Этанолнинг физик хусусиятлари 1-жадвалда келтирилган.
Қўшилувчанлик
|
Бензол, сув глицерин, диэтиловли эфир, ацетон, метанол, уксусли кислота, хлорофор билан аралашади.
|
Преломлаш
кўрсатгичи
|
1,3611 (Преломлаш кўрсатгичи температура коэффициенти 4,0·10−4, агар температура 10—30 °C интервалда бўлганда ўринли)
|
Стандарт энтальпия ҳосил бўлиши ΔH
|
−234,8 кДж/моль (г) ( 298 К-да)
|
Стандарт энтропия ҳосил бўлиши S
|
281,38 Дж/моль·K (г) ( 298 К-да)
|
Стандарт моль иссиқлик ҳажми Cp
|
1,197 Дж/моль·K (г) ( 298 К-да)
|
Эритувчилик энтальпияси ΔHпл
|
4,81 кДж/моль
|
Қайнаш энтальпияси ΔHкип
|
839,3 кДж/моль
|
Этанолнинг 95,57 % аралашмаси + 4,43 % сув билан азеотропли ҳисобланади, яъни ҳайдаш пайтида ажралади.
Этанол типик бир атомли алифатли спирт бўлиб ҳисобланади. Металлар билан этилатларни ҳосил қилади, масалан, С2Н5ОNa, органик ва ноорганик кислоталар билан эса мураккаб эфирларни ҳосил қилади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, этанол асосий органик синтезнинг энг асосий ва йирик масштабли маҳсулоти бўлиб ҳисобланади Масалан, 2005 йилда дунё бўйича этанол ишлаб чиқариш йилига 20 млн. тоннани ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсатгич қарийб икки бараварга ошди.
Концентрацияси 98% бўлган этилен компрессорда сиқилиб, сув буғи ва циркуляция гази билан қўшилиб ҳосил бўлган аралашма реакцион газлар аралашмасининг иссиқлиги билан 200 С гача тахминий қиздириш учун иссиқ алмаштиргичга боради. Сўнгра буғ – газ аралашмаси қувурсимон печда 280 С гача қиздирилади ва гидраторга боради. Гидратор баландлиги 10 м, диаметри 1.5 м бўлган ичи бўш пўлат колонна, коррозияланишнинг олдини олиш учун, унинг ичи қизил мис билан қопланган. Унинг ичи 8.5 м баландликка қаттиқ катализатор билан тўлғазилган газнинг контакланиш вақти 18-20 сония.
Гидратор иш режими бўйича идеал сиқиб чиқариш адиабатик реакторларга яқин ўҳшайди.
Реакция натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар аралашмаси изма – из иссиқ алмаштиргичда совийди, ҳосил бўлган конденцат (спиртнинг сувли суюқ эритмаси) йиғгичда ажралгач совутгичда тўлиқ совийди ва реакцияга киришмай қолган газлар этанол буғ билан скрубберда сув билан тўлиқ ювилив ажралади. Ювилган ва нейтралланган газлар сиқилиб тоза этилен ва сув буғи билан ажралиб яна гидраторга юборилади.
Айланма газнинг бир қисми унинг таркибида инерт аралашмалар миқдори 15% дан ортиқ кетмаслиги учун схемадан ҳавога чиқарилиб юборилади. “Хом ” этанол эса тозалашга ва ректификациялашга юборилади.
Катализатор 500 С да унумли ишлайди, шундан кейин унинг активлиги камаяди, чунки циркуляция газлари фосфор кислотани ўзи билан учириб олиб кетади, шунинг учун унга маълум вақт ўтгач, фосфор кислота шимдириб турилади.
Этанол ишлаб чиқариш тизимида тўғри гидратлаш жараёнини таҳлил этамиз. Тўғри гидратлаш усули бирлик қуввати катта бўлган қурилмаларни яратиш имкониятини беради. Бу усулнинг камчилиги шундаки, бунда катализаторни тез – тез алмаштириб туриш керак бўлади ҳамда юқори концентратцияли этилен қўлланилишидадир [11].
Этанол (этил спирти ёки вино спирти) суюқ 78,39 С да қайнайди, унинг сув билан азиатроп аралашмаси (95,6% ли) кенг кўламда ишлатилади. Уни озиқ – овқат саноатида, тиббиёт, атир- упа саноатида, транспортда (антифриз) айниқса, эритувчи сифатида ҳамда органик синтезнинг ярим хом маҳсулоти сифатида кенг ишлатилади. Яна ундан бутадеин ишлаб чиқаришда, мураккаб ва оддий эфирлар, хлорал, сирка кислота олишда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |