Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Мактаб директорининг маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбо-



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Мактаб директорининг маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбо-
сари: 
1) директор тақдимотига кўра кўра туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБ муди-
ри томонидан тайинланади ва лавозимидан олинади; 
2) ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари тарбиявий 
ишни ташкил қилади, тарбиявий жараён юзасидан умумий услубий раҳбар-
ликни амалга оширади, аниқ бир тадбирлар ўтказилганида ўқувчилар билан 
синфдан ва мактабдан ташқари ишлашда хавфсизлик техникаси меъёрларига 
ва қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди, маҳалла қўмитаси ва бошқа 
мактабдан ташқари ташкилотлар билан ҳамкорликда раҳбарлик қилади; 
3) бевосита мактаб директорига бўйсунади. 
Мактаб директорининг маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари-
га бевосита: синф раҳбарлари, ўқувчилар, сардорлар, қўшимча таълим педа-
гоглари бўйсунади. 
Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 
ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради: 
1) ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари олиб бори-
ладиган тарбиявий ишлар бўйича жорий ва истиқбол режалар тузилишини ва 
унинг ўтказилишини ташкил этади; 
2) мактабдан ташқари ташкилотлар: маҳалла қўмитаси ва шу каби бошқа 
ташкилотлар билан олиб бориладиган ишлар режаси тузилишини ташкил эта-
ди; 
3) тарбиячилар, синф раҳбарлари, катта сардорлар ва бевосита ўзига бўй-
сунувчи бошқа ходимларнинг ишини мувофиқлаштиради; 
4) мунтазам равишда тарбиявий жараён сифатини, тўгараклар ишини ва 
мактабдан ташқари тадбирлар ўтказилишини назорат қилади;
5) синфдан ташқари ва мактабдан ташқари тадбирларга, тўгараклар 
машғулотларига киради, уларнинг шакли ва мазмунини таҳлил қилади, таҳлил 
натижаларидан педагогларни хабардор қилади; 
6) тарбиявий жараённи ташкил этиш масалалари бўйича ота-оналарни 
(уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) қабул қилади; 
7) мактаб директорининг ўқув-тарбиявий иш бўйича ўринбосари билан 
ҳамкорликда тарбиявий ва маданий-бўш вақт фаолияти бўйича машғулотлар 
жавдалларини тузади; 


347 
8) мактаб бўйича белгиланган ҳисобот ҳужжатлари, шунингдек бевосита 
ўзига бўйсунадиган ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар тузилишини 
таъминлайди; 
9) ўқувчилар жамоаларига маданий-оқартув ва соғломлаштириш тад-
бирларини ўтказишда ёрдам беради, тўгаракларда ва ҳ.к.ларда ўқувчилар кон-
тингентини сақлаш чораларини кўради; 
10) мактаб педагоглари ва бошқа ходимларини аттестациядан ўтказишга 
тайёрлаш ва аттестация жараёнда иштирок этади; 
11) синф раҳбарлари ва бевосита ўзига бўйсунадиган ходимлар томо-
нидан уларнинг зиммасига юкланган тарбиявий ишни ташкил этиш бўйича ва-
зифалар бажарилишини, ўқувчиларнинг ихтиёрий жамоатчилик учун фойдали 
меҳнатини, меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя 
қилган ҳолда таъминлайди; 
12) синф раҳбарлари, гуруҳлар, тўгараклар ва спорт секциялари фаоли-
ятни ташкил этади, назоратга олади ва сифатини таъминлайди. 
Умумтаълим мактабларида хўжалик ишлари бўйича директор ўрин-
босари ва мактаб директорининг ёшларни ватанпарварлик руҳида тайёр-
лаш бўйича ўринбосари лавозимлари ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам белги-
ланган тартибда лавозим вазифаларини бажарадилар. 
Умумтаълим мактаблари педагогик фаолиятининг асосини методик 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish