Ёки келажакдан мўъжиза кутиб яшайдилар: Агар мен бойиб кетсам... Мен мактабни тугансам.. Ёки келажакдан қўрқадилар.ишимни йўқотиб қўйсамчи. Хатога йўл қўйиб қўйсамчи.
Э.Бернинг ғоясича инсон бугунини мулоҳазалаб, келажагини эса режалаштиради. Ҳаттоки инсон болалигидаёқ ўзининг келажаги ҳақида онгсиз тарзда ўйлайди ва ўзининг ҳаётий сценарийсини айлантиради.
Сценарий-асосида ота-онанинг таъсир бўлган, илк болаликдаёқ шаклланадиган ҳаёт режасини секин-аста кенгайтириб борилиши. Бу психологик импульс инсонннинг эркин танлаш ва қаршилигига қарамай олдинган ўз тақдири билан учрашишга, ундайди. Сценарий нима ва у қаерда олинади. Илк болалик давридаёқ ота-онадан бола кўрсатма, йўриқлар, чеклов ва рухсатларни ўрганади. Улар йиғили, унинг ҳаёт сценарийсига айланади.
Кечинмалар-қарор қабул қилиш-психологик позиция-хулқ-атворни мустаҳкомловчи, сценарий.
Э.Берннинг транзакт концепциясига мувофиқ сценарий илгари сурилади:
Ота-она кўрсатмаси
Мос келувчи шахс ривожланиши
Болалик даврида қарор қабул қилиш
Муваффақият ёки муваффақиятга хос бўлмаган мавжуд бирор бир усулни қўшиш.
Тўрта асосий сценарий
“Мен яхши, Улар яхши, ҳаёт яхши”; Ғолиблар сценарийси.
“Мен ёмон, Улар ёмон, ҳаёт ёмон”омадсиз Ғолибнинг сценарийси.
“Мен яхши, аммо Улар ёмон, ҳаёт ёмон”-Дарғазаб, пессимистнинг сценарийси.
“Мен ёмон, Улар яхши” номукаммалик Комплекси сценарийси.
Мағлубиятга учровчилар ҳеч қачон бугун билан камдан кам яшамайдилар, уларнинг кўпроқ ўтмиш билан яшадилар: Агар кимгадир уйланганимда. Агар бой бўлиб туғилганимда., Бошқа ишга эга бўлганимда.
Ёки келажакдан мўъжиза кутиб яшайдилар: Агар мен бойиб кетсам... Мен мактабни тугансам.. Ёки келажакдан қўрқадилар.ишимни йўқотиб қўйсамчи. Хатога йўл қўйиб қўйсамчи.
Когнитив лотинча сўздан олинган бўлиб, ўзбек тилида билиш деган маънони англатади. Психологлар ушбу ёндашувни тасдиқлашларига асосий ички омиллар ёки ташқи оламдаги ҳодисаларга кўр-кўрона ва механик жавоб берадиган машина эмаслигини тасдиқлаганлиги сабабли ушлаб турибдилар. Когнитив ёндашув интеллектуал ёки ақлий жараёнларнинг хулқ-атворга таъсирига эътибор қаратди. Ушбу йўналиш вакилларидан бири ДЖ.Келли ҳар қандай инсон ўзининг ўтмиш асосида хулоса қилувчи ва келжаги ҳақида олдинда режа тузувчи, ўзининг кечинмалар оламини олдиндан кўрувчи ва назорат қилувчи, талқин этувчи, тушунишга интилувчи ўзига хос тадқиқотчидир деб ҳисоблади. Объектив реаллик мавжуд экан инсонлар уни ҳар хил идрок этадилар, ҳар хил воқеаларни ҳар томондан кўриб чиқадилар. Амалий ҳодисларнинг ташқи оламларини ёки ички кечинмларининг талқинида катта кўламдаги имкониятларни тақдим этади.
Инсонлар атроф олам ҳақидаги тасаввурларни фаол шакллантиришга қобилиятлилар, аммо пассив пайқашлари бекор эмас. Келли, улар ўз оламларини аниқ тизим ёки модел ёрдамида идрок этишларини конcтруктлар деб атади.
Do'stlaringiz bilan baham: |