Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


шакллантириш ва тарбиялаш



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифамиз”, “нафақат ёшлар, 
балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун 
аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, 
жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади”, 
дея 
нафақат мамлака-
тимиз, балки жаҳон ҳамжамияти вакиллари диққатини бу масалага ўзига қарат-
ган эди. Зеро, маърифат – кишиларнинг онг-билимини, маданиятини ошириш-
2
Авлоний, Абдулла. Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. – Тошкент, Ўқитувчи, 1992.


254 
га қаратилган таълим ва тарбия бирлигидир. Демак, тарбия таълим каби маъ-
рифатнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. 
Тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар 
ўртасида ташкил этиладиган ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик 
жараёнидир. Тарбия жараёнида тарбияланувчининг онги шакллана боради, ҳис-
туйғулари ривожланади, ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий муноса-
батларни шакллантиришга хизмат қиладиган хулқий одатлар ҳосил бўлади.
Тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жи-
ҳатдан тўғри уюштириш ғоят муҳимдир. Фаолият жараёнида ўқувчи ташқари-
дан келаётган тарбиявий таъсирларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. Бу 
муносабат шахснинг ички эҳтиёжи ва хоҳишларини ифодалайди. Психолог ва 
педагогларнинг тадқиқотлари шахсга ташқи омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ 
ижобий) таъсири ўқувчининг уларга нисбатан муносабатига боғлиқлигини кўр-
сатади. Шу сабабли фақат ўқувчи фаолиятини уюштириш эмас, балки тарбияла-
нувчининг бу фаолиятга нисбатан турли кечинмаларни қандай англаши, баҳо-
лаши, ҳис қилиши, улардан ўзи учун нималар олаётганлигини билиши зарур. 
Зеро, тарбия жараёни ижтимоий муносабатларнинг мураккаблашиб бориши би-
лан кечади.
Тарбия жараёнида нафақат ўқувчининг онгини, балки ҳис-туйғуларини 
ҳам ўстириш, шунингдек жамият томонидан шахсга қўйиладиган ахлоқий та-
лабларга мос келадиган хулқий малака ва одатларни ҳам ҳосил қилиш керак 
бўлади. Бунга эришиш учун ўқувчининг онги, ҳиссиёти ва иродасига таъсир 
этиб борилади. Агар уларнинг бирортаси эътибордан четда қолса, мақсадга эри-
шиш қийинлашади.
Тарбия жараёнига педагог (тарбиячи, ўқитувчи) раҳбарлик қилади. У 
ўқувчилар фаолиятини белгилайди, уларнинг ижтимоий жараёнда иштирок 
этишлари учун шарт-шароит яратади. Ижтимоий жараёнда фаол иштирок этиш 
орқали ўқувчиларнинг мустақиллиги, ижодий ташаббускорлиги ортиб боради. 
Фаолият ўқувчилар жамоаси манфаати ва истаги асосида уюштирилса, бу жа-
раёнда ўқувчининг ўз тенгдошлари ва ўзини ўзи англаш жараёни юзага келади. 
Ўқувчи ўз хулқи, хатти-ҳаракати учун жамоа олдида жавобгарликни сезишга 
эришгач, ижрочи эмас, балки умумий ишнинг фаол қатнашчиси бўлиб қолади.
Тарбияни самарали йўлга қўйиш учун унинг ҳаракатлантирувчи кучи ва 
тарбия жараёни манбаини яхши билиш, ҳисобга олиш муҳимдир. Бу - тарбия 
жараёнидаги ички ва ташқи зиддиятлар, қарама-қаршиликлардир. Тарбияда 
ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражасини ҳам инобатга олиш керак бўлади. 
Бу жиҳат унутилса, муайян қарама-қаршиликлар вужудга келади. Фаолият жа-
раёнида ҳосил бўладиган малака ва одатлар ахлоқ меъёрларига риоя қилишни 
енгиллаштиради. Демак, тарбиячи ўқувчи шахсининг тез камол топиш даври – 


255 
ўқувчилик йилларида унинг онгига турли фаолият (ўқиш, меҳнат, ижтимоий 
ишлар, ўйин, спорт, бадиий ҳаваскорлик) орқали махсус таъсир этиши муҳим 
амалий аҳамият касб этади. Акс ҳолда, шахс хулқ-атвор меъёрлари, ахлоқий та-
лабларни етарлича тушунмай қолиши натижасида ижтимоий муносабатларда 
беқарор ва тасодифий таъсирларга берилувчан бўлиб қолиши мумкин.
Тарбия яхлит жараён сифатида амалга ошиб, унинг таркибий қисмлари 
айни бир вақтда, фаолиятнинг бирор тури асосида намоён бўлади.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish