Ет-498 гуруҳ битирувчиси Жумабоев С.Ҳ. нинг Оралиқ тортувчи нимстанцияни электр таъминотини лойихалаштириш



Download 3,16 Mb.
bet6/21
Sana03.06.2022
Hajmi3,16 Mb.
#632013
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
53fc8acedde13

РЭС


ЭПС

8-расм. Кучли трансформаторини уланиш схемаси.
Расмда: РЭС-район электр тармоғи, ЭПС –электр ҳаракат таркиблари.
ТПС трансформаторининг 6,6 кВ., 11 кВ. ва 38,5 кВ. кучланишли қўшимча иккиламчи чўлғамларидан район электр тармоқлари (РЭС) фойдаланади. Агар район электр тармоғи бўлмаса, ТПСга икки чўлғамли ТДТНЖ трансформатори ўрнатилади.
Давлат андозалари бўйича тортувчи нимстанцияларда ўрнатиладиган кучли трансформаторлар номинал қувватлар қатори: 16, 32 ва 40 МВ*А бўлада. Баъзи ТПСларда кам қувватли ТДТГГЭ ва ТДСТП турли трансфор-маторлар ҳали ҳам фойдаланишда бор.
Ўзгарувчан токли ТПС электр таъминоти тармоғидаги кучланиш тебранишларини компенсациялаш учун юклама остида кучланишни ростлаш қурилма (РПН, регулировка под напряжением) ўрнатилади. Ростлаш жараёни трансформаторнинг (ВН) юқори кучланиш чўлғами занжирни узмай бир вақтнинг ўзида уччала бирламчи чўлғамнинг ўрамалар сонини ўзгаритиш ҳисобига бажарилади. Бирламчи кучланиши 110 кВ. бўлган трансформаторда 9х1,78% оралиғида ва 220 кВ. трансформаторда 12х1,00% оралиғида ростлаш таъминланади.
Трансформаторнинг ўртача кучланиш (СН) чўлғами ҳам кучланишни 2х0,5% оралиғида ростлаш учун мўлжалланган кирмага эга. Бирламчи чўлғамларда ростлаш жараёни юклама токи ўчирилган ҳолатда уйғотишсиз қайта улагич ПБВ (переключатель без возбуждения) қурилмаси ёрдамида ижро этилади.
Ўзгарувчан ток бир фазали тортувчи юкламасининг амплитудаси ва фазаси вақт бўйлаб кескин ўзгариб туради. Тортувчи нимстанциянинг чап ва ўнг томонида жойлашган фидерлар зонаси юкламалари ҳам катта фарқ қилиши мумкин. Нимстанциянинг ўзгарувчан токли трансформатори нотекис ва носимметрик юкламаси билан тавсифланади. Мосланиш шартига биноан уч дастакли магнит тизимига эга трансформатор учун қуйидаги шарт бажарилиши керак
(1.1)
Бунда -учбурчак шаклида йиғилган иккиламчи чўлғам фазовий токлари, w-фаза чўлғамларининг ўрамлар сони.
Кирхгоф усули билан ток балансини учбурчакнинг ва тугунлари учун қуйидагича ёзсак бўлади
(1.2)
(1.3)
Бу тенгламаларни бирга ечиш натижасида қуйидагиларни топамиз:
(1.4)
(1.5)
(1.6)
27,5 кВ. кучланишли тортув чўлғами токларнинг фазалар бўйича тақси-моти, йўналиши ва қийматлари 9-расмда келтирилган.

9-расм. Токларнинг фазалар бўйича тақсимланиши.
Фазалар бўйича юкламанинг носимметриклиги трансформатор ўзагидаги индукциянинг нотекис тақсимотига олиб келади. Бу ундаги кучланишни қўшимча йўқотилишига сабабчи бўлиб, район истеъмолчилари энегия оладиган чўлғамларда кучланишнинг бузилишини келтириб чиқаради.
Трансформатор фазалардаги токлар носимметрик кучланишни бузиб кўрсатилишини ва таъминловчи электр тизимининг носимметрик ишлашини келиб чиқаради. Бу эса энергия тизимида қувват ва энергияни қўшимча исрофига сабаб бўлади. Фазалар бўйича юкламани тақсимотини тенглаштиришнинг, яъни электр тизимида кучланиш носимметриясини камайтиришнинг, асосий усули бўлиб таъминловчи электр узатувчига уланишда нимстанция трансформаторлар фазаларининг олмашиб туришидир (10-расм). Бундай уланиш энг катта юкламали (қора нуқта билан белгиланган) фазаларни бошқа фазалар орасида тенг тақсимлаш имконини беради.
К онтакт сими Нимстанциялар Электр узатувчи йўл
10-расм. Фазалар бўйича юкламани тақсимотини тенглаштириш.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish