1. Этанол ишлаб чиқаришда каталитик гидратлаш жараёнини
автоматлаштириш схемасини ишлаб чиқиш
Ушбу бўлимда этанол ишлаб чиқариш жараёнинг автоматлаштирилган схемаси ҳамда бошқариш тизимининг структурасини, шунингдек бошқариш алгоритмини ишлаб чиқамиз.
Этанол ишлаб чиқаришни автоматлаштиришни функционал схемасининг объекти қурилмада кечадиган технологик жараён бўлиб ҳисобланади. Бундай функционал схема автоматик назоратнинг алоҳида узелларининг функционал блокли структурасини, уни бошқаришни ва ростлашни ҳамда объектни назорат ўлчов асбоблари билан жиҳозлашни белгилаш бўйича асосий техник ҳужжат бўлиб ҳисобланади [21].
Этанол ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш учун технологик жараённи автоматлаштиришнинг функционал схемасини ишлаб чиқишда қуйидаги масалаларни ечамиз (5-расм):
1) Технологик жараён ва қурилманинг ҳолати хусусида бирламчи ахборотни олиш. Бунинг учун биз объектга, яъни этанол ишлаб чиқариш қурилмасига олдиндан танлаган АТТ2200 русумли температурали интеллектуал датчикини ҳамда АРТ3200 русумли босим интеллектуал датчикини назорат ўлчов асбоблари сифатида ўрнатамиз. Ушбу датчиклардан келадиган асосий параметрларнинг қийматлари контроллернинг объект билан алоқа блокига узатилади.
2) Технологик жараённи бошқариш учун унга бевосита таъсир этишни таъминлаш. Бунинг учун бевосита бошқариш дастурини тузиб, уни контроллер хотирасига ёзиб қўямиз. Бошқариш дастурини технологик қурилмани ишлаш шароитини таҳлили асосида, шунингдек объектни бошқари мезонлари ва қонуниятлари, шунингдек бошқариш аниқлигига қўйилган талаблар асосида ишлаб чиқамиз. Бундан бошқариш дастурини ишлаб чиқиш технологиясини кейинги бўлимларда кўриб чиқамиз.
3) Ушбу босқичда жараённинг технологик параметрларини ростлаш масаласини ечамиз. Бунинг учун контроллер томонидан бошқариш дастури асосида таҳлил этилган ва асосий технологик параметрларнинг реал қийматлари унинг оптимал қийматлари билан таққослангандан сўнг, қабул қилинган тегишли қарор-бошқариш объектининг ижрочи механизмига узатилади. Айнат ижрочи механизм томонидан жараённи ростлаш ва уни барқарор ҳолатга олиб келиш ишлари амалга оширилади.
4) Технологик жараённи назорат қилиш ва регистрациялаш ва технологик қурилма ҳолатини таҳлил қилиш. Технологик жараённи назорат қилиб боришни SCADA тизими орқали амалга оширишимиз мумкин. Ушбу тизим локал тармоқни ташкил этиш ҳамда технологик жараёнинг кечиши хусусидаги ахборотларни компьютер экранига чиқариб бериш ҳамда деспетчер томонидан тегишли буйруқларни бериш орқали амалга оширилади.
Технологик жиҳозларни ва коммуникацияларни тасвирлаш. Технологик жиҳозлар вва коммуникацияларнинг автоматлаштиришг схемасини тасвирлашда, одатда содда ва ёрдамчи қувурларни ёки алоҳида технологик аппаратларни кўрсатмасдан ишлаб чиқиш мақсадга мувоффиқдир. Лекин, бундай тасвирланган технологик схема унинг ишлаш принципини ва автоматлаштиришнинг алоқадорлик воситаларини аниқ ифодалаши керак.
Одатда, технологик қувурларда созлаш органларининг фақат назоратда ҳамда жараённи бошқаришда бевосита қатнашадиган қисми кўрсатилади.
Ёрдамчи технологик аппаратлар ва қувурларни қачонки улар автоматлаштириш воситалари билан механик тарзда боғланган ёки алоқадорлиги бўлган қисмларида кўрсатадилар. Алоҳида ҳолларда технологик қурилманинг айрим элементларини автоматлаштириш схемасида тўртбурчак сиқатида тасвирлайдилар ва унда элементнинг номи кўрсатилади(баъзан кўрсатилмойди).
Датчиклар, танланган ва бошқа вазифалар учун белгиланган қурилмалар олдида унга тегишли бўлган технологик қурилманинг номини кўрсатиш керак.
Приборларнинг ва автоматлаштириш воситаларининг позицион белгиланиши. Схемада белгиланган автоматлаштиришнинг барча приборларига ва воситаларига позицион белгилар берилади ва улар лойиҳанинг барча материалларида сақланади.
Лойиҳалаш босқичида позицион белгилар араб рақамлари билан приборнинг номерациясига ва қайтномасига мос равишда қўйилади. Электроапаратураларни автоматлаштиришда схемалардаги белгилашлар ишчи документация босқичида принципиал электрик схемаларда қабул қилинган белгилашларга мос келиши керак.
Схемада росланувчи параметрлар сарф, сатҳ, температура ва босим бўлиб ҳисобланади.
2а позицияда камерали диафрагма ўрнатилган Сарфни ўлчаш учун 2б позицияда аналогли сарф ўзгартиргич ўрнатилган. Сарфни ўлчаш учун қувурга диафрагма камерали деб номланувчи тўсиқ ўрнатилади. Бу тўсиқнинг вазифаси босимлар фарқини юзага келтириш бўлиб ҳисобланади. Диафрагманинг иккита мусбат ва манфий камераларидан импульс трубкали труба орқали босим ўзгартгич ҳисобланмиш интеллектуал датчик ишлатилади. Бу ўзгартгич пневматик сигнални электрик сигналга айлантиради. Унинг чиқиш сигналлари 4-20Ма-га тенг. Бу аналог сигнал контроллер ёрдамида қайта ишланиб ростлаш жараёнига дискрет сигнал шаклида юборилади, ва ижрочи механизмга берилади. Сарф контроллерга юборилгандан сўнг, назорат қилинади.
Сатҳни назорат қилиш ва ростлаш учун сиғимлардан сатҳнинг энг юқори ва энг пастки қисмига интеллектуал датчиклар ўрнатилган. Уларнинг ишчи босимлари 4-10 МПа блиб ҳисобланади. Хатолиги 0,5 ни ташкил этади. Чиқиш сигнали эса4-20 Ма –га тенг ва у LE – 9 позицияда ўрнатилган.
Сатҳ 9с позицияда ростланади ва ДМК юборилиб қайта ишланади. ўрнатилган. 9с позицияда РИ ростланиш амалга оширилади ва ростлагичдан ДМК га чиқадиган сигнал ижрочи механизмга юборилади.
Температура шитга ўрнатилган термо ўзгартгич 3Б позитцияда ўрнатилган бўлиб, унифирланган 4-20 Ма . Шчитга ўрнатилган термоўзгартгич 3б позицияда жойлашган бўлиб, ўзидан унифицирганган 4-20 Ма ўзгармас ток чиқаради. ДМК шчитга 3с позицияга ўрнатилган 3д позицияда ростлагич ростланадиган катталикни ичрочи механизмнинг ростлаш органига беради.
Босим. 6а позицияда интеллектуал босим датчики ўрнатилган бўлиб, бу позицияда босим ростланади ва 6б позицияда ўзгартгич орқали пневматик босим сигнали электрик сигналга айланади ва унифицирланган 4-20 Ма ток чиқаради. 6в позицияда ДМК га узатилиб қайта ипшланиб, ПИ қонун бўйича ростлагичга 6с позицияда ростланади ва ижрочи механимга узатилади.
ICP DAS компанияси томонидан ишлабчиқилган дастурловчи мантиқий контроллерларга I-7000, I-8000, uPAC, WinCon, WinPAC, XPAC, iPAC сериялар киради (7-расм).
7-расм. WinCon, uPAC, XPAC контроллерларининг кўринишлари
WinCon-8000 нафақат R S-232 ва RS-485 интерфейсларга, балки USB ва Ethernet интерфейслари ҳамда VGA ва PS/2 интерфейсларига ҳам эга бўлиб, улар клавиатура, монитор ва сичқонни улаш учун қўлланилади.
АРТ3200 русумли босим интеллектуал датчикининг хусусиятларига қуйидагиларни келтириш мумкин:
• датчикнинг эгилувчанлик кириш йўли: суюкликни напори ва сатҳини ўлчаш имконияти;
• турли кириш йўллари: 4-20 мА, рақамли сигналлар билан ишлаш;
• босимни ўлчашнинг катта диапазонини қамраб олиши;
• ўлчашнинг юқари аниқлиги: ± 0.04% / 0,075% шкалалар;
• кўрсатишнинг юқори стабиллиги;
• температура бўйича автоматик корректировка қилиш имконияти;
• турли параметрларни ўрнатиш имконияти: нол ,шкала ва ҳ.к.;
• ўз-ўзини диагностика қилиш функциясининг мавжудлиги;
• HART протокол бўйича рақамли алоқани ташкил этиш;
• портлашдан ҳимоялаш қобиғи ва учқундан хавфсиз занжирнинг мавжудлиги;
• суюқ кристалли дисплей билан жиҳозланганлиги (5 белгили);
• шкалани созлашнинг кенг диапазонининг мавжудлиги (100 : 1);
• авария ҳолатини хабардор этиш қобилияти ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |