Тошкентим онам
Мен Тошкент фарзандиман. Одатда, ҳеч қайси бола ўз
онасига “ Мен Сизнинг ўғлингизман”, деган сўзни тантана
билан, ҳайқириб гапирмайди. Оддийгина қилиб, эҳтиром
билан айтади: мен Сизнинг ўғлингизман! Ҳозир мен ҳам
худди шунақа ҳолатдаман. Ниҳоятда оддий қилиб, аммо
юрагим фахрланиш туйғусига тўлиб, осойишта қувонч би
лан айтаманки, мен Тошкент фарзандиман.
Эсимда, метро қурилаётган пайтлар эди. Бўлажак “ Пахта-
кор” станциясининг улкан ҳовузидек котлованига узундан-
узоқ чўзилган зинапоялардан тушдим. Ғорга ўхшаш мет
ро йўлига кирдим. “ Fop” ичида қон томирларидек электр
симлари, тоза ҳаво олиб борадиган қувурлар... Унда-бун-
да кўриниб турган чироқлар, хиёл оғир, захкаш ҳаво. Хира
йилтираб турган излар... Тупроқ тўлдирилган вагонетка-
лар... Ёнимдан гулдураб ўтиб кетган вагонеткадан тўкилган
тупроқни беихтиёр қўлимга олдим. Бир сиқим тупроқ...
Ажаб, тупроқ ундек майин, қизғиш тусли, илиқ эди. Худди
ҳозиргина томирдан оқиб чиққан қондек... Ўшанда нима
учун бундай ахролга тушганимни билмайман. Ростини айт-
сам, бунақа ҳолатни бошига тушган одамгина х ж қилиши
мумкин. Бир сиқим тупроқни кўксимга босганча, бўлажак
метронинг бетон деворига суяниб, узоқ туриб қолдим. Бир-
бирига зид, узуқ-юлуқ хаёллар вужудимни ларзага солди.
Бир вақтлар, бундан тўрт юз эллик йил илгари Зайниддин
Восифий таърифлаган тупроқ шуми? Восифий “ Тупроғин
гардлари етса фалакка, бўлгудек тўтиё чашми малак-
ка! Шунинг-чун, ел уни элтиб осмона, атру упа қилур хуру
ғилмона!” деганда шу тупроқни назарда тутган эмасмиди?
Эҳтимол, ўн бешинчи аср Тошкент тупроғи Восифийга шун-
дай кўрингандир. Бироқ милоддан беш минг йил аввал - бу-
гунги кундан етти минг йил нарида ҳам шу тупроқ бор эди-
ку! Ўша замонларда, фан тили билан айтсак, бўр даврида ҳам
инсонлар яшаган эди бу ерда! Афсуски, тупроқнинг тили йўқ.
Агар бўлса, у жуда кўп нарсаларни айтиб берган бўлур эди.
Ўткир Ҳошимов. 'Ярим асрдафтари'
Қадимий китобларда ғалати гаплар ёзилган. Тупроққа
қўйилганидан кейин ҳамманинг хоки бир-бири билан
қўшилиб кетармиш. Ундай бўлса, мана шу бир сиқим тупроқ
кимники? Кимларнинг хоки бу? Милоддан илгари 329-
йили македониялик Искандарни Сирдарё бўйларида тиғи
парронга учратган, ўз юртини ўзгалар босқинидан ҳимоя
қилган шакникими ёки айни ўзгалар ерини босиб олишдан
маст бўлиб ер тишлаган босқинчиникими? Ўз юртига сиғмай
ўзгалар юртини вайронага айлантирган саҳройи Чингиз
лашкарининг хокими ёки бундан роса минг йил илгари бу-
тун дунёга донғи кетган “ Камони Ш оший” деб аталмиш, энг
узоққа отиладиган, мўлжалга энг бехато тегадиган камон
ўқини ясаб душманга отган хунармандникими?
Эх^имол бутупроқбир вақтларТошкентхони бўлмиш Юнус-
хоннинг қизи, Бобурга кўкрак сути берган, унинг бешигини теб-
ратган онаизори Кутлуғ Нигорхоним оёғига тўтиё бўлгандир.
Балки бу Тошкентда киндик қони тўкилган, ўн тўртинчи аср-
да шоирлар iuoxji унвонига сазовор бўлган Бадриддин Чочий,
улуғ бобомиз хдзрат Алишер Навоийнинг эътирофига сазо
вор бўлган шоир Улойи Шоший, замонасининг улкан олими
Хисомиддин Шоший, машхур табиб Ҳаким Шавкатий, баста-
кор Шоҳусайн Тошкандий сингари табаррук зотларнинг изи-
га қоришган тупрокдир. Эхтимол қадимий Шоштепа аҳли,
Мингўрик ҳунармандлари “ Кампирдевор” деб аталмиш юзлаб
чақиримга чўзилган ҳимоя деворини қурганларида мана шу
тупрокдан зувала қоришгандир?! Эҳтимол бундан салкам икки
юз йил илгари узоқ шарқдан келаётган ёв қутқусидан қутулиш
учун Петербургга элчи бўлиб борган Муллажон охун Махсум
билан Ашурали Баҳодир узоқ сафарга кетаётганида мана шу
тупроқдан бир ҳовуч олиб тавоф қилишгандир?!
Билмадим... Тупроқнинг тили йўқ... Аммо инсоннинг
хотираси бор. Модомики инсон хотираси бор экан, тупроқ
ҳам тилга киради. Тупроқнинг тили бор экан, инсон хоти-
расининг имони бут эканки, биз кўп хдқиқатларни билиб
олдик. Шуни билдикки, “Авесто”да ёзилганидек “ Чаечесто”
деймизми, Птоломейдан таржима қилиб “ Тош қалъа” дей-
мизми, “ Шош” ёки “ Чоч” деймизми, “ Мингўрик” ёки “ Бин-
кат” деймизми, Тошкент роса икки минг йилдан бери бор.
Икки минг йилдирки, у - шаҳар! Худди мана шу ҳақиқатни
Download
Do'stlaringiz bilan baham: