Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Оила ва маҳалладаги муносабатлар



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Оила ва маҳалладаги муносабатлар фарзандларнинг ақлий, руҳий ка-
молотини таъминлаб, ота-оналарда ўзига хос фаолликни ҳам юзага келтиради. 
Шахснинг маънавий сифатларга эга бўлишида оила ва маҳалла тарбияси асо-
сий ролни бажаради. Оилада қарор топган соғлом маънавий-руҳий муҳит фар-
зандларнинг етук, баркамол бўлиб вояга етишлари учун беқиёс аҳамиятга эга. 
Шарқда азал-азалдан оила тарбиясига юксак баҳо бериб келинган. Тоталитар 
тузум даврида оиланинг шахс тарбиясида тутган ўрни инкор этилиб, уни иж-
тимоий муҳит воситасида тарбиялашга ҳаракат қилинган эди. 
Оила тарбияси - ота-оналар ёки шахс камолоти учун масъул шахслар 
томонидан ташкил этилувчи ҳамда фарзандларни ҳар томонлама етук, соғлом 
этиб тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён. Шундай экан, бу тарбия-
нинг асосида оила туради. 
Оиланинг бир неча турлари фарқланади:
1) таркибига кўра – ёлғиз, нотўлиқ, тўлиқ, айрим, катта, йирик оилалар; 
2) устунлиги бўйича - тенг ҳуқуқли, патриархаль (эркак мавқеи устун), 
матриархаль (аёл мавқеи устун) оилалар;


301 
3) ўзаро муносабатлар сифатига кўра: барқарор, муаммоли, низоли, 
нохуш, издан чиққан оилалар.
Оиланинг асосий вазифалари: ўз оиласида ирсий-биологик, иқтисодий-
хўжалик, руҳий-тарбиявий, бошқарув ва мулоқот ўрнатиш функцияларини 
амалга оширишдан иборат. 
Шу билан бирга оиланинг қуйидаги тарбиявий вазифалари ҳам ажра-
тиб кўрсатилган: 
1) фарзандга кучли, мунтазам таъсир кўрсатиш;
2) болада ўзига хос, нозик сифатларни тарбиялаш; 
3) бола шахсини ижтимоийлаш; 
4) анъаналар узлуксизлигини таъминлаш;
5) боланинг касб танлашига кўмаклашиш;
6) оилапарвар, ватанпарвар ва қонунларга итоткор фуқарони тарбиялаш. 
Оилада юқорида қайд этилган тарбиявий вазифаларнинг муваффақиятли 
уддаланиши оиланинг психологик-педагогик маданиятига бевосита боғлиқ-
дир.
Оиланинг психологик-педагогик маданияти қуйидаги асосий тушунча-
ларни ўз ичига қамраб олади: 
1) “Ота-она – педагог” тузилмаси (ҳар бир ота-онанинг зарур даражада 
педагогик маданиятга эга бўлиши);
2) оила тарбияси – оилада ота-оналар ва яқин қариндошлар кучи билан 
юзага келадиган таълим-тарбия мажмуи; ёши катталарнинг кичиклар билан 
педагогик мақсадга мувофиқ ўзаро мулоқоти; 
3) оила тарбиясининг мазмуни – болаларнинг ҳаётий йўлини аниқлаш 
ва уларда маданият асосларини шакллантириш; 
4) оила тарбиясининг замонавий йўналишлари:

кам болали оила бўлишга интилиш;

ёш оиланинг ота-онадан ажралиб чиқишига мойиллиги; 

халқ педагогикаси анъаналарининг камайиши;

шаҳарлашиш шароитида болалар билан катта ёшли аҳоли мулоқоти-
нинг яширин жиҳатлари кучайиши;

бола тарбияси ва оилавий муносабатлар ривожига салбий таъсир кўрса-
тувчи воситалар (видео, компьютер ва ҳ.к.) кўпайиши;
5) оиланинг тарбиявий имкониятлари – оиланинг моддий, миллий, пси-
хологик, педагогик, маънавий ва ҳиссий имкониятлари мажмуи. Ота-она об-
рўси – самарали педагогик восита бўлиб, фарзанд тарбиясида муҳим ўрин ту-
тади. Обрўсиз ота-она ноқобил, тарбиясиз фарзандлар шаклланишига йўл оча-
ди;
6) оила тарбиясининг ўзига хос хусусиятлари:


302 

оила тарбияси бола ҳаёт-фаолияти билан узвий боғлиқлиги;

оиладаги тарбиявий таъсирларнинг узлуксизлиги, мунтазамлиги, қайта 
такрорланиши ва зидлиги;

оиладаги бевосита ва кўп қиррали мулоқотнинг табиийлиги, унинг ўзга-
лар учун кўпинча ёпиқлиги;

оила турли қизиқишли, ёшли ва касбли кишиларнинг мулоқот муҳити 
эканлиги;
7) оила тарбиясининг шарт-шароитлари:

оилада бўлиш ва яшаш;

оиланинг турмуш тарзи; 

оиланинг анъаналари;

оилавий муносабатлар ва ҳиссий ҳолатлар; 

биргаликда мулоқот ва фаолият; 

болани тушуниш масъулиятини ўз зиммасига олиш;

бола тарбиясига масъуллик; 

ота-онанинг педагогик маданияти;
8) оила тарбияси тамойиллари

инсонийлик тамойили;

маданийлик тамойили;

тарбиянинг бола ҳаёти ва эҳтиёжлари билан боғлиқлиги тамойили;

ижтимоий ва оила тарбиясининг бирлиги ва ўзаро мослиги тамойили; 

бола шахси имкониятлари ва ривожланиш хусусиятларини ҳисобга 
олиш тамойили; 

тарбиявий йўл-йўриқлар ва талабларнинг бирлиги тамойили; 

боланинг оила фаолиятига қўшилиш тамойили.
9) оила тарбияси методлари (услублари)

биргаликда ва ҳамкорликда ишлаш; 

тенг ҳуқуқли ва эркин муносабат; 

рақобатли ва низоли муносабат; 

обрўга асосланган муносабат.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish