лик тўплашнинг яратувчанлик, бойликни кўпайтириш-
лик фаолиятидир, яъни ишлаб чиқариш, хизмат кўрса-
тиш, ижодкорлик фаолиятидир.
Тадбиркорлик фаолиятига тижорат ва иқтисодий
фаолиятни юргизишда воситачилик (брокерлик, дил-
лерлик, кредиторлик) қилиш ҳам киради.
3. Бизнес касблари ҳақида
Маълумки, бизнес сўзининг маъноси — бу пул
топиш, пулни ишга қўйиш.
Ҳақиқий бизнес — бу бировларни қаллоблик би
лан алдаш эмас, балки бозор иқтисодиётининг ахло-
қий меъсрларига риоя этган ҳолда иш юритишдир.
Америка эркин тадбиркорлигида инсоннинг таби-
ий хислатлари, ўз обрўси ва қадр топишига интили-
шидан тўла-тўкис фойдаланилали. Тадбиркор жон
куйдириб ишлаб ҳам ўзи фойда олади, \ам жамият
фаровонлигига ҳисса қўшади. Тадбиркорликка қат-
тиқ киришишга сабаб асосан ўзининг моддий ва маъ
навий аҳволидан қониқмаслик. Бу уларни ўйлашга ва
ҳаракатга чорлайди, бойишнинг янгича йўлларини
излашга мажбур қилади.
А мерика -би зн еси н и н г учдан икки қисм и дан
кўпроғи хизмат кўрсатиш соҳасига жалб қилинади.
1955 йилда 59,5 %, яъни 30,1 млн.киши, 1980 йилда
71.5 %, яъни 64,8 млн. киши бизнес билан банд эди.
2000 йилга келиб, хизмат кўрсатиш соқасида жами
меҳнат қувватлари 90 % га яқинлашди. Хизмат кўрса-
12
www.ziyouz.com kutubxonasi
тиш соҳасидаги бизнес турлари: қизиқарли томоша-
лар, таъмирлаш устахоналари, сартарошхона ва су-
ратхоналар, транспорт хизмати, банк хизмати, бро-
керлик хизмати, меҳмонхона, молиячи ва суғуртачи
компаниялар, молиявий-иқтисодий (тўлов, хўжалик
фаолиятининг тах,лили — АУДИТ, йўл-йўриқ бериш
ва ҳ.к.) маркетинг, эккаунтинг, менежерлик со\ала-
ри бўйича хизматлар. Хизмат кўрсатишнинг энг му-
ҳим тармоқлари сифатида маориф, тиббиёт ва ҳуқуқ
алоҳида ажралиб туради.
Хизмат кўрсатувчиларнинг маоши АҚШда жуда
юқори.
Америкада хизмат кўрсатиш соҳасидаги меқнат-
нинг баҳоси, энг аввало,билими, тажриба ва маҳо-
ратни ўз ичига олиши керак. Болға билан уриш бир
доллар бўлса, қаерга уришни ўргатиш эса 99 доллар
белгиланган.
Бизнеснинг қолган учдан бир қисми ишлаб чиқа-
ришни такомиллаштиришга бевосита таъсир ўтказиб
туради.
Ишлаб чиқариш нинг бозор тамойилларида —
бошқариладиган шароитларда корхоналар тижорат
фаолиятининг моҳияти тубдан ўзгаради. Чунки кор
хона тижорат фаолиятининг бош мақсади бўлмиш
фойда ўша корхонани кўпроқ қизиқтиради.
Кенг тарқалган бизнесдаги касблар билан ишлов-
чилар: менежерлар, иқтисодчилар, кадрлар билан
ишловчилар, клерклар (турли маълумотлар билан
ишловчилар), котиб ва стенографлар техник муҳар-
рир ва референтлар, тах,лилчи-математиклар, мар-
кетинг-тадқиқотчилар; иқтисодчи тадқиқотчилар;
истеъмол бўйича руҳшунослар, чакана савдода иш-
ловчи сотувчилар, витрина ва кўргазмалар бўйича
мутахассислар, реклама бўйича менежерлар, тижо-
ратчилик ишлари бўйича рассомлар, жамоатчилик би
лан алоқалар, компаниянинг маҳсулотларини истеъ-
молчига ўтказиш билан шуғулланувчи вакиллари,
ишлаб чиқарувчи фирма агентлари, молиячи ҳисоб-
чилар, молия бўйича вице-президент, молия бўйича
13
www.ziyouz.com kutubxonasi
директор, назоратчи, хазиначи, банк хизматчилари,
кредит бўйича мутахассислар қимматбаҳо қоғозлар
операциялари бўйича мутахассислар, кўчмас мулк-
лар брокерлари ва воситачилари, суғурта компания-
сининг суғуртачиси, суғурта компаниясининг акту-
арчиси, суғурта агенти, диспашер (зарарни баҳолаш
бўйича мутахассис), ҳуқуқшунос ва адвокатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |