулоқот ойнаси пайдо бўлади ва унда «Файл мавжуд. Қайта ёзиш зарурми? сўроғи чиқади. Фойдаланувчи Ҳа ёки Й¡Қ дан бирини танлайди;
- Перезаписать без запроса –сўроқсиз файлларни тиклайди;
- Пропустить существующие файлы- папкада мавжуд файллар тикланмайди.
Архивга жойлаштирилган файлларни ҳимоя қилиш мақсадида унга парол ўрнатиш ҳам мумкин. Бунинг учун Файл менюсидан Парол(ёки CtrlP) буйруғи танланади. Натижада, экранда қуйидаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Введите пароль дарчасида парол киритилади. Повторите ввод пароля для проверки дарчасида киритилган парол тўғри киритилганлигини текшириш учун қайтадан киритилади ва ОК тугмачаси босилади.
5-расм. Паролни ўрнатиш ойнаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |