Концепция Р.Х. Сулейманова
Р.Х. Сулейманов В.А. Рановнинг концепциясини танқид қилиб чиқади, негаки «биринчидан, (В.А. Ранов) кўплаб хусусиятларнинг биргаликда келишини ҳисобга олмайди, ва иккинчидан, Ўрта Осиё мустьеси ёдгорликлари ичидаги ички тафовутларни аниқ тушинтириб бермайди» [Ташкенбаев, Сулейманов, 1980, с. 74]. Шунга қарамасдан, В.А. Ранов ва Р.Х. Сулаймоновларнинг тузилмалари ўртасида ўхшашлик кўзга ташланади. Ҳар иккала тадқиқотчи ҳам ўз классификацияларининг асосига учта мезонни –леваллуа индекслари, пластиналик ва тишсимон қуроллар, ҳар иккалалари ҳам Ф.Борднинг техник-типологик услуби таҳлилларидан фойдаланишган. Бироқ Р. Х. Сулейманов уни математик услублар, айнан, Робинсон ва Пирсон статистик усуллари билан тўлдиради. Биринчи мезонни тадқиқотчи комплексларни нисбий-хронологик тақсимлаш учун, иккинчи мезонни эса – ушбу комплексларнинг ягона маданиятга хослигини аниқлашда қўллайди. Шунингдек, Р. Х. Сулейманов маданиятларни илк ўрта палеолитдан бошлаб (Аман-Кутан) сўнгги палеолитгача ривожланиш динамикасида кўради (Оби-Рахматнинг юқори қатламларигача). В. А. Ранов эса фақат ўрта-юқори палеолит ўртасидаги тараққий қилиш кетма кетлигинигина кўради ва ушбу тараққиётни майдалаб кўрсатиб бермайди.
Р.Х. Сулеймановнинг ҳисоблашича, Ўрта Осиёнинг «мустье даври маконлари индустрияларининг характерига кўра 2 та катта гуруҳга бўлиниши мумкин ва улар бир биридан техник анъаналари, чақмоқлаш усуллари ва қуроллар таркибига кўра фарқ қилади» [Сулейманов, 1972, с. 119]. Унинг томонидан иккита маданий анъана ажратилган. Биринчисига тишсимон – унга Кульбулак, Бозсу ва иккинчисига ўзига хос (оби-рахмат) маданияти – Оби-Рахмат, Тешик-Таш, Ходжакент, Жанубий Фарғонанинг ўрта палеоитга оид топилмажойлари материаллари киритилган (прил. 4, рис. 8) [Сулейманов, 1972, с. 118-120].
Оби-рахмат маданиятини Р.Х. Сулейманов ривожланиш динамикасида кўради. Ушбу маданиятнинг энг қадимги ёдгорлиги Ўзбекистон ҳудудида Тешик-Таш ҳисобланади, кейинчалик Ходжакент материаллари ва бу маданийанъана тараққиётининг охирги босқичи Обирахмат ҳисобланади.
Кейинчалик 1980 йилда Н.Х. Ташкенбаев ва Р.Х. Сулеймановнинг «Культура древнекаменного века долины Зарафшана» китоби нашрдан чиқади ва унда муаллифлар Зарафшон воҳаси палеолит даври ёдгорликларини техник-типологик таҳлилдан ўтказадилар. Таҳллилар асосида Зарафшон воҳасининг ўрта палеолит даврига оид барча ёдгорликлари: Кутурбулак, Зирабулак, Аман-Кутан, Гурдара, Такаликсай алоҳида тараққиёт йўлига бирлаштирилган. Техник-типологик таҳлиллар асосида тадқиқотчилар Кутурбулак ва Зирабулак маконларини Тешик-Таш билан бир даврда ҳукм сурган, Аман-Кутан, Такаликсай, Гурдара ёдгорликлари эса ушбу маданий анъананинг даврий жиҳатдан илк кўринишларидир деган хулосага келишади6 [Ташкенбаев, Сулейманов, 1980, с. 69-76].
Сулеймановнинг фикрича, обирахмат маданиятининг индустриялари леваллуа аралаш гардишсимон нуклеусларни мустьега хос чақмоқлаш техникаси ҳамда протопризматик ёки пластиналар чақмоқлаш техникаси билан характерланади. Бу маданиятнинг қуроллари эса пайконлар (пайконларнинг катта фоизи маданиятнинг илк бочқичлари учун характерлидир), қирғиччалар, кесгичлар, ранда типидаги қуроллар, учлари тагйўнишли қуроллар, айрим чопперсимон рандаловчи ва қирғувчи қуроллар шаклларининг мавжудлиги билан характерланади. Иккиламчи ишлов беришнинг асосий услуби сифатида: атайин фрагментлаштирише ҳамда енгил ўткирлаштирувчи тик ретушдан фойдаланилган [Сулейманов, 1972, с. 118-125; Ташкенбаев, Сулейманов, 1980, с. 69-75].
Р.Х. Сулеймановнинг таъкидлашича, Семиганч, Огзи-Кичик, Шугноу (Таджикистан) ёдгорликлари оби-рахмат маданияти доирасига киритилиши мумкин. Анча кенг ҳудудий контекстда Олд Осиё, Яқин Шарқ, Кавказ ва Европа билан параллеллар бўлиши мумкинлигини таъкидлаган [Ташкенбаев, Сулейманов, 1980, с. 72-73].
Ўзбекистондаги юқори палеолит даврига оид ёдгорликлар материалларининг техник типологик таҳлилига кўра (Самарканд макони, Сиабча, Хўжамазгил) Р.Х. Сулейманов ушбу учта комплексларни ўхшаш ва синхрон эканликларини аргументлар асосида исботлаб берган. Бундан ташқари, у тош қуролларининг ва чақмоқлаш техникасининг принциплари ўхшашлигига асосланиб, Зарафшон воҳаси ўрта палеолити билан сўнгги палеолити орасида генетик боғлиқлик мавжудлигини кузатган. Р.Х. сулаймоновнинг фикрича, Самарқанд макони материаллари анча ривожланган кўринишга эга [Ташкенбаев, Сулейманов, 1980, с. 91]. Сўнгра муаллиф ушбу фикрни ривожлантирмасдан, Зарафшон воҳаси юқори палеолит даври ёдгорликларини обирахмат маданияти доирасига киритмйди, гарчи бундай хулоса қилиш ўз ўзидан келиб чисада.
Р.Х. Сулеймановнинг тузилмаси 1970-1980-йй.ларнинг тарихшунослари томонидан танқидга учрамади ва обирахмат маданиятининг генезиси масаласидаги концепцияси етакчи деб қабул қилинди.
Шунга ўхшаш ғоялар билан Т. М. Омонжулов ҳам чиқишлар қилди, у Р. Х. Сулеймановнинг изидан бориб ҳудуднинг мустье даври маданиятини иккита маҳаллий гуруҳга ажратди: биринчиси – обирахмат (Оби-Рахмат, Пальтау, Ходжакент-1,2), иккинчиси эса – кульбулак (Кульбулак, Кухисим, Бозсу 1-4, комплекс Бургулюксай) гуруҳларидир[Омонжулов, 1984].
Do'stlaringiz bilan baham: |