Эссе Солик хисоботи ва хисоботи фанидан ёзилган 2 чи эссе иши



Download 22,22 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi22,22 Kb.
#91800
Bog'liq
мулк солиғи


Эссе 2. Солик хисоботи ва хисоботи фанидан ёзилган 2 чи эссе иши.
ССТ гурухи. Тингловчи: Рустамов.А.

Мавзу 1: Мол-мулк солиғи ҳисобини ташкил этиш асослари. Мол-мулк солиғи ҳисоби.


2019 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар ишловчилар сони ва реализация ҳажмларидан қатъи назар мол-мулк солиғи тўловчилар бўлишди. Ягона шарт – солиқ солиш объектининг мавжудлиги. Солиқ бўйича жорий тўловлар бор. Улар Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотнома асосида тўланади, унда кутилаётган солиқ суммаси бир йил учун солиқ солинадиган мол-мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қиймати ва солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.


Мол-мулкка солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани мамлакатимиз ҳудудида қуйидагиларга эга юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлари солиқ органларига тақдим этишлари керак:

  • кўчмас мулк, шу жумладан, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулк;

  • муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари;

  • белгиланган муддатда ишга туширилмаган ускуналар.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш реализация бўйича айланмага боғлиқ эмас. Уни солиқ солиш объекти бўлган барча ташкилотлар тўлайди.
Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган жойини топишнинг имконияти бўлмаса, мазкур мол-мулк унинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлган шахс солиқ тўловчи ҳисобланади. Тегишинча, Маълумотномани шу шахс тақдим этади.
Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилаётган мол-мулк бўйича маълумотномани нотижорат ташкилотлари ҳам тақдим этишлари керак.
Маълумотнома қандай муддатларда тақдим этилади
2019 йил бошида фаолият кўрсатаётган ва мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объектларига эга бўлган юридик шахслар Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани ўнинчи январга қадар, яъни 10-январгача ДСИга тақдим этадилар.
Агар ташкилотда солиқ солиш объекти йил давомида пайдо бўлган бўлса, у Маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан 30 кун мобайнида тақдим этиши керак.
Янгидан ташкил этилган юридик шахс ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан бошлаб шу муддатда Маълумотномани тақдим этади.
Мол-мулк солиғи бўйича якуний ҳисоб-китоб бир йилда 1 марта йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда топширилади.
Мол-мулк бўйича Маълумотнома ва Ҳисоб-китоб ДСХОга фақат солиқ бўйича солиқ солинадиган базага эга юридик шахслар томонидан тақдим этилади. Солиқ солиш объекти мавжуд бўлмаган тақдирда маълумотнома ва ҳисоб-китоблар топшириш зарур эмас.
Мол-мулк солиғи бўйича маълумотномалар, ҳисоб-китоблар қаерга топширилади ва солиқ қаерга тўланади
Бу солиқ солинадиган мол-мулк жойлашган жойга боғлиқ. Агар у юридик шахс солиқ ҳисобига олинган жойда жойлашган бўлса, маълумотномалар ва ҳисоб-китоблар солиқ ҳисоби жойидаги ДСХОга топширилади, солиқлар эса мазкур ДСХОга тўланади.
Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлаш муддатлари
Микрофирмалар ва кичик корхоналар йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай;
Микрофирмалар ва кичик корхонала жумласига кирмайдиган солиқ йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай. Агар сиз 10 сана соат 24:00 гача солиқни тўласангиз, қоидабузарлик бўлмайди.
Йил давомида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда солиқ тўловчи юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишга ҳақли.  
Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тузамиз
Солиқ бўйича жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади. Унда бир йил учун солиқ солинадиган мол-мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача қолдиқ қиймати ва солиқ ставкаларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган солиқ тўлови ҳисобланади.
Маълумотноманинг иккита шакли мавжуд. Биринчиси – микрофирмалар ва кичик корхоналар учун. Иккинчиси – қолган юридик шахслар учун. Уларнинг фарқи шундаки, биринчи ҳолатда солиқнинг ҳисоб-китоб суммаси 4 та чораклик тўловларга бўлинади, иккичи ҳолатда эса - 12 та ойлик тўловларга.
Мисол Солиқ тўловчининг балансида майдони 1 000 кв.м бўлган тўлиқ амортизацияланадиган икки қаватли бино мавжуд. Кўчмас мулк сайтлари маълумотларига кўра унинг бозор қиймати 100 млн сўмни ташкил этади. 
Жорий йил 10 январгача бўлган муддатда солиқ тўловчи:
1. Солиқ солинадиган база 100 млн сўм миқдорида ва мол-мулк солиғи (2%лик ставка бўйича) 2 млн сўм миқдорида назарда тутилаётганлиги ҳақидаги Маълумотномани тақдим этади;
2. 166,7 минг сўмлик аванс тўловини (бир ой учун ҳисоб-китобда) тўлайди. Баҳоловчи ташкилот объектнинг бозор қийматини 120 млн сўм миқдорида белгилади. Жорий йилниннг 1 апрелига қадар солиқ тўловчи:
1. Солиқ солинадиган база 120 млн сўм миқдорида ва мол-мулк солиғи (2%лик ставка бўйича) 2,4 млн сўм миқдорида тахмин қилинаётганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этади;
2. 33,3 минг сўм (200 минг сўм – 166,7 минг сўм) қўшимча аванс тўловини (бир ой учун ҳисоб-китобда) тўлайди.
Солиқ тўловчи аниқлаштирилган маълумотномани топширса ва жорий йилнинг 1 апрелига қадар қўшимча аванс тўловини тўласа, унга пеня ҳисобланмайди.
Download 22,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish