тадқиқот объектига ёндошув назарий жиҳатдан амалга оширилади, бунда тарих ҳам, танқид ҳам назарияга бўйсундирилади.
санъат асарининг мавжудлик шартларини муайян тизим сифатида тадқиқ этади ва бу тадқиқот умумлаштирувчилик, назарийлик хусусиятига эга бўлишида
ФАНЛАРАРО БОҒЛИҚЛИГИ
Ахлоқ фалсафаси - инсоннинг ҳатти-ҳаракати ва нияти кўпинча ҳам ахлоқийликка, ҳам нафосатга тегишли бўлади:
Психология - гўзалликни, санъат асарини яратиш ва идрок этиш ҳиссиётлар билан боғлиқ.
Социология - ҳар бир санъат асари алоҳида инсон шахсига эътибор қилгани ҳолда, жамиятни ижтимоий муносабатлар тизими сифатида бадиий тадқиқ қилади. Ҳатто инсон ва жамият бевосита акс этмаган манзара жанридаги асарда ҳам, ижтимоийлик жамият аъзоси–муаллиф қарашларининг билвосита инъикоси бўлмиш услубда ўзини кўрсатади. Йирик асарлар социологик тадқиқотлар учун ўзига хос материал бўлиб хизмат қилади.
Сиёсатшунослик - ташқи ва ички сиёсатда гўзаллик ва улуғворликнинг устуворлигини таъминлаш, фуқароларда сиёсий маданият тарбиясини мустаҳкамлаш, сиёсатда нафосат тамойилларини жорий қилиш, инсонларда барқарор сиёсатни англаш туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Диншунослик - асрлар мобайнида санъат асарининг ўзига хос кўриниши – диний-бадиий асар вужудга келди. Уларда диний ғоялар бадиият орқали ифода топган.
Педагогика - педагогика тарбия борасида тактик табиатга эга бўлса, эстетика унинг стратегиясидир.
санъат, нафосат, гўзалликни халқ орасида тарғиб қиладиган ҳодимлар ва раҳбарлар фаолиятини йўлга қўйишда;
дизайнчи-инженерлар, атроф-муҳитни гўзаллаштириш билан шуғулланадиган мутахассисларнинг иш фаолиятида;
юксак дид эгаси ва фаросатли бўлишнинг инсон камолотидаги заруриятини тушунтириб беришда
ФАННИНГ МУҲИМ ВАЗИФАЛАРИ
жамият аъзоларини ҳар жиҳатдан камол топган, нафис дид эгаси этиб тарбиялаш;
техникавий тараққиётни гўзаллаштириш, дизайн ва техника эстетикасининг замонавий кўринишларини илмий асослаш;
ёшларда санъат, бадиий адабиёт ва ижод жараёнини тўлақонли хис этиш кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;
санъат ва маданиятдаги “оммавийчилик”нинг салбий кўринишларини ижтимоий ҳаётга таъсирини очиб бериш;
санъатда, санъаткор шахсида, дизайн ва ишлаб чиқариш соҳаларида юксак ғояларнинг эстетик инъикосини ёритиб бериш;
инсонлараро мулоқотда эстетик муносабатни тўғри йўналтириш, соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ жараёнларнинг эстетик хусусиятларини тўлақонли акс эттириш ва илмий асослаш; ёшларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларнинг эстетик маданиятини ва ижодий фикрлашларини шакллантириш.
ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР
ЭСТЕТИКА
нафосат
гўзаллик
санъат
гўзаллик фалсафаси
санъат фалсафаси
нафосат тарбияси
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР
«Эстетика» ибораси қандай маънони англатади?
Нега биз бу фанни «нафосат фалсафаси» деб атаймиз?