Эстетика фанидан маърузалар матни



Download 0,79 Mb.
bet37/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Бир томон илжайса, иккинчи томон
Қотиб тураверар–унга бир тийин,
Икки министрлик аро саргардон
Бўлган мўркон каби бурнимга қийин.

Кишининг камчиликларини унинг кўнглига ботмайдиган сўзлар орқали ифодалаш билан ҳам кулгилиликни кўрсатиш мумкин. Чустийнинг «Хуррагим» ғазалида кулгининг субьекти – хуррак отувчи чиройли ташбеҳ билан ифодаланади:




Уйга сиғмай, найза санчиб томни тешдинг ногаҳон:
Шул замон сирлик фанер топди жароҳат, хуррагим.
Кўкка чиқдингу малаклар уйғониб кетти бари,
Қайда бўлсанг, бўлди кўп уйқуга ғорат, хуррагим.


Ҳазил–мутойиба. Кулгилиликда ҳазилнинг ўрни беқиёс. Ҳазил инсонларни фикрлашга, сўзларни ўринли қўллашга, қизиқарли иборалар билан фикрни баён этишга ундайди. Ҳазилнинг қўпол кўриниши масхара ҳисобланади. Киноя, пичинг, кесатиқ сўзни ҳазил орқали ифодалашда муҳим воситалардир.
Кулгилилик эстетиканинг мураккаб мезоний тушунчаларидир. Агар гўзаллик, улуғворлик ва фожиавийлик ҳам табиатда, ҳам жамиятда, ҳам инсонда намоён бўлса, кулгилилик фақат инсон ва жамиятга хосдир. Кулги муайян конкрет шахс ёки ҳолатга йўналтирилган бўлади, у кишининг энг оғриқ нуқтасига, камчилигига боради. Бундан ташқари, кулги ўзининг самимийлиги, беғуборлиги ва демократик хусусиятга эга эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Кулгилилик рассомликда, адабиётда, кино ва театрда ошкора, яққол кўринади. Мусиқада эса кулгилилик бир қадар камроқ намоён бўлади. Чолғу мусиқасидаги кулгилиликни идрок этиш учун тингловчи тайёр бўлиши лозим.
Кулгилиликни акс этирмайдиган ягона санъат тури бу–меъморчиликдир. Қийшиқ, бесунақай бино инсонга хизмат қилмайди. У томошабинга ҳам, у ерда яшайдиганга ҳам фалокат олиб келиши мумкин. Меъморлик жамият идеалларини тўғридан–тўғри акс эттирар экан, бирор нимани танқид ҳам инкор ҳам этолмайди, бевосита калака ҳам қила олмайди.
Кулгилилик–юксак тараққий этган танқиднининг ибтидосини ўзида намоён қилади. Кулги – танқиднинг эстетик шаклидир. Кулги табиатига кўра табақаланишга қарши, мансаб ва амал олдида бўйин эгмайди. Кулги тенгсизлик, зўравонлик, манманлик, амалпарастлик, нодонликнинг барча шаклларига қарши кўришувчи буюк куч сифатида майдонга чиқади. Абдулла Авлонийнинг «Ҳажвиёт»идаги «Кўрнинг узри», «Бир мунофиқ тилидан», «Билимсиз олифталарга», «Ҳақиқий маъноси», «Дангасаман», «Соқоврапорт» каби мақолаларида асримиз бошида халқимиз аҳволи тўғридан–тўғри кулги остига олинади. Ёки буюк адиб Абдулла Қаҳҳор ижодида шунга мос мисоллар талайгина Масалан, яхшиликни билмайдиган ёзувчилар тўғрисида «Бу одам» тўнкарилиб қолган тўнғизга ўхшайди, ўнглаб қўядиганларнинг қўлини саситади». Журнал ёки газетани ўз савиясига мослаб олган муҳаррирлар тўғрисида бундай дейди: «Редакция эшигини ўз бўйига мослаб қуриб олган, катта ёзувчилар бу эшикка сиғмайди». Талантсиз ёзувчилар тўғрисида «Мана бу одам кўчадан ўтиб кета туриб оёғи тойиб союз эшигининг ичкарисига йиқилган. Халигача чиқиб кетмайди.» ва ҳ.к.
Маълумки, «Гулмисиз–райҳонмисиз, жамбулмисиз» деб номланган аскияпайров сўз ўйини ўзбек миллий аския санъатининг гултожиси ҳисобланади. Бунда зукколик, закийлик нафақат фазилат сифатида, балки у кулги хиссини юзага келтирувчи фаол, бадиий шакли сифатида ҳам намоён бўлади. Шунингдек, юмор туйғуси ҳар қандай истеъдоднинг ажралмас ҳамроҳи, десак муболаға қилмаймиз. Истеъдодли одам юмор туйғусидан бенасиб бўлиши мумкин эмас ва аксинча, юмор туйғусига эга бўлмаган одам истеъдодли бўла олмайди.
Кулгининг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, ҳазил ва ҳажвия уларнинг ичида энг асосийси ҳисобланади. Булардан ташқари, масҳара, ўхшатма (пародия), пичинг, кесатиқ, ҳазил–мутойиба, хажвий расм (карикатура), муболаға, латифа, аския кабилар кулгилиликни пайдо қилувчи муҳим омиллардир. Ҳазил–кулгилилик юзага келишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у моҳиятан бирор абъект ёки субъектнинг камчилиги ёхуд ютуғини дўстона, оғриқсиз фикр орқали ифодалайди. Ҳазил ўзининг самимийлиги, беозорилиги билан кулгининг бошқа турлари ичида энг жозибалиси ҳисобланади. Ҳазилнинг асосида танқид мавжуд бўлиб, у меъёрга асослангандагина ўзининг ижобий самарасини беради. Бу асос ўзида беғаразлик, самимийлик, тўғрилик ва ҳаётийликни мужассам этиши лозим. Инсоннинг ташқи ва ички оламидаги айрим қусурлар, касби ёки кундалик фаолиятидаги кулгига дахлдор жиҳатлар ҳазил учун сабаб бўлади. Бунга қўйидаги холат мисол бўла олади. Бир вақтлар Тошкентда Пенсон деган фотожурналист ўтган бўлиб, у 20–йилларданоқ шу соҳада ишлаган, республикада бормаган жойи қолмаган, қандай йирик ҳодиса бўлмасин, ҳаммасини суратга олиб, газетага бостирарди, суратларининг тагига эса «Фото Пенсона» деган имзо қўярди. Шу боис унинг лақаби ҳам «Фото Пенсон» бўлиб кетганди. Абдулла Қаҳор шу одамга қуйидагича ҳазил шеър ёзган:


Суврати оламга машхур газету журналдин,
Қайга борсам, шунда ҳозир фото Пенсоним менинг.


Хажвия–жамият, инсон фаолиятидаги иллатлар ва уларнинг оқибатлари, олам мукаммаллиги ва инсон идеалларига номувофиқ келишини кўрсатиб берувчи кулги туридир. Лекин масҳара, мазах каби кулги турлари ҳам борки, улар эстетик тарбия воситаси бўлолмайди. Аксинча, улар моҳиятан инсонни қоралашга, уни ҳафа қилишга, обрўсизлантиришга қаратилган бўлади. Бу кулгининг ўта зиддиятли ва ғайриахлоқий кўринишидир. Шу боис масҳара фисқу–фасоднинг муқаддимаси саналади. Мазаҳ қилиш ибосиз сўз билан инсонга дахл этмоқ демакдир. Мазаҳ қилиш, калака қилиш, ўзганинг устидан, жисмоний камчилигидан кулиш масҳаранинг реал воқеликдаги кўринишларидир.
Кулгилиликнинг барча шакллари улар қанчалик эркин намоён бўлиш имкониятларига эга бўлиб борсалар, шунчалик кўп аҳамият касб этадилар. Ривожланган ҳазил туйғуси, ҳаётнинг кулгили томонларини нозик илғаб олиш ва фаҳмлаш қобилияти ривожланиб борган сари шахснинг маънавий–руҳий соғломлиги ҳамда баркамоллиги юксалиб бораверади.
Умуман олганда, эстетиканинг тушунчалари (категориялари) доимий ҳамкорликда мустаҳкамланиб боради. Айниқса, бу жараёнда гўзаллик категорияси боғловчилик вазифасини бажаради. Шунинг учун фожиавийликда, улуғворликда, ҳунукликда ҳам гўзаллик унсурларининг учраши бежиз эмас



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish