Режа: - 1.«Эстетика» атамасининг луғавий маъноси. Эстетика фанининг предмети.
- 2. Эстетик туйғу, эстетик эхтиёж, эстетик дид тушунчалари, уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
- 3.Эстетиканинг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги.
«Эстетика» атамаси юнонча «эстезис» яъни хиссиёт, сезиш, хаяжон, кузголиш маъноларига эга булган суздан олинган. Эстетика фани воқеликни эстетик мушохада қилиш ва бадиий ижод жараёнларининг узвий мутаносиблигини намоён қилади ва ифодаланади. Эстетика фани – бадиий онгнинг вужудга келишини ва унинг зиддиятли ривожланишини, шунингдек, инсон эстетика фаолиятининг олий шакли – санъатнинг мохиятини очиб беради. Эстетика сўзи дастлаб фаннинг номи сифатида 1775 йилда немис философи А.Баумгартен томонидан “Поэтик асарнинг баъзи бир масалалари тўғрисида фалсафий мулоҳазалар” деган асарида ишлатилган. Бироқ Баумгартенни эстетика фанининг эстетика фанининг асосчиси деб билмайди. 18 асрга келиб эстетика мустақил фан сифатида ўрганила бошлади. И.Кант, В.Гегель эстетика фанига “Эстетик ” деган тушунчани киритди. Шундан кейин эстетик тушунчалар, масалан, “гўзал”, “олижаноб”, “фожеали”, “хажвий”, “сатирик”, “драматик” ва бошқалар эстетик деган асосга эга бўлдилар. Эстетика инсон томонидан объектив воқейликни бадиий ўзлаштиришнинг энг умумий қонунлари тўғрисидаги санъатнинг воқейликка муносабати, унинг моҳияти, ривожланиш қонунлари ва ижтимоий ўзгартирувчилик роли тўғрисидаги фан. Эстетика фанининг предмети оламни «гўзаллик конунлари асосида» шакллантирувчи инсон мехнатини ўз ичига олади. Гўзалликка интилиш табиий эхтиёждир. Бу эхтиёж тарбия воситасида намоён бўлади. Гўзаллик тарбияси инсонни маънавий жихатдан камолотга етаклайди, эстетик хис туйғуларни тараққий эттиради. Эстетик хис-туйғу инсонни қуршаб турган мухитдаги рухий туйғу пайдо қилувчи гўзаллик ва хунукликни, улуғворлик ва пасткашликни, фожиавийлик ва кулгилиликни идрок этиш ва бахолаш кобилиятидир. Эстетик эхтиёж – эзгуликка, гўзалликка интилишдир. Бу эхтиёж меҳнат, санъат, ахлоқий муносабатлардаги гўзалликни ўзида ифодалайди. Эстетик дид воқеа -ходисаларнинг эстетик сифатларини идрок этиш ва баҳолаш жараёнида олинадиган қониқиш ёки қониқмаслик туйғуси. Эстетик дид заминида гўзалликни хунукликдан ажрата билиш ва ундан беғараз шодланиш хамда лаззатланиш қобилияти ётади. Эстетика умумсоциологик назарияга таянган холда ўзининг ғоявий –мафкуравий, ижтимоий –сиёсий, маънавий –ахлоқий йўналишлари ва мақсадларини шакллантиради. Социология санъат билан жамият ўртасидаги турли- туман алоқаларни хам ўрганади. Эстетика фани психология фани билан хам боғлиқ. Воқейликка эстетик муносабатнинг барча томонлари эстетик дид ёки эстетик хис туйғу, бадиий ижод ёки бадиий идрок қилиш жараёнларининг хаммаси руҳият мезони билан ўлчанади. Чунки эстетика у ёки бу даражада инсоннинг руҳий, хис туйғу холатини ифодалайди. Эстетика амалиёти адабий – бадиий танкидда яккол намоён булади. Бадиий танкид билан эстетик назария уртасида азалдан узвий богликлик мавжуд. Бу богликликни «танкид – бу харакатдаги эстетикадир» деган ибора мазмунида хам курамиз. Адабий – бадиий танкид – бу эстетика фани билан санъат амалиёти уртасидаги узаро богликлиги рамзидир. «Дунёни гўзаллик қутқаради» Достоевский. Topic 16. Subject and functions of Ethic. Lexical meaning of ethic. Subject of Ethic. Relationship of Ethic with other subjects. Practical importance of Ethic. Main categories of Ethic. Beauty and ugliness. Greatness and vileness. Tragedy and comedy.
Do'stlaringiz bilan baham: |