Эстетика фанидан маърузалар матни



Download 0,79 Mb.
bet66/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
Maruza matni

УПАНИШАД - сўзи тўғридан-тўғри «давра», «давра олмоқ» (устоз атрофида) демакдир. Лекин унинг иккинчи ботиний маъноси - «сирли билим», «яширин билим». Упанишадлар ведаларга бориб тақаладиган, уларнинг сирларини тушунтирадиган диний-фалсафий табиатга эга таълимотдир. Айнан милодгача бўлган YII асрларда вужудга кела бошлаган ана шу упанишадларда қадимги ҳиндларнинг эстетик тасаввур ва қарашлари шаклланган. Упанишадлардаги нафосатли тасаввурлар ҳам ахлоқий қарашлар билан мустаҳкам боғлиқ.
ШИЦ-ЗИН («Қўшиқлар китоби») - У қадимги Хитой халқи тарихини кўпгина тарихий, этнографик ва бошқа ёдгорликларга нисбатан тўлароқ, чуқурроқ акс эттиради, десак янглишмаймиз. «Шицзин» 305 шеърий асарни ўз ичига олади. Улар тўрт қисмга бўлинган: «Гофун» («Салтанатлар одатлари»), «Сяо я» («Кичик қасидалар»), «Да я» («Улкан қасидалар») ва «Сун» («Алқовлар»), «Шицзин»даги шеърий асарлар асосан халқ оғзаки ижодининг ёзиб олинган вариантларидир, тўғрироғи мусиқага солинган шеърлардир. Агар қадимда мусиқа ва рақс бир-биридан ажралиб чиқмаганини назарда тутсак, бу ёдгорликда ҳам сўз санъати, ҳам мусиқа санъати, ҳам рақс санъати руҳини, унсурларини кўриш мумкин.
ДАОЧИЛИК - ушбу йўналишининг муҳим белгиси, бу-фазо (космос) ва табиатнинг азалий ва абадий гўзаллиги; жамият ва инсон гўзаллиги даражаси эса ана шу борлиқ гўзаллигига қанчалик ўхшаш, яқин эканлиги билан белгиланади.
ХУАЙНАН-СЗИ - санъатнинг уч хил даражасини кўрса бўлади. Биринчиси, даога асосланган санъат, бу-донишмандлик. У энг юксак даражадаги нарсалар билан боғлиқ; булар яхлитлик, йўқлик, дао, олам (космос). Бундай санъатнинг мақсади «олий уйғунликка» (той хэ) эришиш ва охир-оқибатда табиат билан баробар даражада нарсалар ижод қилиш. Иккинчи даражадаги санъат ҳисоб-китобга, яъни меъёрга асосланади. Бу-«бошқариш» (одамларними, нарсаларними-барибир) санъати. Учинчи хил санъат эса бизнинг тушунчамиздаги ҳунарга тўғри келади; у юзаки моҳирлик оқибати бўлмиш ташқи безак сифатида талқин этилади.
АНТРОПОЛОГИК ЁНДОШУВ - унгача фалсафага фақат космологик ёндошув ҳукмрон эди. Суқрот диққатни космос-фазога эмас, балки инсонга қаратди, инсонни амалий хатти-ҳаракати, ахлоқийлиги нуқтаи назаридан ўрганишга киришди. Суқрот ахлоқшунослик ва эстетиканинг, ахлоқ ва гўзалликнинг узвий алоқасини таъкидлаб кўрсатади. Унинг идеали-маънан ва жисман гўзал инсон. У инсонни санъатнинг асосий обьекти сифатида олиб қарайди, санъатнинг эстетик ва ахлоқий меъзонлари масаласини ўртага ташлайди ҳамда шулар орқали ижодий жараённи очиб беришга уринади
ҒОЯЛАР МУАММОСИ Афлотуннинг наздида асл борлиқ ана шу ғоялардан иборат. Умумий тушунчалар қанча бўлса, ғоялар ҳам шунча. Ғояларнинг ўрни нарсаларга нисбатан бирламчи; аввало ғоялар, ундан кейин нарсалар. Атроф-теваракдаги ҳис этилувчи нарсалар ҳиссиётдан юксак турувчи ғояларнинг инъикосидир. Афлотуннинг фикрига кўра, асл гўзаллик ҳис этилгувчи нарсалар дунёсида бўлмайди, у ғоялар оламига тааллуқли. Гўзаллик ҳам ҳақиқий борлиққа тааллуқли. Унга ҳиссиётлар ёрдамида етишиш мумкин эмас, фақат ақл орқалигина уни англаш мумкин; у-ўзгармас, замон ва макондан ташқарида. Бу ўринда Афлотуннинг ҳақиқий гўзаллик сифатида Худони назарда тутаётганини илғаш қийин эмас

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish