Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

 якуний давлат назорати - олий таълим йўналишлари ва мутахассис-
ликлари бўйича уларнинг ўқув режаларига мувофиқ равишда ўқув фанлари 
бўйича давлат аттестацияси, бакалавриат талабаси учун битирув малакавий 
иши ёки магистратура талабаси учун диссертация ҳимоясини ўз ичига олади; 

 давлат-жамоатчилик назорати - олий таълимни бошқариш бўйича 
ваколатли давлат органи, жамоат ташкилотлари ва кадрлар буюртмачилари то-
монидан белгиланган тартибда амалга оширилади; 

 ташқи назорат - белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳузури-
даги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга 
оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг фаолиятини 
баҳолаш тегишли Таълим муассасалари давлат аттестацияси ва аккредитация-
си ҳақидаги низомга мувофиқ тартибга солиниши керак. 


200 
Шундай қилиб, илмий педагогик адабиётларда таълим-тарбия мазмунини 
шакллантиришнинг қуйидаги уч босқичи ажратиб кўрсатилади:
1) умумий назарий босқич
2) ўқув босқичи
3) ўқув материалини ўзлаштириш босқичи (таълим-тарбия мазмуни-
нинг ўқув режаси, ўқув дастури ва дарсликлар каби меъёрий ҳужжатларда ўз 
ифодасини топиши). 
Маърифат (таълим, тарбия) мазмуни Давлат таълим стандарти, ўқув ре-
жалари, ўқув дастурлари мазмунида намоён бўлади ва уни белгиловчи меъ-
ёрий ва бошқа ҳужжатлар сирасига қуйидагилар киради:
1) Давлат таълим стандарти – узлуксиз таълимнинг тегишли босқичи 
битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйилади-
ган малака талабларлари, таълим мазмуни, битирувчилар умумий тайёргарли-
гининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш 
даражаларини белгилайдиган эталон даражаси; асосий маърифий (таълим-тар-
бия) дастурларни амалга оширишга қўйилган мажбурий талаблар мажмуи – 
умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълимда; дав-
лат талаблари – режалаштирилган таълим дастурини амалга оширишни таъ-
минловчи меъёр-талаблар мажмуи - мактабгача, мактабдан ташқари таълим, 
малака ошириш ва қайта тайёрлаш ва олий ўқув юртидан кейинги таълимда;
2) ўқув режаси – узликсиз маърифий тизим муассасаларида ўқув фао-
лияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг 
изчиллиги, синфлар (курслар) бўйича тақсимоти ва ўқув юкламасининг 
минимал ҳажми белгиланган ҳужжат бўлиб, таянчнамунавий ва ишчи (мак-
таб) ўқув режаси фарқланади. Ўқув режаси – меъёрий ҳужжат ҳисобланиб 
қуйидагиларни белгилайди: 

ўқув йили, чорак (семестр)лар ва таътилларнинг давомийлиги

ушбу таълим муассасасида ўрганиладиган ўқув фанлари тартиби; 

ўқиш йиллари бўйича фанларни тақсимлаш; 

ҳар бир фан бўйича яхлит таълим даври ва ҳар бир синф (курс)да фан-
ларни ўрганишга ажратилган соатлар ҳажми; 

ҳар бир фанни ўрганишга ажратилган ҳафталик соатлар ҳажми; 

практикумлар, ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётлар ҳамда шу каби-
лар давомийлиги;
3) ўқув фани дастури – таълим-тарбия мазмуни, унинг ўқувчи-талабалар 
томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўр-
сатилган норматив ҳужжат бўлиб, унда муайян ўқув фани бўйича билимлар, 
кўникма, малака ва компетенцияларнинг мазмуни, уларни ўрганишга ажра-
тилган вақт тақсимоти, мавзуларнинг кетма-кетлиги ва уларнинг ўрганилиш 


201 
даражаси ёритилади. Намунавий, ишчи ва муаллифлик ўқув-тарбия дастурлари 
бўлиши мумкин. Ўқув-тарбия дастурларидаги таълим-тарбия мазмуни ўқув 
адаиётларида лойиҳалаштирилади; 
4) олий таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари анъанавий (бос-
ма) ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма, услубий 
кўрсатма, услубий тавсиянома, маълумотлар тўплами (банки), маърузалар 
курси, маърузалар тўплами, машқлар (масалалар) тўплами, луғат, дайджест) 
ва электрон ўқув адабиётлари (замонавий ахборот технологиялари асосида 
маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерак-
тив усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятларига эга бўлган электрон 
мажмуа) тоифаларига бўлинади: 


Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish