АБУ НАСР АЛ-ФАРОБИЙ (873-950) - ЎРТА АСР ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ ЭСТЕТИКАСИ
- эзгулик билан гўзалликни айнанлаштиради.
- Санъат тақлидийлик ҳусусиятига эга.
- 1. Шеърий нутқ - мутлоқ ёлғон.
- 2. Софистик нутқ - асосан ёлғон.
- 3. Ҳитобий нутқ - бир хилда ҳам ёлғон, ҳам рост.
- 4. Диалектик нутқ - асосан рост.
- 5. Исботий (аподиктик) нутқ - мутлақ рост.
- Шеъриятни тасвирий санъат билан қиёслайди ва ҳар иккала санъат тури ҳам моҳиятан бир хил асосга - тақлидга бориб тақалишини айтади.
- «Мусиқа ҳақидаги катта китоб» асарида мусиқий билимни ижро санъати билан боғлиқ бўлган мусиқий амалиётга ва мусиқанинг «соф ўзини», ижрочиликка боғланмаган ҳолда ўрганадиган назарияга ажратади.
АБУ АЛИ ИБН СИНО (980-1037) - ЎРТА АСР ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ ЭСТЕТИКАСИ
- Мусиқадан олинадиган лаззат мусиқий уйғунликнинг маконда ёйилишидан, пардаларнинг навбатма-навбат келишидандир.
- Мусиқада товушнинг ўзи кифоя қилмайди, балки уни қандай чиқариш муҳим.
- Жисмоний гўзаллик - қалб гўзаллиги билан белгиланади.
- Ҳақиқий шеърият билан назмий тизмаларнинг фарқи борасида фикр юритади (Эмпедокл ўз китобини вазнга солган бўлса-да унинг сўзлари ҳеч қачон шеър бўлолмайди).
- Юнон шеърияти билан араб шеъриятини солиштиради: юнонлар шеъриятда феъл-атворга қараб тақлид ишлатишни кўзлаганлар.
- Араблар икки сабабга кўра шеър ёзганлар:
- 1. Шеър орқали одамлар руҳига таъсир этиш. 2. Одамларни таажжубга солиш.
АБУ ҲОМИД МУҲАММАД АЛ-ҒАЗЗОЛИЙ (1058-1111) - ЎРТА АСР ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ ЭСТЕТИКАСИ
- Қуръон билан шеъриятни, оятлар билан байтларни таққослайди:
- Қуръоннинг ҳамма оятлари ҳам тингловчининг ўша пайтдаги руҳий ҳолатига тўғри келавермайди. Шеър эса, қалб ҳолатининг инъикоси.
- Оятлар илк марта эшитаётган киши юрагида кучли из қолдиради, кейинги тинглашлар жараёнида бу из хиралашиб, йўқолиб боради.Шеър эса доимий оригиналлиги, янгиланиб туриши билан кучли таъсирга эга.
- Оятларга исбатан шеърнинг оҳанги ранг-баранг.
- Шеър вазнга эга.
- Шеърни мусиқа асбоблари жўрлигида қўшиқ қилиб айтиш мумкин.
- Маддоҳ (декломатор) тингловчига ёқмаган байт ўрнига бошқасини ўқиши мумкин, оятларга эса бу тариқа муносабатда бўлиш мумкин эмас.
- Шеър яратиш инсонга хос, шунинг учун у шеърдан лаззатланади. Оятлар Худонинг каломи, уни инсон ярата олмайди.
- Манфаатсиз гўзаллик қалб сезгиси воситасида ҳис этиладиган гўзаллик бўлиб, у муҳаббат тушунчаси билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этилади.
- Гўзаллик - гўзалликни англаб етган одам учунгина муҳаббат обьектидир. Гўзалликни англаб етишнинг ўзи ёқимли, ўз-ўзича муҳаббат обьекти бўлиши мумкин.
- Олий даражадаги гўзаллик – бу фақат ўз камолотининг барча қирраларига тўлиқ эга бўлган нарсалардир.
- Туғма нафосат туйғусининг мавжудлиги ҳақидаги ғояни гўдаклар ва ҳайвонларнинг ҳам нафосат туйғусига эга эканлиги билан исботлашга интилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |